Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ИЗЛАНДИ

МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ИЗЛАНДИ

15-01-2020, 14:03
Автор: User
Просмотров: 17
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Вилоят ҳокими, 1-сектор раҳбари Эргаш Салиев ўтган шанба куни Бахмал тумани фуқаролари билан учрашди.

   Ўсмат шаҳарчасидаги мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган сайёр қабул Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқовнинг кириш сўзи билан очилди.

   Шундан сўнг вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, сайёр қабуллар юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларига ечим топишда муҳим аҳамият касб этганлигини таъкидлади. Бу галги мулоқот ҳам, шубҳасиз, ўз самарасини беришини айтди. Вилоят ташкилотларининг раҳбарлари қабулга келган ҳар бир кишини диққат, эътибор билан тинглашини, мурожаатларни ҳал қилишнинг аниқ муддатлари белгиланишини қайд этди.

Меҳнат фахрийси Иброҳим Маматқуловнинг самимий сўзларини сайёр қабул иштирокчилари эътибор билан тинглашди.

   —Муҳтарам Президентимиз, вилоят ҳокими раҳнамолигида тоғли Бахмал тумани аҳолисининг турмуш фаровонлиги юксалиб бораяпти, — деди И.Маматқулов ўз чиқишида. —Туман маркази, қишлоқлар қиёфаси бугунги кунда шаҳардагидан қолишмайди. Аввалги сайёр қабуллар натижаси ўлароқ Ўсмат-Гулбулоқ йўли сифатли таъмирланди. Болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига қамрови 6 фоиздан 53 фоизга кўтарилди.

   Тадбир доирасида имконияти чекланган 13 фуқарога ногиронлик аравачаси, 24 нафар эҳтиёжманд кишига эшитиш мосламаси, 5 кишига мулк ҳуқуқини берувчи кадастр ҳужжатлари топширилди. Вилоят ҳокими, туманнинг ҳурматли оқсоқолларидан совғаларни қабул қилиб олган замондошларимиз кўзларида ўша кезларда қувонч ёшлари кўринди.

   Тақдирлаш маросимидан сўнг Новқа маҳалласида яшовчи Феруза Эргашевани суҳбатга тортдик.

   —Қизим Севинч Пардабоева I гуруҳ ногирони, — деди у бизга юзланиб. —Энди фарзандим аравачада ўтириб, табиат гўзалликларидан, тоза, мусаффо ҳаводан баҳраманд бўлади. Бизга шундай имкониятни яратиб берганларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

   ...Мусиқа ва санъат мактабининг хоналарини тўлдириб, мутасаддиларга ўз муаммолари билан мурожаат этаётганларга юзланамиз. Ҳамқишлоқлари муаммоларига ечим излаб сайёр қабулга келган Пардабой Носиров "Оқтош" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшайди, тадбиркор. У "Бинафша ёғдуси" мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш ташвишида юрибди. Бунинг учун "Қишлоққурилишбанк"ининг 3 миллиард 600 миллион сўм кредити талаб этилади. Ҳозиргача бу маблағнинг 1 миллиард 300 миллион сўми ажратилди.

   П.Носировга кредитнинг қолган қисмини ҳам тезликда тўлаб бериш юзасидан банк раҳбарига тезкор топшириқ берилди. Қишлоқ тадбиркорига 20 январга қадар банкдан яна 500 миллион сўм кредит ажратиладиган бўлди.

   "Боғишамол" қишлоқ фуқаролар йиғини котиби Эркин Туранов сайёр қабулдан мамнун ҳолда чиқиб, қувончини қуйидагича ифода этди:

   —Ҳудудимизда 8000 нафарга яқин аҳоли яшайди. 1500 оиланинг боғча ёшидаги болалари учун 6 та оилавий боғча етарли эмас. Мактаб учун қурилган 325 ўринли бинони боғчага айлантириш ҳақидаги мурожаатимизга ижобий ечим топилди. Бўш турган бино мактабгача таълим вазирлиги тасарруфига ўтказилиб, боғчага бериладиган бўлди. Бундан ниҳоятда хурсандмиз.

   "Боғишамол" ҚФЙ 2-Калтатой маҳалласи оқсоқоли Пардабой Алимбоев, Мустақиллик маҳалласида истиқомат қилувчи Шуҳрат Тошбековлар ҳам сайёр қабулдан қониқиш ҳосил қилиб қайтишди. 2-Калтатой маҳалласидаги йўл таъмирланиши айтилди, Ш.Тошбеков беш кун ичида ўрмон хўжалигига ишга жойлаштириладиган бўлди.

   Сайёр қабул якунига бағишлаб ўтказилган йиғилишда туман ҳокими Мусо Анорбоев сўзга чиқиб, вилоят ҳокими билан ўтказилган мулоқот бу гал ҳам натижадор бўлганлигини таъкидлади. Мурожаатлар ечими йўлида маҳаллий ҳокимлик, туман ташкилотлари ҳам барча куч ва имкониятларини сафарбар этишини билдирди.

Т.НАБИХЎЖАЕВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.