Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » АДОЛАТ ҚАРОР ТОПГАН ЖАМИЯТДА давлат органларига ишонч ортади

АДОЛАТ ҚАРОР ТОПГАН ЖАМИЯТДА давлат органларига ишонч ортади

30-11-2019, 09:51
Автор: User
Просмотров: 22
Комментариев: 0
Версия для печати

   

  Коррупция — фуқароларнинг ижтимоий адолатга ва давлат органларига нисбатан ишончини сусайтириб, мамлакатнинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатади. Шунингдек, жамиятдаги маънавий муҳитни бузилишига ҳам олиб келади. Шу боис ушбу иллатга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бугуннинг долзарб вазифаларидан биридир.

  Вилоят Божхона бошқармамизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони талаблари асосида аниқ режа билан иш юритилаяпти. Хусусан, жамиятда мазкур салбий иллатнинг олдини олиш, унга қарши муросасиз курашиш борасида тадбиркорлар, аҳоли, кенг жамоатчилик вакиллари ва шахсий таркиб билан турли учрашувлар, давра суҳбатлари мунтазам ташкил этиб борилмоқда.

  Жорий йилнинг шу даврига қадар бошқармага мурожаат қилиб келган тадбиркорлар, ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) қатнашчилари ва чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган фуқаролар ўртасида божхона ходимларининг иш фаолияти юзасидан 3 маротабасўровнома ўтказилди. Мазкур тадбирларда билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар таҳлил қилиб борилаяпти. Коррупцияли ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан бошқармада 11 маротаба умумий профилактик йиғилишлар ташкил этилди. 21 нафар ходим билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.

  Шунингдек, бошқарма томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилди. Мавзуга оидматериаллар ёритиб борилмоқда. Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида оммавий ахборот воситаларида173 маро-таба чиқишлар қилинган.

Шу билан бирга август ойида тадбиркорлар ва фуқаролар учун коррупцияга қарши курашиш бўйича видеоролик тайёрланиб, чегара ҳамда ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида тадбиркорлар ва фуқаролар эътиборига ҳавола қилинди.

   Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, бошқармамизда (0-372) 223-28-39рақамли "Ишонч телефони" мунтазам йўлга қўйилганлиги ушбу салбий иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга. Соҳага оид таклиф ва мулоҳазалар юзага келганда фуқаролар бемалол мазкур рақамлар орқали бошқарма билан боғланишлари мумкин.

   Олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида жорий йилнинг шу даврига қадар бошқарма ходимлари томонидан умуман коррупцион ҳолатлар содир этилмади. Адолат қарор топган жамиятда аҳолининг давлат органларига нисбатан ишончи ортади, қолаверса, мамлакатимизнинг иқтисоди юксалаверади. Демак, коррупцияга қарши курашда нафақат тегишли давлат органлари, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур.


Азиз САИДҚУЛОВ,

вилоят божхона бошқармасининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар гуруҳи инспектори.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.