КОНСТИТУЦИЯ—ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИМИЗ КАФОЛАТИЮртимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинлиги олий қадрият ҳисоблангани боиз Конституцияда инсон манфаатлари биринчи навбатда энг юксак мавқега кўтарилган.Шу сабаб биз Конституциямизни халқчил конституция деб аташимиз мумкин. Боиси, унинг яратилиш тарихига назар солсак ҳам, унда халқ манфаатининг барча нарсадан устунлиги, инсон, унинг ажралмас ҳуқуқларининг энг олий қадрият сифатида эътироф этилганлигини кўришимиз мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳаётимиздаги барча муносабатларни тартибга солишни белгилаб берувчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Конституциямизда Ўзбекистон Республикасининг суверен демократик республика эканлиги, яъни давлат ўзининг ички ва ташқи сиёсатини мустақил белгилаши, демократия эса умуминсоний принципларга асосланиши, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ва уларнинг давлат томонидан таъминланиши, Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий тузилиши, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши ва Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муносабатларини тартибга солувчи нормалар белгилаб берилган. Бош Қомусимизда кўрсатилган ушбу муносабатларни амалга ошириш мақсадида қонунлар ва бошқа қонун ости ҳужжатлари қабул қилинмоқда. Биз бугунги кунда унинг ҳар бир моддасида белгилаб берилган нормаларнинг амалда таъминланаётганлигини кўришимиз мумкин. Масалан, Конституциямизнинг 2-моддасида Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади, 7-моддасида эсаХалқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир, деб белгиланган. Бугун муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган «Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган принцип барча бўғиндаги раҳбарлар фаолиятида асосий қоидага айланиши керак эканлиги белгилаб берилди. Натижада ҳар бир раҳбар, маъсул ходимлар жойларга чиқиб, халқимизга муносиб турмуш шароитини таъминлаш мақсадида уларнингмуаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш бўйича ижобий ишларни амалга оширмоқда. Давлатнинг ривожланиши албатта унинг ташқи сиёсати билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Конституциямизнинг 17-моддасида Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати ва уни амалга оширишнинг асосий принциплари белгиланган. Ташқи сиёсий фаолиятнинг бош мақсади— давлат мустақиллиги ва суверенитетини, халқаро майдондаги ўрни ва ролини мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинчлигини таъминлаш, республиканинг ташқи иқтисодий манфаатларини фаол тарзда илгари суришдан иборат. Бугунги кунда мамлакатимиз халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси дунёнинг 130 дан ортиқ давлатлари билан дипломатик алоқалар ўрнатган, 100 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотларнинг аъзоси ҳисобланади. Жорий йилнинг 15 ноябрь куни “Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари тўғрисида сўз юритганимизда, аввало Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида белгилаб берилган ҳар бир ҳуқуқ Конституциямизда ўз аксини топганлигини айтишимиз лозим. Ва бу ҳуқуқ ва эркинликлар давлат томонидан таъминланади. Масалан, фуқаронинг мулкдор бўлиш ҳуқуқи, меҳнат қилиш ҳуқуқи. Бугун аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали ҳар бир инсоннинг, унинг оиласининг, жамиятнинг, давлатнинг иқтисодий ривожланишига оид бир қанча ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Бизнес Омбудсман институтининг, Бош вазирнинг тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қабулхонаси, Инновацион ривожланиш вазирлигининг ташкил этилиши, “Ҳар бир оила—тадбиркор” ёки “Ёшлар—келажагимиз” давлат дастурларининг ишлаб чиқилиши, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари ва муқобил текширишлар бекор қилинганлиги, фуқароларнинг ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси — буларнинг барчаси қомусимизда белгилаб берилган ҳуқуқларимизнинг амалда таъминланишига хизмат қилмоқда. Бундай мисолларни ҳар бир соҳада келтиришимиз мумкин. Энг асосийси бу ислоҳотлар халқаро ташкилотлар томонидан юқори баҳоланмоқда. Бугун Ўзбекистон худудида яшаётган ҳар бир фуқаро мамлакатимиздаги ислоҳотларни теран англамоқда. 2019 йилда 76 та қонун, 1100 дан ортиқ қарорлар, Президентимизнинг 100 га яқин фармонлари қабул қилинди. Мана шу ўтган йиллар давомида мамлакатимиздаги туб ислоҳот ва ўзгаришларнинг барчаси Конституциямиз асосида амалга оширилмоқда. Бу эса унинг ҳақиқатан ҳам халқимиз манфаатларига, давлатимизнинг стратегик мақсадларига тўла жавоб берадиган, ҳар томонлама пухта ишланган муҳим сиёсий ҳужжат эканидан далолат беради. Давлат ва жамият ривожланиши, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар натижасида Конституциямизгашу кунга қадар бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Киритилган охирги ўзгаришлар суд ҳокимияти тизими, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятидаги ислоҳотлар, сайлов тизимибилан боғлиқдир. 2018 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг 498-сон Қонуни билан Конституциямизнинг 105-моддасига ўзгартириш киритилди. Олдинги таҳрирда шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди деб кўрсатилган эди. Янги таҳрирда “унинг маслаҳатчилари” сўзлари чиқариб ташланди. 2019 йил февраль ойида киритилган ўзгартириш билан миллий хавфсизлик хизмати деган сўз давлат хавфсизлик хизмати деган сўзлар билан алмаштирилди. 2019 йил 5 март куни 527-сон Қонун билан 79, 93, 98-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Масалан, 93-моддада Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлайди ва лавозимларидан озод қилади. Яъни, эндиликда Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш ва лавозимларидан озод қилишда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси маъқуллаши лозимлиги белгилаб берилди. 2019 йил 4 сентябрь куни Конституциямизнинг 117-моддасига ўзгартиш киритилди. Хабарингиз бор, Сайлов кодекси тасдиқланиши билан сайловга оид айрим қонунлар ўз кучини йўқотди. Ушбу ислоҳотлар натижасида, Конституциямизнинг 96-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга» деган сўзлар «қонунга» деган сўзлар билан алмаштирилди. 117-модданинг 8-қисмидаги «Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги ҳамда референдум тўғрисидаги қонунларига» деган сўзлар чиқариб ташланди. Шунингдек, 117-модданинг 4-қисми Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган,шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлигиучун суднинг ҳукми билан озодликданмаҳрум этиш жойларидасақланаётган шахсларсайловда иштирокэтмайди, деб ўзгартирилди. Хулоса ўрнида шуни таъкидлашимиз керакки, мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот халқ учун, унинг манфаати учун хизмат қилишини ҳисобга олганда, давлатимизнинг асосий қонуни – Конституция юз бераётган ўзгаришлар, улкан бунёдкорлик ишлари, демократик ислоҳотлар ва янгиланишларга мустаҳкам ҳуқуқий замин яратмоқда. Шокир САИДОВ, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи, 1-даражали адлия маслаҳатчиси.
Рейтинг статьи:
|
Бизнинг
танлов
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
|
ЯНГИЛИКЛАР
СЎНГГИ
ТОП
ИЗОҲЛАНГАН
17:03
Шартнома қачон бекор қилинади? 010:03
ЮЗ ҲУНАР ОРТИДАН ҚУВАЁТГАН ҚИЗ 011:03
Ер ости йўли барпо этилади 011:03
Янги лойиҳа импортни камайтиради 015:03
ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ 011:03
КОРЕЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ЖИЗЗАХДА 015:01
ОҚ ЙЎЛ, ЁШ МУТАХАССИСЛАР! 011:02
“So‘g‘diyona”ning ilk g‘alabasi 012:02
БАЗАЛЬТДАН АРЗОН МАҲСУЛОТ 011:03
Янги лойиҳа импортни камайтиради 012:11
ЯНГИОБОДЛИК ЁШ ТАДБИРКОР 012:11
ИСМАТ АКАНИНГ ИССИҚХОНАСИ 012:11
МУСТАҲКАМ ОИЛА –ЖАМИЯТ КЎЗГУСИ 009:01
ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ 017:03
Шартнома қачон бекор қилинади? 015:03
ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ 011:03
КОРЕЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ЖИЗЗАХДА 010:03
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ—ОЛИЙ ҚАДРИЯТ 0ОПРОС
Cайт ҳақида фикрингиз
|