Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама

ДОЛЗАРБ МУЛОҚОТ

20-01-2020, 11:33
Автор: User
Просмотров: 542
Комментариев: 0
Версия для печати

   Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев жиззахлик солиқ тўловчилар билан учрашди. Жиззах шаҳрида янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг тарғиботига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев иштирок этди.

   Тадбирда 300 нафарга яқин тадбиркорлар, ташкилот ҳисобчилари, туман ҳокимларининг иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосарлари, тижорат банклари раҳбарлари иштирок этдилар. Кўргазмали семинар аввалида иш-тирокчилар солиқ тизимидаги янгиликлар акс этган буклет ва тарқатма материаллар билан танишдилар.

   Семинарни Жиззах вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодирбек Раджапов кириш сўзи билан очди. Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев сўзга чиқди ва унинг таклифи билан семинар интерактив кўринишда, савол-жавоблар асосида ўтди.

   Семинарда 2019 йилдаги ўзгаришлар, солиқ Концепцияси мазмуни ҳамда янги Солиқ кодексидаги янгиликлар хусусида фикр юритилди. Солиқ кодексидаги ўзгариш ва янгиликлар халқаро стандартларга мос эканлиги ривожланган давлатлар мисолида таққослаб кўрсатилди. Иштирокчиларнинг 50дан ошиқ саволига мутахассислар батафсил жавоб қайтардилар. Тадбирнинг иккинчи қисмида нафақат Солиқ кодексидаги ўзгаришлар, балки корхона ва ташкилотларнинг иш фаолиятида учраётган муаммоли масалалар ҳам муҳокама этилди.

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.