Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » САЙЛОВЛАР ХАЛҚАРО ТАЛАБЛАР АСОСИДА ЎТДИ

САЙЛОВЛАР ХАЛҚАРО ТАЛАБЛАР АСОСИДА ЎТДИ

25-12-2019, 08:41
Автор: User
Просмотров: 52
Комментариев: 0
Версия для печати

   Эрта тонг.Қишнинг аёзи сезилиб турибди. 22 декабрь тонггини юртдошларимиз илиқлик билан қаршиладилар. Вилоятимиздаги 519 та сайлов участкалари эрталабдан сайловчилар билан гавжумлаша бошлади. Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга ўтказиладиган сайловлар ана шундай кўтаринкиликда бошланди.

   Бежирим кийинаётган Низомиддин отани кўрган Искандаражабланиб бобосига юзланди:

   —Тинчликми, бобожон?Бугун маърака йўқ эди-ку?

   —Э,бугун маъраканинг энг каттаси. Бўлақолинглар, келинни ҳам чақир, бирга борамиз.

   Отахон шундай деди-дасайлов участкаси томонотланди. Унинг ортидан оила аъзолари, қўни-қўшнилар ҳам йўлга тушдилар.

   Тошлоқлик Низомиддин ота Абдусамадов Жиззах шаҳридаги 6-умумтаълим мактабида жойлашган 22-сайлов участкасига етиб келганида тонг энди ёришаётган эди. Соат 8.00. Тошлоқ маҳалла фаоллари, сиёсий партияларнинг вакиллари, сайловчилар иштирокидаги йиғинни участка сайлов комиссияси раисиБувинисо Тожибоева қисқача кириш сўзи билан очиб, овоз бериш жараёни бошланганлигини маълум қилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграганидан сўнг сайловчилар бирин-кетин сайлов участкасига кириб келдилар.

   —Ёшим 80 да,—дейди Низомиддин ота. —Ҳаётим давомида жуда кўп маротаба сайловларда иштирок этдим. Бу йилги сайловларга тайёргарлик ҳам, муносабат ҳамбошқача бўлди. “Янги Ўзбекистон—янги сайловлар” шиори остидаги сайловлар кўппартиявийлик, муқобиллик асосида ўтказилмоқда. Ҳар бир сайловчига Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, юртимиз тинчлиги учун кимга ишонч билдирилишини эркин танлаш имкони берилди. Шукурлар бўлсинки, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Шундай дориломон замонда, адолатли давлатда яшаш насиб этганлигидан бахтиёрман.

   Эрталабдан фуқаролик бурчлариниадо этишга ошиқаётган сайловчиларнинг орти кўринмайди. Улар орасида ёшлар, кексалар, хотин-қизлар бор.Шахзод Сарваров “Суғдиёна” профессиолнал футбол клубининг матбуот котиби. Бу йилги сайловда у илк бор овоз бериш ҳуқуқига эга бўлди.

   —Бугун ҳаётимда унутилмас воқеа,—дейди Шахзод. —Чунки мен тенгқурларим қатори конституцион ҳуқуқимдан фойдаланган ҳолда илк бора сайловда иштирок этаяпман. Президентимиз биз ёшлар учун барча имкониятларни яратиб бераяпти. Бу барчамизни Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида тинимсиз изланишга, етук мутахассис бўлиб етишгач бор куч-қудратимизнимамлакатимиз иқтисодиётини янада юксалтириш йўлида сафарбар этишга чорлайди.

   Шу куни вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати аъзоси Эргаш Салиев ҳам мазкур сайлов участкасига ташриф бюрди. Сиёсий жараённинг иштирокчиси бўлганвилоят ҳокимимаъқул кўрган номзодига овоз берди. У овоз бериш жараёнидабир гуруҳ сайловчилар билан самимий мулоқотда бўлди.

   –Мамлакатингизда ўтказилаётган сайловларда тўртинчи бор иштирок этаяпман,—дейди италиялик халқаро кузатувчи Мария Людовика. —Ҳар гал мазкур сиёсий жараёнда иштирок этаётганлар юзида табассум кўраман. Буни мен халқингизнинг эртанги кунга бўлган қатъий ишончининг белгиси деб биламан. Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар бу йилги сайловларни том маънода янгича руҳда ташкил этиш имконини берди. Сайловларда сиёсий партиялар, ҳар бир фуқаронинг очиқ ва тенг ҳуқуқли иштироки таъминланган. Улар учун умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари ва тамойилларига мос шароитлар яратилган. Сайлов участкаларида бўлиб, жараённи кузатдим ва ҳамма жойда сайловлар қонунчиликка тўлиқ риоя қилинган ҳолда ўтганига гувоҳ бўлдим. Гендер тенглиги масаласи билан боғлиқ бир фактни ибрат сифатида қайд этишни истардим: Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига асосан депутатликка номзодлар орасида хотин-қизлар умумий миқдорнинг 30 фоизидан кам бўлмаслиги белгилаб қўйилган. Бу мамлакатда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашга устувор аҳамият қаратилаётганлигидан далолат.

   Сайлов тўғрисидаги қонунларда оғир бетоблиги ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмайдиган сайловчилар участка сайлов комиссиясига тегишли илтимос билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга. 22-участка сайлов комиссиясига сайлов ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятини яратиб беришни сўраган 23 нафарфуқароларнинг илтимослари қаноатлантирилди.

   Шунитаъкидлаш керакки, сайлов жараёнида конунчиликда белгиланган барча талаблар асосида халқаро ва маҳаллий кузатувчилар иштирокини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор каратилди. Сайловларни бевосита кузатиб бораётган халқаро кузатувчилар унинг юксак савияда, халқаро стандартларга тўла мос равишда ўтаётганлигини эътироф этишди.

   Жиззах шаҳридаги барча сайлов участкаларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар юқори савияда, кўтаринки руҳда ўтди.

Бекпўлат ТОҒАЕВ.

Суратларда:сайлов жараёнларидан лавҳалар.

Муаллиф олган суратлар.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.