ЯНГИЛАНАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН!![]() Яқинда санаторийнинг мажлислар залида “Янгиланаётган Ўзбекистон!” шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида сўнгги икки йил давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган истиҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. - Юртимизнинг барча жойларида бўлдим, лекин бу соғломлаштириш марказидек жойни учратганим йўқ, - дейди Қорақалпоғистон Республикаси “Нуроний” жамғармаси раиси Шароф Хусниддинов. – Биз кексаларга қаратилаётган бундай эътибор ҳамда ғамхўрликдан миннатдормиз. — Энг катта бойлик — тинчлик, — дея суҳбатга қўшилди Ўзбекистон халқ артисти, меҳнат фахрийси Насиба Қамбарова. — Мамлакатимизда тинчлик ҳукмрон. Бу ҳаммамиз учун олий бахт. Фарзандларимиздан мана шундай замоннинг, осойишталикнинг қадрига етишларини тилайман. Гап одамларнинг ҳаётдан, бугунги яшаётган кунидан розилиги ҳақида борар экан, “Обод қишлоқ“ ва “Обод маҳалла“ дастурлари ижроси юзасидан олис қишлоқлар, қаровга, эътиборга муҳтож маҳаллаларда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини алоҳида қайд этиш лозим. ![]() - Бугун юртимизда эртанги кун, эртанги ҳаёт эгаларига қаратилаётган юксак эътибор, ғамхўрликни кўриб, уларга хавасим келади, - дейди Ўзбекистон халқ шоири Махмуд Тоир. – Айниқса, Юртбошимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббуснинг амалга оширилиши ортида инсон қадр-қиммати, шаъни, ғурури мужассамдир. Давра суҳбати давомида Ўзбекистон Қаҳрамони Анорбой Эшматов, журналист Шуҳрат Жабборов, шоир Турсунали Ўрмонов ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик, ҳар бир соҳадаги кенг қамровли ислоҳотлар халқимизнинг турмуш маданиятини юксалтиришга қаратилаётганлигини эътироф этдилар. Ўзаро мулоқот, савол-жавоб тарзида ўтган ана шундай тарғибот-ташвиқот тадбирларини келгусида ҳар бир меҳнат жамоасида, ҳар бир маҳаллада ўтказиш таъкидладилар. Лазиз МАМАТҚУЛОВ. Муаллиф олган суратлар.
Рейтинг статьи:
|
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.