Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ҒЎЗА ПАРВАРИШИДА ҳал қилувчи дамлар бошланди

ҒЎЗА ПАРВАРИШИДА ҳал қилувчи дамлар бошланди

1-08-2019, 16:32
Автор: User
Просмотров: 38
Комментариев: 0
Версия для печати

      Жорий йил баҳорда бўлиб ўтган сурункали ёмғирлар пахтачиликдаги ишларга сезиларли таъсир кўрсатди. Чигит экиш ўтган йилларга қараганда кечикди. Шунга қарамасдан сувнинг мўллиги, саратоннинг иссиқ келгани, қолаверса, деҳқонларимизнинг фидойи меҳнати, барча агротехник тадбирларнинг оби-тобида ўтказилиши ўз самарасини кўрсатди. Ғўзалар баравж ривожланмоқда.

Вилоятимизда 78 минг 100 гектар майдонда тупроқ-иқлим шароитимизга мос ғўза навлари парваришланаяпти. Агротехник тадбирларнинг бориши тўғрисидаги шу йилнинг 23 июлигача бўлган тезкор маълумотга кўра, 1533 гектар ғўза майдонида 1-2 тадан, 14 минг 22 гектарда 3-4 тадан, 45 минг 420 гектарда 5-6 тадан ва 17 минг 125 гектарда 7-8 тадан кўсак борлиги хомчўт қилинди. Офтобга талпинган ниҳоллар кун сайин, таъбир жоиз бўлса, соат сайин ўсмоқда. Бироқ бу хотиржамликка асос бўла олмайди. Мўлжалдаги ҳосилни тўплаш учун парваришни асло сусайтирмаслик керак.

Ғўза кун санайди. Бу иборани ишлатишимизнинг боиси шуки, парваришда яна 30-35 кунлик долзарб вақт қолди. Бу йилгидек серёмғиркелган шароитда машаққатли меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни сақлаб қолиш, нишоналарни ҳосилга айлантириш ана шу кунлардаги ҳаракатларимизга боғлиқ. Айни пайтда ғўзани суғориш, озиқлантириш, бегона ўтдан тозалаш, чилпиш, ишлов бериш ишлари қизғин кетаяпти. Шу кунгача вилоятимизда қарийб 70 минг 373 гектар майдонда иккинчи суғориш якунланди. 3361 гектардаги ғўзалар учинчи марта суғорилмоқда. Далаларимизда экинни учинчи озиқлантириш ниҳоясига етди.

Мавжуд техника ва культиваторлардан самарали фойдаланилаяпти. Натижада иш унумдорлиги ошиб, экинларга сифатли ишлов берилмоқда.

Деҳқонларимиз пахтачиликда долзарб юмуш — чилпишга ҳам алоҳида эътибор қаратишаяпти. Шу кунгача 56 минг 562 гектар майдонда бу агротехник тадбир бажарилди. Шунингдек, маҳаллий ўғит жамғариш қизғин олиб борилаётир. Айниқса, Арнасой, Дўстлик, Мирзачўл туманларида мазкур агротехник тадбирлар шу кун талаби даражасида ташкил қилинаётганини мутахассислар алоҳида эътироф этишди.

Ғўза парваришида ҳал қилувчи дамлар бошланди. Ҳосил чўғи бугунги саъй-ҳаракатга боғлиқлигини унутмаган деҳқон, шубҳасиз, кузда баракали хирмон яратади.

Мирзачўл туманидаги Абай номли фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмасидаги "Азизбек-Наргиза" фермер хўжалиги аъзолари бу йил 33,4 гектар майдонга "Ан-Боёвут" пахта навини экишди. Юқори агротехник қоидалар асосида ғўза 7 марта культивация қилиниб, 2 марта чуқур юмшатилди. 5 марта қўшимча озиқлантирилди. Айни пайтда ҳар туп ғўзада 7-8 тадан кўрак, 10-12 та гул, 25 тагача шоналар бор.

—Бугун деҳқоннинг ерга, мулкка бўлган муносабати ўзгарган, — дейди "Азизбек-Наргиза" фермер хўжалиги раиси Шерали Холмуродов. —Ниятимиз бу йил мўл ҳосил олиб, шартномавий режани бажариш. Шу мақсадда тинмай меҳнат қилаяпмиз.

"Қишлоқ ҳаёти" бўлими.
("Жиззах ҳақиқати")

Лазиз МАМАТҚУЛОВ олган сурат.



скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.