Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ - АМАЛДА

ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ - АМАЛДА

5-12-2019, 10:05
Автор: User
Просмотров: 87
Комментариев: 0
Версия для печати

СИЗГА СУЯНЧМИЗ   

   Дунё миқёсида 30 ёшгача бўлган 2 миллиардга яқин аҳоли бўлиб, уларнинг аксарияти ривожланаётган мамлакатлар ва Марказий Осиё ҳиссасига тўғри келмоқда. Ушбу кўрсаткич кейинги ўн йилда янада ортиши ва бу жараён асосанбизнинг минтақамизда юз бериши кутиляпти.

   Тўғри, аҳолининг ёшлар ҳисобига кўпайиши ўз навбатида демографик дивидент, шунингдек, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш учун кенг имконият яратади. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, минтақамизда ёшларнинг ахборот технологиялари, бандлик, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги эҳтиёжини қондириш, ёшларга тааллуқли глобал стратегияларни ишлаб чиқишда айнан ёшлар иштироки талаб даражасида эмас. Шунинг учун ҳам бутун дунёда ёшларга оид сиёсатни ишлаб чиқиш, улар ролини ошириш замон талабига айланди.

   Маълумки, демографик дивидент деганда меҳнатга лаёқатли аҳолиданмеҳнатга лаёқатсиз аҳоли сонининг кўп бўлиши тушунилади. Бу эса иқтисодий қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатни кучайтириш ва инсон камолотига хизмат қилишга қаратилган сармояларни кўпайтиришни талаб қилади.

   Ёшлар, уларнинг келажаги ҳақида гап кетганда айни пайтда ёш авлод онгу шуурига таҳдид солувчи омиллар нима, деган ҳақли савол туғилиши табиий. Глобаллашув даврида кечаётган жараёнлар, аёвсиз рақобат муҳитида биз учун ёт мафкуралар ўртасидаги кураш тобора кескинлашиб, бузғунчи ғоялар урчигандан урчимоқда. Хўш, бунинг олдини олиш учун қандай чоралар қўллаш керак?

   Биринчидан, ушбу саволга Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йили Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида аниқ жавоб қайтарганини таъкидлаш жоиз. "Бугунги дунё ёшлари — сон жиҳатидан бутун инсоният тарихидаги энг йирик авлоддир, чунки улар 2 миллиард кишини ташкил этмоқда. Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз — ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси "вируси" тарқалишининг олдини олишдир. Бунинг учун ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш лозим".

   Ана шу нуфузли анжуманда Давлатимиз раҳбари ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат — "БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси"ни ишлаб чиқиш, унда ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш — энг муҳим вазифа эканига ҳам урғу берди. Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ўзининг дастурий мақсад ва вазифалари ижросини таъминлаш орқали кейинги беш йилликда таълим-тарбияга асосий эътиборини қаратмоқда.

   Иккинчидан, Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг минтақавий аксилтеррор тузилмаси томонидан 2018 йилда ёт ғояларни тарғиб қилувчи ярим миллион интернет ресурси фаолиятига чекқўйилганидан хабаримиз бор. Уларнинг 360 дан ортиғи террористик ва тақиқланган диний ташкилотларнинг сайти экани ёшлар тарбиясига масъул бўлган ташкилотлар олдига долзарб масалаларни қўяди, албатта.

   Шу билан бирга экстремистик фаолият ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг аксарияти 30 ёшга тўлмаган ёшлар томонидан содир этилаётгани ушбу масаланинг ниҳоятда муҳим эканидан далолатдир. Шу боис, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш, айрим ижтимоий тармоқлардаги бузғунчи ғояларга қарши курашиш ва бу борада ёшлардан иборат фикр етак-чилари гуруҳларини шакллантириш лозим, деб ҳисоблайди. Бундан ташқари ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида алоҳида ташаббус кўрсатган ОАВ ходим-ларини рағбатлантириш тизимини яратиш мақсадга мувофиқ. Зеро, ёшларнинг ижтимоий тармоқлар орқали мамлакат имиджини оширишга йўналтирилган инновацион технологияларни кашф этишига кўмаклашиш, ижтимоий тармоқлар сегменти самарадорлигини фаол ёшлар ҳисобига янада кўтариш ҳамда ёшлар журналистикасини ривожлантиришга доир ташаббусларини қўллаб-қувватлаш олдимизда турган энг муҳим вазифадир.

   Учинчидан, бугунги тезкор давр талаблари асосида деярли ҳар куни янги касблар пайдо бўлиб, эскилари ўз долзарблигини йўқотмоқда ёки замон зайли билан ўзгаряпти. Тасаввур қилиб кўринг, 10 йил аввал "SММ" (социал медиа маркетинг) тушунчаси йўқ эди. Бугун эса у виртуал оламдаги энг оммавий соҳага айланди.

   Маълумотларга қараганда, айни пайтда 57 та касб йўқолиш арафасида турибди, 186 та янги касб меҳнат бозорида ўзига хос рақобатни келтириб чиқармоқда. Бунинг жабрини эса ёшлар кўрмоқда. Демак, таълимни ривож-лантириш, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, янги авлод кадрларини тайёрлашга жиддий эътибор қаратмас эканмиз, партия ёшлар ишончини йўқотишда давом этаверади. Зеро, таълим орқали инсон капиталига инвестиция киритиш йилига аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг 1,7 фоизга ўсишига олиб келмоқда.

   Бас шундай экан, хорижда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда зўравонлик, мажбурий меҳнат, камситиш ёки бошқа ҳуқуқларининг бузилишидан ҳимоя қилиш мақсадида таълим миграцияси тизимини янада такомиллаштиришга эътибор қаратишимиз лозим. Шунинг учун ҳам биз (ёшлар миграцияси олий маълумотга эга бўлмаган ёш мутахассислар ҳисобига ошмоқда. Улар меҳнат шароитлари оғир ва зарарли ишларга жалб этилмоқда. Партиянинг вазифаси миграция жараёнини камайтириш эмас, балки меҳнат мигрантларининг олий маълумотли, малакали мутахассис бўлиши ҳисобига вазиятни барқарорлашти-ришга эришиш) хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларининг филиаллари сонини ошириш, соҳага қўшимча грантлар жалб этиш, давлат молиявий харажатларини кўпайтириш ҳамда коррупциянинг олдини олишда ташаббус кўрсатишимиз лозим. Бундан ташқари партия ёшларга муаммоларни келтириб чиқарадиган қатлам сифатидаги қарашларнинг олдини олиш, уларнинг ислоҳотларга янги мазмун бахш этадиган етакчи куч сифатида шаклланишига имкон яратиб, моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурлари тайёрлашда фаол иштирок этишини таъминлайди.

   Маълумотларга қараганда, ривожланаётган мамлакатларнинг салкам 20 фоиз ёшлари сифатли таълимдан маҳрум ва бандлик масаласида муаммоларга дуч келмоқда. Шунинг учун ҳам ҳар йили камида 5 миллион янги иш ўрни яратиш зарурати пайдо бўлмоқда. Бундан ташқари 30-35 ёшдаги жами аҳолининг 65 фоизини ёшлар ташкил этсада, вакиллик органларида 35 ёшгача бўлган ёшлар атиги 6 фоизни ташкил этаётганини қайд этиш лозим.

   Шу боис "Миллий тикланиш" демократик партияси келгуси беш йилликда вакиллик органларида ёшларнинг кўпроқ ўрин эгаллашлари учун депутатликка кўрсатилаётган номзодлар бўйича ёшлар учун квота (масалан, 30 фоиз) белгилашга қаратилган ҳуқуқий нормаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, ёшларни сиёсий ҳаётга кенг жалб этадиган, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириб, баҳс-мунозара асосида яратиладиган маҳаллий ҳамда халқаро даражадаги лойиҳаларни ишлаб чиқишни режа қилган. Негаки ёшлар сиёсий жараёнларнинг фаол иштирокчиси бўлмас экан, бу жараёнларнинг кузатувчиси бўлиб қолаверади. Шу ўринда давлат арбоби, БМТнинг собиқ Бош котиби Кофи Аннаннинг қуйидаги фикрларини эслаш ўринли "…ҳеч бир инсон намунали фуқаро бўлиб туғилмайди, бирор давлат эса ташкил топган куниданоқ демократик бўлмайди. Униси ҳам, буниси ҳам бир инсон умридан узоқроқ давом этадиган жараёндир. Яъни, ёшлар туғилган пайтиданоқ бу жараёнларда фаол иштирок этиши лозим. Ўз ёшлари-дан узилиб қолган жамият, гўёки ўз ҳаёт томирларини кесиб ташлаган жамиятдир. Бундай жамият эса кўп қон йўқотиш сабаб ҳалокатга маҳкум бўлади".

   Айтиш мумкинки, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси айни пайтда инсониятнинг асл қад-риятлари бўлмиш буюк меросини: давлатнинг "Мен"ини ташкил этувчи муҳим ўзак тушунчаларини, халқининг ўзлигини, тили, маданияти, анъана ва қадриятлари, тарихи, санъати ва моддий-маданий меросини асрашга ҳамда уни янада ривожлантиришга кафолат бўлиб хизмат қилувчи, бу йўлда миллат зиёлиларини, айниқса, ёшларни ҳаракатга ундовчи ва бирлаштирувчи сиёсий кучга айланиш учун бор имкониятларини ишга соляпти.

   Партиямиз таркибида "Ёшлар қаноти" институти алоҳида ўрин тутади. Бу—ўз кучига ишонган, ўз қобилияти ва имкониятларини намоён этадиган, ўз тумани, шаҳри, вилояти, қолаверса, мамлакати ривожига ҳисса қўшишни мақсад қилганҳолда ўзининг сиёсий қарашларини эркин ифода этадиган фаоллар уюшмасидир. "Ёшлар қаноти" тизим ичида шаклланади ва фаолият юритади, яъни бошланғич партия ташкилоти аъзолари, партия фаоллари (экспертлар) ва депутатлик корпусларидаги ёшлар қатламини фаоллаштирувчи, бирлаштирувчи бўғин ҳисобланади.


Феруза МУХАМЕДЖОНОВА,

"Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши раисининг ўринбосари.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.