Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ

МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ

8-01-2020, 12:59
Автор: User
Просмотров: 30
Комментариев: 0
Версия для печати

  Мамлакатимиз Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда. 2019 йилнинг 15 декабридан 2020 йилнинг 15 январигача “Ватанпарварлик—миллий юксалиш кафолати” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик ойлиги ўтказилаяпти. Ана шу санага бағишлаб Фориш тоғ полигонида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган “Мардлар қўриқлайди Ватанни” шиори остида “Ватанпарварлик фестивали” бўлиб ўтди.

   Фестивалда вилоят ҳокими Эргаш Салиев, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник А.Саидов сўзга чиқиб, йиғилганларни Ватан ҳимоячилари куни билан самимий табриклади ва Қуролли Кучларимиздаги ислоҳотлар, ватанпарварлик ойлиги доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида гапирди.

   Миллий армиямизда хизмат қилиш ҳар бир йигит учун шарафли бурчга айланди. Ёшларимиз ҳарбий хизматни аъло даражада ўташ учун пухта жисмоний тайёргарлик, юксак ақл-идрок, интеллектуал салоҳият, алоҳида руҳий-маънавий хусусият ва фазилатларга эга бўлиш, энг замонавий қурол-яроғларнинг сир-асрорларини эгаллашга интилаяптилар. Шу боис ёшларимизни Қуролли Кучларимиз сафларида йигитлик бурчини ўташга тайёрлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Замонавий билим ва малакага эга, ақл-заковатли, мард ва азму шижоатли, ғурури кучли ҳарбийларлан ёшларимиз ҳамиша ўрнак оладилар ва уларга эргашадилар. Шу маънода ушбу ватанпарварлик акциясидан кўзланган мақсад ҳам келажагимиз эгаларига Қуролли Кучларимиз қудратини, армия ва халқ якдиллигини кўрсатиш,замонавий қурол-аслаҳалар ва техникалар билан таништириш, уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришдан иборат эди.

   Фестивалнинг бадиий қисми ватанпарварлик ҳақидаги қўшиқ билан бошланди. Шундан сўнг вилоят мусиқали драма театри актёрлари томонидан Жалолиддин Мангуберди монологи ижро этилди. “Темурбеклар мактаби” нодавлат мактаби ўқувчилари ва ёш спортчиларнинг чиқишлари, ДХХ чегара қўшинларига қарашли қисм ҳарбийларнинг қўшиқлари барчага завқ-шавқ бағишлади. Ҳарбийларнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари йиғилганларда ёрқин таассурот қолдирди. Тадбирнинг бадиий қисми ҳарбийларнингтантанали марш садолариостидашахдам қадамларда саф тортиб ўтишлари билан ниҳоясига етди.

   —Ватанпарварлик ҳар бир давлат ҳаётининг маънавий асоси ҳисобланади ва жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш борасида энг муҳим сафарбар этувчи куч сифатида намоён бўлади,—дейди Жиззах гарнизони маънавият ва маърифат маркази бошлиғи, майор Аброр Тошпўлатов.— Шунинг учун ҳам фуқароларимизда бизга мутлақо ёт бўлган зарарли таъсирларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш ва Ватанимиз тақдири учун масъулият туйғусини оширишга бағишланган бундай ватанпарварлик акциялариюртдошларимиз ва ёшлар учун алоҳида тарбиявий аҳамиятга эгадир. Бу Фориш тоғ полигонида ўтказган “Мардлар қўриқлайди Ватанни” шиори остидаги ноанъанавий ватанпарварлик фестивалида яққол кўзга ташланмоқда..

   Беш мингдан зиёд ёшлар ва ҳарбийлар иштирок этган фестиваль ўзига хос байрамга айланиб кетди. Тадбир доирасида замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар кўргазмаси намойиш этилди. Миллий халқ ўйинлари кўпчилик ёшларни ўз кучини синаб кўришга чорлади. Айниқса, кураш, тош кўтариш, бокс, арқон тортиш, армрестлинг, камондан ўқ отиш каби мусобақаларда минглаб ёшлар иштирок этишди. Ғолиблар Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ва вилоят ҳокимлиги томонидан таъсис этилган совринлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

   Тоғ бағрида ташкил этилган улоқ-кўпкари ва отлар пойгаси барча иштирокчиларда ёрқин таассурот қолдирди. Тадбир қатнашчилари вилоят овчилик жамияти ходимларининг чиқишини ҳам диққат билан кузатишди. “Қўчқорлар жанги”, “Хўрозлар жанги” каби мусобақалар ишқибозларнинг шодон қийқириғи-ю гулдурос қарсаклари билан қизиқарли тус олди.

   Фестивални ташкил этишда вилоят ички ишлар бошқармаси, миллий гвардия, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш вилоят бўлими, вилоят халқ таълими, вилоят касб-ҳунар таълими, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи ”Ватанпарвар” ташкилоти вилояти кенгаши, Жиззах давлат педагогика ва политехника институти жамоалари фаол қатнашдилар.

   Ушбу фестивалда намойиш этилган ҳарбий техникалар, аскарларнинг чиқишлари навқирон авлод вакилларинингҳарбийликка бўлган қизиқишини, она юртга меҳру муҳаббатини янада ортишига ёрдам берди. Ойлик доирасидаги тадбирлар давом этаяпти.


Васил ИЛЁСОВ.

Бекпўлат ТОҒАЕВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.