МУРОЖААТНОМА ТОПШИРИЛДИ![]() Бугун мамлакатимиз муҳим сиёсий жараён — Парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар руҳи билан яшамоқда. Табиийки, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳам мазкур муҳим сиёсий жараёндан зинҳор четда тура олмайди. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси мазкур жараёнда иштирок этаётган сиёсий партияларга қўмитанинг махсус мурожаатномасини қабул қилган эди. Айни пайтда жойларда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси томонидан қабул қилинган мурожаатномани тантанали равишда партияларнинг вилоят кенгашлари раҳбарларига топшириш маросимлари бўлиб ўтаяпти. Ўтган жума куни Жиззах шаҳридаги “Ёшлар иннавацион маркази”да ҳам ана шундай тадбир бўлди. Хотин-қизлар қўмиталари ва партиялар фаоллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг мурожаатномасини вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Назира Мухторова йиғилганларга ўқиб эшиттирди. Мурожаатнома қарсаклар билан олқишланди. Шундан сўнг ҳар бир сиёсий партиянинг вилоят кенгаши раислари мурожаатнома бўйича ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. —Мазкур ҳамкорлик мамлакатимизда хотин-қизларнинг салоҳиятини янада ривожлантириш, етакчилик қобилиятини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади,—деди тадбирда сўз олган Ўзбекистон либерал демокаратик партияси вилоят кенгаши раиси Эркин Холматов. —Мамлакатимиздахотин-қизларнинг сиёсатчи раҳбар ва жамоат арбоби сифатида ўзларини намоён қилишлари учун барча қулайликлар яратилган. Юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ахборот ва мафкуравий ислоҳотлар жараёнида уларнинг иштирокини кенгайтириш ўз самарасини беришига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Тадбирда аёлнинг хоҳ номзод, хоҳ сайловчи бўлсин, у ўз фуқаролик нуқтаи назарини намоён этмоқни маънавий-ҳуқуқий масъулият деб билиши, ижтимоий-сиёсий фаолликка интилишни эса сайловга зўрма-зўраки чиқиш эмас, балки инсон қалбининг фахрли бир мажбурияти, деб қабул қила оладиган зот эканлиги алоҳида қайд этилди. Бекпўлат ТОҒАЕВ. “Жиззах ҳақиқати”
Рейтинг статьи:
|
Бизнинг
танлов
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
|
ЯНГИЛИКЛАР
СЎНГГИ
ТОП
ИЗОҲЛАНГАН
11:12
МЕҲНАТГА МУНОСИБ РАҒБАТ 010:12
ХАЛҚИМИЗНИНГ ЭНГ ГЎЗАЛ ҚЎШИҒИ 010:12
САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ 010:12
ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН 010:12
ЁШ ФУТБОЛЧИЛАР ТАҚДИРЛАНИШДИ 010:12
ТЎЛОВ ИНТИЗОМИГА АМАЛ ҚИЛАЙЛИК 010:12
МАНГУЛИККА ДАХЛДОР 010:12
ФАҚАТ БАХТНИ МАҚТАГАН ШОИР 010:12
ИЛҒОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЎРГАТИЛМОҚДА 009:09
КУЗГИ ДОН ЭКИШ БОШЛАНДИ 015:10
ҚОЛГАН ИШГА ҚОР ЁҒМАСИН 012:02
БАЗАЛЬТДАН АРЗОН МАҲСУЛОТ 008:09
БАЛЛИ, ФАРИДА! 007:09
УЛУҒМУРОД ОТАНИНГ ҲИММАТИ 007:09
ҲУЖРАДАГИ МУЛЛА САВОДСИЗ ЧИҚДИ 008:09
“БИЗ ОИТСГА ҚАРШИМИЗ!” 008:09
САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧДА 014:11
ТОМАРҚА - СЕРДАРОМАД САХА 013:11
ЁШЛАР КЕЛАЖАГИМИЗ 013:11
ДУНЁТЕПАГА ҚУЛФЛАНГАН ХАЗИНА 013:11
«ҲЕЛЛАДОС» 012:11
БОЛАЛАР ҚУВОНЧИ, ЮРТ БАХТИ 011:11
МУАММОЛАР ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛДИ 010:11
ПАРРАНДАЧИЛИК УЧУН БИЗНEС РEЖА 010:11
БАХТЛИ БЎЛМОҚ ШАРТ 0РЕКЛАМА
![]() ОПРОС
Оцените работу движка
|