Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

30-11-2019, 10:32
Автор: User
Просмотров: 773
Комментариев: 0
Версия для печати

   Вилоят прокуратурасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида вилоят прокуратура идоралари томонидан жорий йилнинг 10 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди. Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Бектош Сайипов маъруза қилди.

   Ўтган 10 ой давомида прокуратура идоралари томонидан қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларни, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди.

Аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш, "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла", "Ёшлар — келажагимиз" каби муҳим давлат дастурлари ижроси устидан қатъий назорат йўлга қўйилган.

Ўтган даврда прокуратура идоралари томонидан ўтказилган на-зорат тадбирлари, текшириш ва ўрганишлар натижаси бўйича турли давлат идораларининг қонун талабларига зид бўлган 2388 та ҳуқуқий ҳужжатлари қонунга мувофиқлашти-рилди. 1 миллиард сўмдан ортиқ етказилган зарар қопланди. 8234 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

   Жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича мутлақо янги тизим йўлга қўйилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда "Хавфсиз шаҳар", "Хавфсиз туризм", "Хавфсиз хонадон" тизимлари амалга оширилмоқда.

   Жиноятларни ҳисобга олишда инсон омилини истисно қилувчи ҳамда қатор вазифаларни инновацион йўл билан ҳал этиш имконини берувчи "Электрон жиноий-ҳуқуқий статисти-ка" ахборот тизими ишга туширилди.

Вилоятимизда умумий жиноятчилик 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 22 фоизга камайди. Ўтган йили содир этилиб, очилмаган 83 та жиноятдан 49 таси фош этилди. Бевосита вилоят прокуратураси идоралари томонидан405 та жиноят иши бўйича тергов ўтказилиб, 218таси жазо муқаррарлигини таъминлаш учун судларга юборилди.

   Жамиятда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш масаласи доимий эътиборда. Ўтган даврда 50 нафар мансабдор шахслар турли кўринишдаги жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилди. Президент Фармони билан қабул қилинган коррупцияга қарши кураш бўйича 2019-2020 йилларга мўлжалланган давлат дастури ижроси ҳам қатъий назоратга олинган.

   10 ойда судлар томонидан 17 нафар фуқаро оқланган бўлиб, 1 нафари прокурорлар ташаббусига тўғри келади. Прокурорлар томонидан киритилган протестлар асосида 67 та жиноят, 40 та фуқаролик, 45 та маъмурий ва 29 та иқтисодий суд қарорларининг қонунга мувофиқлаштирилиши таъминланди.

   Ўтган даврда прокуратура идораларига 19471 та мурожаат келиб тушди. Улардан 14466 таси бевосита кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Прокурорлар томонидан 9423 нафар фуқаро қабул қилинган. Сайёр қабулларда 4038 нафар юртдошларимизнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. 3771 нафар фуқаронинг ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқа муаммоли масалалари ижобий ечим топган.

   Анжуманда кун тартибидаги масала юзасидан вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Муҳаббат Уразалиева, Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаменти вилоят ҳудудий бошқармасининг катта инспектори Сарвар Абдураҳимов ва бошқалар сўзга чиқдилар.

   Йиғилиш якунида журналистларни қизиқтирган бир қатор саволларга батафсил жавоб берилди.


Васил ИЛЁСОВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.