Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА

1-08-2019, 16:21
Автор: User
Просмотров: 35
Комментариев: 0
Версия для печати
Вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг галдаги очиқ мулоқоти Ғаллаорол туманида бўлиб ўтди. Унда республика Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси Абдушукур Абдуллаев иштирок этди.
Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурларида белгиланган эзгу ишлар кўламининг кенг қулоч ёяётганлиги халқимизнинг турмуш маданиятини ошириб, фаровонлигини юксалтираётир. Бу хайрли ишларнинг Ғаллаоролга етиб келганлиги аҳолининг эртанги кунга бўлган ишончини ошириб, кайфиятини яна ҳам кўтариб юборди. Бугун туман маркази, Қўйтош шаҳарчасида кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилаяпти. Катта Ўзбек тракти бўйида шаҳарсозлик талабларига жавоб берадиган бино ва иншоотлар, савдо ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини қуриш қизғин бормоқда. Йиғилишни бошқарган вилоят ҳокими Эргаш Салиев қатнашчилар эътиборини мустақилликнинг 28 йиллиги арафасида туманда олиб борилаётган улкан ўзгаришларга қаратиб, келгусидаги янги лойиҳалар ҳақида гапириб ўтди. Хусусан, “Илғор ҳудуд” синов лойиҳасига кўра, туман марказида 400 дан ортиқ катта-кичик биноларда қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари бажарилаяпти. Қарийб 5 гектарлик майдонда қад ростлаётган “Sangzor textile” корхонаси йирик лойиҳалардан бўлиб, Япония ва Туркиядан келтирилган технологик линиялар ўрнатилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулот Европа мамлакатлари ва Хитойга экспорт қилинади. Марказий Осиё минтақасида ягона бўладиган “Gallaorol kaliy Sulfat” корхонаси туман иқтисодий салоҳиятини янги босқичга олиб чиқади.
Сайёр қабулда вилоятимиз раҳбари жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мансабдор шахсларнинг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги масъулиятини янада ошириш масаласига тўхталиб ўтди. Фуқароларнинг мурожаатлари эътиборсиз қолмаслиги, уларнинг барча саволларига вилоят корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари очиқ-ойдин жавоб беришлари, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги вазифалар бажарилиши, муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилишини айтди. Шундан сўнг фуқаролар мурожаати кўриб чиқилди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг коммунал соҳа, бандликни таъминлаш, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, банк кредити ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлар мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди. Хусусан, “Шодмонбек” кўп тармоқли фермер хўжалигининг раҳбари Ортиқбой Шодмонқулов қишлоқдошлари фикрини ифодалаб шундай деди:
—Ичимлик суви муамммосидан қийналаяпмиз. Қудуқ қазиш учун ер ажратиб беришда ёрдам кўрсатсаларингиз. Маблағ шахсий ҳисобимдан бўлади.
Мурожаат қатъий назоратга олинди, уни кўриб чиқиш юзасидан вилоят ҳокими ўринбосарларига вилоят “Сувоқова” корхонаси раҳбарларига топшириқлар берилди.
Тадбиркор Ҳилола Зокирова Жиззах шаҳрида яшайди. У тадбиркорликни кенгайтириш учун 20 сотих ер майдонини кимошди савдосида сотиб олишга бир неча йилдан буён овора эканини яшириб ўтирмади. Шу мақсадда амалий ёрдам сўраб, сайёр қабулга келган.
Тадбиркор аёлнинг арзлари эътибор билан тингланиб, муаммо баҳамжиҳатликда ечилиши қайд қилинди.
Шўрчи қишлоғи оқсоқоли Умрзоқ Исломов 50 нафардан зиёд болалар мактабда дарслардан қолиб кетаётгани, Жума қишлоғидан “Пайшанба” бозорига қадар 5 километрлик йўлнинг талабга жавоб бермаслиги, 27-мактаб битирувчиси Лола Мамадалиева синфхоналари етишмаслиги, Ғаллаорол ижтимоий-иқтисодиёт коллежидан бўш турган хоналарни мактаб ихтиёрига ўтказишда амалий ёрдамсўраб, мурожаат қилдилар. Бу мурожаатлар ҳам диққат-эътибор билан тингланди.
Фуқароларнинг кўплаб муаммолари ўз ечимини топди. Энг муҳими, ҳар бир фуқаронинг мурожаати инобатга олиниб, режалар тузилди. Сайёр қабулда кўтарилган барча масалалар юзасидан мутасадди ташкилотларнинг раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Абдушукур ЛАПАСОВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.