ҲАМКОРЛИКДАГИ ТАДБИРРеспублика “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Конрад Аденауэр жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Жиззахда бўлиб ўтган давра суҳбатида амалга оширилаётган ислоҳотлардан одамларнинг хабардорлигини ошириш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Давра суҳбатини вилоят ҳокими Эргаш Салиев қисқача кириш сўзи билан очди. Республика “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг ижрочи директори Асқар Маматхонов ўз чиқишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 17 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқадиган вазифалар ижросига йиғилганлар эътиборини қаратди. Юртдошларимизнинг ислоҳотлардан хабардорлигини оширишда жамоатчилик назоратини кучайтириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Тадбир иштирокчилари Конрад Аденауэр жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Рони Хайни сўзини эътибор билан тинглашди. —Аввало бизни самимий кутиб олиб, давра суҳбати учун қулай имконият яратиб берганлиги учун вилоят ҳокимлигига самимий миннатдорчилик билдираман, — деди жаноб Рони Хайни. — Конрад Аденауэр жамғармасининг бош қароргоҳи Германияда жойлашган. Кўпгина мамлакатларда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам унинг ваколатхонаси фаолият кўрсатаяпти. Хорижлик меҳмон республикамизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларга юқори баҳо берди. Манфаатливазирлик ва идоралар билан ҳамкорликдаги лойиҳалар бундан буён катта самара келтиришини айтди. Давра суҳбати Бухорода давом этишини, Тошкентда эса ҳамкорликда халқаро конференция ўтказилишини маълум қилди. Вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг якунловчи нутқида воҳамизнинг қулай жуғрофик ўрни, хорижлик инвесторларнинг воҳамизга қизиқиши тобора ортиб бораётганлиги, “Обод қишлоқ”, “Обод марказ”, “Обод маҳалла” дастурлари, “Илғор ҳудуд” лойиҳасининг самаралари ҳақида сўз борди. Турсунбой КАМОЛОВ, Рейтинг статьи:
|
Бизнинг
танлов
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
|
ЯНГИЛИКЛАР
СЎНГГИ
ТОП
ИЗОҲЛАНГАН
08:04
ОТАМДАН ҚОЛГАН ДАЛАЛАР 013:03
СУД ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ 015:02
ИЖОДКОР ЖУРНАЛИСТЛАР ДИҚҚАТИГА! 014:02
УСТИ ЯЛТИРОҚ, ИЧИ ҚАЛТИРОҚ 014:02
ҚУРИЛИШДАГИ ЕМИРИЛИШЛАР 013:02
АСРИЙ ОРЗУЛАР РЎЁБИ 013:02
ҲАР ҚАНДАЙ МУАММОНИНГ ЕЧИМИ БОР 009:09
КУЗГИ ДОН ЭКИШ БОШЛАНДИ 015:10
ҚОЛГАН ИШГА ҚОР ЁҒМАСИН 015:01
ОҚ ЙЎЛ, ЁШ МУТАХАССИСЛАР! 012:02
БАЗАЛЬТДАН АРЗОН МАҲСУЛОТ 010:12
ГЕРМАНИЯ ТАЖРИБАСИ — ПАХТАКОРДА 008:09
БАЛЛИ, ФАРИДА! 007:09
УЛУҒМУРОД ОТАНИНГ ҲИММАТИ 007:09
ҲУЖРАДАГИ МУЛЛА САВОДСИЗ ЧИҚДИ 008:04
ОТАМДАН ҚОЛГАН ДАЛАЛАР 013:03
СУД ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ 015:02
ИЖОДКОР ЖУРНАЛИСТЛАР ДИҚҚАТИГА! 014:02
УСТИ ЯЛТИРОҚ, ИЧИ ҚАЛТИРОҚ 014:02
ҚУРИЛИШДАГИ ЕМИРИЛИШЛАР 013:02
АСРИЙ ОРЗУЛАР РЎЁБИ 013:02
ҲАР ҚАНДАЙ МУАММОНИНГ ЕЧИМИ БОР 0ОПРОС
Cайт ҳақида фикрингиз
|