Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

12-12-2019, 10:49
Автор: User
Просмотров: 45
Комментариев: 0
Версия для печати

   Яқинда Пахтакор туманидаги 9-умумтаълим мактабининг мажлислар залида 42-Пахтакор сайлов округидан халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутатлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашуви бўлди. Тадбирни округ сайлов комиссиясининг раисиЎринбой Жабборовқисқача кириш сўзи билан очди. Бўлғуси сайловларни ўтказиш тартиб-тамойиллари, сайловчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳақида гапирди. Шундан сўнг ишончли вакиллар ва номзодларга сўз берилди.

   Дастлаб Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан номзод, вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг ишончли вакили Дилфуза Хайриқуловага сўз берилди. У сайловчиларни Э.Салиевнинг таржимаи ҳоли билан таништириб, уларни номзод учун овоз беришга чақирди. Шундан сўнг вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Э.Салиев йиғилганларга ўзининг сайловолди дастури, уни амалга ошириш механизмлари ҳақида гапириб берди. Йиғилганлардан тушган саволларга жавоб қайтарди.

   Шундан сўнг учрашув иштирокчилари — Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси аъзоси, Пахтакор туманидаги 2-мактаб директори ОзодахонОтажонованинг ишончли вакилиШафоат Эшбекованинг маърузасини тингладилар. У йиғилиш иштирокчиларининомзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди. О.Отажонова узрли сабаб билан учрашувда иштирок эта олмади.

   Мазкур округдан номзоди қўйилган Ўзбекистон"Адолат" социал-демократик партияси аъзоси, партиянинг вилоят кенгашитуманлараро иж-рочи котиби Баҳодир Исоқул ўғли Усмонов,Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси, Пахтакор хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи дирек-торининг ўринбосари Наргиза Исроилова, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси, Пахтакор туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғиРўзманбой Завқиевлар учрашувда иштирок этишмади.

   Шу куни 36-Пахтакор сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзоди кўрсатилган Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг бош акушер-гинекологи Феруза Қобилова ҳам учрашув иштирокчилариниўзининг сайловолди дастури билан таништирди.

Бекпўлат ТОҒАЕВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.