Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

17-12-2019, 16:38
Автор: User
Просмотров: 51
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худойберганов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи 13-14 декабрь кунлари Ғаллаорол, Зомин, Шароф Рашидов ҳамда Дўстлик туманларида оммавий сайёр қабуллар ўтказди.


   Юрбошимиз ташаббуси билан халқ билан мулоқотнинг таъсирчан ва самарали усуллари кенг йўлга қўйилгани аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш, улар учун барча соҳада зарур қулайликлар яратишга қаратилган эзгу мақсадга хизмат қилаётир. Жойларда ташкил этилаётган оммавий сайёр қабулларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликларнинг вакиллари аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлиб, одамларни қийнаётган муаммолар ҳал этилмоқда.

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходимлари, Республика Олий суди, Бош прокуратура, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Мактабгача таълим, Халқ таълими, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари, республика хотин-қизлар қўмитаси, “Ергеодезкадастр”, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, Автомобил йўллари давлат қўмиталари, Марказий банк, “Ҳудудгазтаъминот” ва “Ҳудудэлектртармоқ” акциядорлик жамиятлари, Темир йўл ёнилғи таъминот бошқармаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари томонидан икки кун давомида ўтказилган оммавий қабулларда вилоятнинг барча туманлари тўлиқ қамраб олинди. 


   Натижада ўтказилган сайёр учрашувларда 1 минг 246 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Уларнинг 266 таси Президент администрациясига, 170 таси прокуратурага, 88 таси Ички ишлар вазирлигига, 63 таси Олий судга, қолганлари бошқа вазирлик ва қўмиталарга келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 434 таси жойида ҳал этилди. 242 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 530 таси кўриб чиқиш учун назоратга олинди. 

   Сайёр учрашувда Зомин туман “Халқобод” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Ҳайитгул Отмишева мурожаати тингланди. Бин неча йиллардан буён болаларим билан уйи йўқлигидан қийналиб келаётган эди. Сайёр қабулда Президент маслаҳатчисига қилинган мурожаат шу куннинг ўзида ҳал этилди.

   — Давлатимизнинг бу яхшилигини умрбод ёддан чиқармайман, — дейди Ҳайитгул Отмишева. —Туманда янги қурилаётган уйлардан бирини ажратиб, бошланғич тўлови тўлаб бериладиган бўлди.

   Сайёр қабулда юртдошларимиз фақат ўзларининг шахсий масалалари билан эмас, маҳалла, қишлоғида ечимини топмаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан ёрдам сўраб келишди. Ушбу мурожаатлар ҳам шу ернинг ўзида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ечимини топди.


   – Қишлоғимиздаги 410 ўринли 27-умумтаълим мактабида 700 га яқин ўқувчи таълим олаётир, – дейди Ғаллаорол туманидаги 1-Қангли қишлоғи оқсоқоли Элмирза Туронов. – Сайёр қабулда шу масалада халқ таълими вазири ўринбосари мурожаат қилдим. 2020 йил учун мактаб қурилиши давлат дастури тасдиқланиб қўйилганлигини, лекин 2021 йил дастурига албатта киритилиши юзасидан тушунтирди. 

   Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётибди. Шу масъулиятдан келиб чиқилиб, вилоятнинг барча туманида ўтказилган сайёр қабулларда ҳар бир мурожаат қилувчининг муаммоси ўз вақтида ва оқилона ечим топишига ҳаракат қилинди. Ҳар бир мурожаатга эътибор одамларни бугунги кундан рози қилиб, эртанги кунга умид билан қарашларига сабаб бўлаётир.


Лазиз МАМАТҚУЛОВ
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.