Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ТАРАҚҚИЁТ ВА ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ КАФОЛАТИ

ТАРАҚҚИЁТ ВА ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ КАФОЛАТИ

12-12-2019, 12:52
Автор: User
Просмотров: 66
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимизнинг ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашининг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Бош Қомусимизнинг марказида инсон, унинг ҳуқуқи, манфаати, бурчи, эркинлиги, унинг кафолатлари мужассам. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидлаганидек: "Мустақиллигимизнинг илк даврида қабул қилинган Конституциямиз шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатларини аниқравшан белгилаб берди. Бош қомусимиз, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этди ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди. Айнан шу сабабли Конституциямизни эҳтиром билан улуғлашимиз, ҳар томонлама ўрганишимиз, унга изчил амал қилишимиз, Асосий қонунимизда мужассам бўлган аждодларимизнинг буюк мероси ва умуминсоний қадриятларни ёшларимиз қалбига сингдиришимиз зарур".

   Жиззах шаҳрида ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 27 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

   Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати биланбарчани самимий муборакбод этди вабахтимиз қомусининг мамлакатимиз, шу жумладан, вилоятимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда беқиёс ўрни бор-лигини алоҳида таъкидлади.

   Вилоятимиз раҳбари ўз сўзида мамлакатимизда, хусусан вилоятимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва улкан бунёдкорлик ишларига тўхталди. Жумладан, у вилоятимизда "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" Давлат дастурида белгиланган тадбирларнинг изчил амалга оширилиши натижасида қурилиш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришда бир қатор ижобий натижаларга эришилганини айтиб ўтди.

   Юртбошимизнинг 2019 йил 3 январдаги "Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ жориййилнинг 1 мартидан бошлаб Жиззах вилоятида "Илғор ҳудуд" синов лойиҳаси амалга оширилмоқда. Хусусан, мазкур лойиҳа доирасида таълим сифатини янада яхшилаш мақсадида Жиззах шаҳридаМирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг Жиззах филиали иш бошлади.

   Жиззах шаҳрининг марказида бир неча йиллардан буён таъмирланмаган, қаровсиз ҳолга келиб қолган "Ўрда" экологик истироҳат боғи тўлиқ қайтадан замонавий реконструкция қилиниб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Боғни замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида реконструкция қилиш билан бирга ҳудуднинг тарихий иншоотларини, экологик хилма-хиллигини сақлаб қолишга эътибор қаратилди. 24 турдаги 3 минг 500 та дарахтлар ҳамда "Бобо якка" тарихий обидасининг муҳофазаси таъминланди. Боғда 2 та кутубхона, 2 та сунъий қопламали спорт майдони, 2 та сув ҳавзаси, умумий узунлиги 30 километрдан зиёд бўлган айланма велоспорт йўлаги, картинг йўли, машқ қуролида мерганликни ўрганиш маскани, 9 та фаввора ҳамда "Ватанпарварлик" боғибарпо этилди.

   Ёшларнинг билим олиши, олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардор бўлиб туриши ва тенгдошлари билан ҳамфикр бўлиш каби хоҳиш истакларини рўёбга чиқариш мақсадида Жиззах шаҳрида Ёшлар инновацион маркази ташкил этилди. Марказда бугунги кунда фаоллар зали, форумлар зали, семинар ва конференция зали, ахборот-ресурс маркази, замонавий кутубхона ҳамда 50 га яқин тил ўқитиш курслари ва касб-ҳунар тўгараклари фаолият кўрсатмоқда.

   Тантанали тадбирда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишдаги фаоллиги ҳамда бу борада эришган алоҳида ютуқлари учун Президентимиз Фармонига биноан мукофотланган тиббиёт ходимлари, "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси" республика танлови ғолиб ва совриндорлари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси илғорларидан бир гуруҳига вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари ҳамда "Қишлоқ хўжалиги фидойиси", "Сув хўжалиги аълочиси", "Илғор фермер", "Намунали томорқачи", "Меҳнаткаш деҳқон" кўкрак нишонлари тантанали топширилди.

  Конституция байрамига бағишланган тантанали йиғилиш вилоятимиз ёш ижрочилари ва пойтахтдан келган санъат усталарининг катта концерт дастури билан ниҳоясига етди.

Васил ИЛЁСОВ.

("Жиззах ҳақиқати")

Суратда: байрам тадбиридан лавҳа.

Ботир ҚУДРАТОВ олган сурат.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.