Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ҲАРБИЙ ОЛИМПИАДА СТАРТ АРАФАСИДА

ҲАРБИЙ ОЛИМПИАДА СТАРТ АРАФАСИДА

1-08-2019, 16:18
Автор: User
Просмотров: 26
Комментариев: 0
Версия для печати

      Илгари хабар берганимиздек, 25 июлдан бошлаб “Фориш” полигони “Армия ўйинлари-2019” мусобақаси меҳмонларига дарвозаларини очди. Ўша кундан бошлаб Вьетнам, Хитой, Мьянма, Россия, Арманистон, Озарбайжон ва бошқа давлат ҳарбийлари ҳарбий-тиббий эстафета йўналишида ўтадиган мусобақаларда иштирок этиш учун полигонга етиб келишди. Улар ҳудуд шарт-шароитлари билан танишиб, тайёргарликни бошлаб юборишди. Меҳмонлар учун ҳар куни кечқурун Мудофаа вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги томонидан маҳаллий санъаткорлар ва ҳарбий эстрада гуруҳлари иштирокида концерт дастури ташкиллаштирилмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигининг ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар беради.

     Эслатиб ўтамиз, мусобақаларга 4 август куни старт берилади. Мусобақа ўтадиган кунлари ҳар бир тумандан ёшлар ҳарбий ўйинлар қандай ўтаётганини ўз кўзлари билан кўриш имконига эга бўлишади.

- Ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини тарбиялаш, уларнинг юртимиз ҳарбий салоҳияти билан фахрланишини кучайтириш мақсадида ҳар куни ҳар бир тумандан 100 нафардан зиёд ёшларнинг мусобақаларни томоша қилишлари учун имконият яратилади, - дейди вилоят ҳокимлигининг ёшлар ва ижтимоий масалалар бўйича котибият мутахассиси Баҳром Қўшбоқов.

Маълумот учун. Ўзбекистон ҚуроллиКучларининг ҳарбий салоҳияти МДҲ давлатлари ичида Россия ва Беларусдан сўнг учинчи ўринда, Марказий Осиёда биринчи ўринда туради. Халқаро Армия ўйинларида юртимиз вакиллари ҳар йили совринли ўринларни эгаллаб келишмоқда.


Муқаддас САПАРОВА.

(“Жиззах ҳақиқати”)


скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.