Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » “BTEC” халқаро дастури асосида

“BTEC” халқаро дастури асосида

15-07-2019, 11:43
Автор: User
Просмотров: 61
Комментариев: 0
Версия для печати
Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳамда республика бизнес ва бошқарув олий мактабининг ташаббуси билан Буюк Британиянинг “Рeаrson group” халқаро таълим компанияси томонидан уч кунлик семинар тренинг ташкил этилди.
Семинардан кўзланган мақсад ўрта махсус таълимни ислоҳ қилиш, ўқитувчиларнинг янги тизим бўйича малака ва кўнгикмаларини оширишдан иборат.
Машғулотларда компаниянинг тажрибали мутахассислари Салли Пикок, Ашок Кумар, Эмма Кларк и Дик Култаслар томонидан “Малакали ўқитувчиларни тайёрлаш” дастури асосида маҳорат дарслари ўтказилди. Шунингдек, касб-ҳунар коллежи ўқитувчиларига янги педагогик технологиялар асосида дарс ўтиш, замонавий билим ва тажрибаларга суяниб ўқитиш, ўргатиш ҳақида маълумотлар берилди.
–Мазкур дастур асосида ўқитиш учун Ўзбекистоннинг 7 та касб-ҳунар коллежи танлаб олинган, –деди компаниянинг координатори Салли Пикок хоним. –Жиззах вилоятининг айнан танлангани эса воҳангизда туризм салоҳияти кенглиги, иқтисодиёт ва менежмент соҳасининг ривожланаётгани ҳисобга олинган.
Семинарда ўқитувчилар анъанавий ўқитиш тизимидан ташқари янги дастур ҳақида малака ва кўникмаларга эга бўлишди. Шунингдек, ўқувчининг фикр-мулоҳазаларини тинглаш,баҳолаш ва топшириқлар устида ишлашбўйича янгиликлардан хабардор этилди.
–Ўқув тренингда ўрганганларим бўйича дарс ўтиш ўқувчиларни ҳам қизиқтиради деб ўйлайман,–деди Жиззах иқтисодиётва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг ўқитувчиси Феруза Тошмуродова. – Халқаро экспертлар томонидан тақдим этилган янги дастур халқаро стандартларга хос равишда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланилган ҳолда тушунтирилди. Бу усулни ўқув дастуримда қўллаб, аниқ режа асосида ишлашга қарор қилдим.​​​
Семинарякунида иштирокчиларга “Рeаrson group” халқаро компаниясининг сертификатлари ҳамда ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.
Шаҳноза ЮЛДАШЕВА,
Ботир ҚУДРАТОВ олган сурат.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.