Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » АДОЛАТЛИ, ҲАЛОЛ, ШАФФОФ

АДОЛАТЛИ, ҲАЛОЛ, ШАФФОФ

20-01-2020, 11:28
Автор: User
Просмотров: 259
Комментариев: 0
Версия для печати

   —Аъзам Рашидович, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловнинг демократик тамойиллар асосида ўтишида барча даражадаги сайлов комиссияларининг муҳим ўрни бор. Шундай эмасми?

   —Албатта, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилиб, 2019 йилнинг 25 июнида кучга кирган Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 3-бобида сайлов комиссиялари тизими, уларни тузиш тартиби, ҳуқуқ ва ваколатлари белгилаб берилган. Унда таъкидланишича, сайлов комиссиялари ва уларнинг аъзолари ўз фаолиятини ҳар қандай давлат органларидан, жамоат бирлашмаларидан, мансабдор шахслардан мустақил ҳолда амалга оширади. Сайлов комиссияларининг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

   Комиссиямиз сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда қонун талаблари асосида фаолият кўрсатди. Ўз ваколатимиз доирасида туман ва шаҳар сайлов комиссиялари, участкалари фаолиятини мувофиқлаштириб бордик.

   Сайлов комиссияси номзодларга, сиёсий партияларга тенг шарт-шароитларни яратиб берди. Мазкур муҳим сиёсий тадбирга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга ажратилган бюджет маблағларининг адолатли тақсимланишига алоҳида эътибор қаратди. Овоз бериш ва сайлов якунларини чиқаришнинг адолатли бўлишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрилди.

Сайлов комиссияси қошида халқаро матбуот марказининг вилоят бўлими ташкил этилди. Вилоятимиздаги барча ОАВлари, жумладан ташкил этилган махсус сайт орқали сайлов кампаниясининг бориши мунтазам ёритиб борилди.

   —Сиёсий партиялар парламент ва маҳаллий Кенгашларда муносиб депутатлик ўрнини эгаллаш мақсадида сайловолди тарғибот ишларида фаоллик кўрсатишди. Хўш, натижалар қандай бўлди? Шу ҳақда батафсил маълумот бериб ўтсангиз.


   —Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 68, 91-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга депутатликка номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи фақат сиёсий партияларга берилган. Бу галги сайловларда 5 та сиёсий партия томонидан парламент Қонунчилик палатаси депутатлигига 30 нафар, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига 285 нафар, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига 1695 нафар номзод кураш олиб борди.

   Қонунчилик палатасига вилоятимиздан сай-ланган 6 нафар депутатнинг 3 нафари Халқ демократик партиясидан кўрсатилган. "Миллий тикланиш" демократик партияси, ЎзЛиДеП, Экологик партияси вилоят кенгашларининг ҳар биридан 1 нафардан номзод парламентга депутат қилиб сайланди.

   Вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг 27 нафари Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан кўрсатилган номзодлардир. Халқ демократик партиясининг 12, «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 10, "Адолат" социал демократик партиясининг 6, Экологик партиянинг 2 нафар номзоди сайловда муваффақият қозониб, вилоят Кенгаши депутати мақомига эришди.

   —"Янги Ўзбекистон — янги сайловлар" шиори остида ўтган сайлов билан танишиш мақсадида вилоятимизга ташриф буюрган халқаро кузатувчиларга Сиз бевосита ҳамроҳлик қилдингиз. Албатта хорижликларнинг мамлакатимиздаги муҳим сиёсий жараёнга берган баҳоси барчани қизиқтиради.

   —Сайлов жараёнини кузатиш учун вилоятимизга дунёнинг 14 давлатидан 16 нафар халқаро кузатувчилар, чет эл оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳозир бўлишди. Илк маротаба сайловларни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг кенгайтирилган таркибидаги миссияси бевосита кузатди. Ушбу ташкилотнинг Нидерландия ва Норвегия давлатлари вакиллари 25 ноябрдан то сайлов натижалари эълон қилингунча бўлган жараёнлар билан батафсил танишдилар.

   Халқаро кузатувчилар Ўзбекистон Республикасининг янги Сайлов кодекси демократик сайлов стандартлари талабларига тўла мос келишлигини алоҳида таъкидлашди. Сайлов жараёнини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати жорий этилганлиги хорижликларнинг муносиб баҳосига сазовор бўлди.

   Барча даражадаги сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги бўйича билимлари ва амалий кўникмаларини ошириш учун ташкил этилган 8 босқичли семинар-тренингларижобий натижа берганлигини, сайловчиларнинг овоз бериш жараёнидаги фаол иштирокини кузатувчилар алоҳида эътироф этдилар.

   —Комиссияга сайловчилардан қонун бузилишлари ҳақида мурожаатлар тушдими, уни ҳал этиш учун қандай тезкор чоралар кўрилди?

   —Вилоят сайлов комиссиясига 10 га яқин ҳар хил мавзудаги шикоят ва аризалар келиб тушди. Улар жойларда газ ва электр энергиясидаги узилишлар, сайлов участкаларидаги ноқулайликлар, сайловчиларнинг овозларини санашдаги тушунмовчиликлар ҳақида эди. Шикоятлар мазмунига қараб, тегишли давлат ташкилотларига юборилди. Сиёсий тадбирга алоқадор ариза ва шикоятлар қонунда белгиланган муддатларда вилоят сайлов комиссиясининг аъзолари томонидан жойларга бориб ўрганилди, тегишли тушунтириш берилди. Айни шу мақсадлар учун вилоят сайлов комиссиясининг уч нафар аъзосидан иборат тезкор гуруҳи фаолият кўрсатди. Сайлов натижаларига таъсир этадиган шикоят ва аризалар тушмади.

   —Сайловларда муваффақият қозониб, парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатларга тилакларингиз.

   —Эътироф этилганидек, бу галги сайловлар халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар асосида ўтди. Аввало сайланган барча депутатларимизни сайлов комиссияси аъзолари номидан самимий табриклайман. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят Кенгашида ўз фаолиятларини бошлаган халқ вакиллари республикамиз, вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий ривожига катта ҳисса қўшадилар, қонун ижодкорлигида фаоллик кўрсатиб, Президентимиз ва сайловчиларнинг ишончини оқлашига ишонаман.

   —Самимий суҳбат учун ташаккур билдириб, вилоят сайлов комиссиясининг бундан кейинги фаолиятига ҳам омад тилаймиз.

   —Катта раҳмат! "Жиззах ҳақиқати" — "Джизакская правда" газеталари халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимлиги нашри сифатида бундан кейин ҳам воҳамиз ҳаётининг ҳақиқий кўзгусига айланади, деб ўйлайман. Газета журналистларига улкан ижодий муваффақият тилайман.


Суҳбатни

Турсунбой КАМОЛОВ тайёрлади.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.