Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ХАЛҚИМИЗНИНГ ЭНГ ГЎЗАЛ ҚЎШИҒИ

ХАЛҚИМИЗНИНГ ЭНГ ГЎЗАЛ ҚЎШИҒИ

12-12-2019, 10:53
Автор: User
Просмотров: 44
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Бундан 27 йил муқаддам қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси бугун миллатдошларимизнинг энг гўзал қўшиғи сифатида мағрур жарангламоқда. Сана муносабати билан Жиззах шаҳрининг Мустақиллик майдонида ўтказилган шодиёна ҳам мадҳиямизнинг янгроқ садолари остида бошланди.

   Вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Эргаш Салиев тантанали маросим иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 27 йиллик айёми билан самимий муборакбод этди. Мадҳиямиз киши қалбига чексиз ғурур, фахр бағишлашини таъкидлаб, унда халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги, орзу-ўйи, мақсади мужассам эканлигини қайд этди.

   Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Баҳодир Мавлянов табрик чиқишида ҳар бир давлат рамзи, шу жумладан, Давлат мадҳияси ватанпарварлик фазилатини шакллантирувчи, азиз юртимизни жону дилдан севишга ундовчи восита эканлигини айтди.


   Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг раҳбари Меҳрибон Абдураҳмонова, Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиларининг чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди. Темурийлар мактаби ўқувчилари, ҳарбий оркестр ижросидаги концерт дастури қалбларга завқ-шавқ олиб кирди.


Турсунбой КАМОЛОВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.