Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЯНГИОБОДЛИК ҲАШАРЧИЛАР ХИРМОНИ

ЯНГИОБОДЛИК ҲАШАРЧИЛАР ХИРМОНИ

24-10-2018, 14:54
Автор: User
Просмотров: 48
Комментариев: 0
Версия для печати
Куз ҳавоси тез-тез ўзгариб турибди. Ўтган кунлари ёғиб ўтган қор ва ёмғир терим суръатига сезиларли таъсир кўрсатди. Деҳқонларимиз энди ҳушёр тортмоғи, йиғим-теримни авж олдириши керак. Ҳар дақиқа ғанимат. Далаларда ҳосил мўл. Уларни очиқ кунларда нест-нобуд қилмай йиғиштириб олсак, ҳадемай вилоятимиз хирмони ҳам тикланади.
Умумхалқ ҳашаридан янгиободликлар ҳам четда туришмаяпти. Ҳосил тақдири ҳал этилаётган шу кунларда тоғли тумандан келган 1500 нафар ҳашарчилар зарбдорлик деҳқонларга яқиндан кўмак беришаётир. Янгиобод тумани ҳокими Икром Матиев ва туман прокурори Шавкат Турдибековлар “Оқ олтин” сув истеъмолчилар уюшмаси пахтазорларини айланиб юришган экан. Салом-аликдан сўнг улар билан йиғим-теримнинг бориши, яратилган шарт-шароитлар ҳақида суҳбатлашдик.
—Далада етарли шароит яратилган,—дейди Шавкат ака.—Озиқ-овқат таъминотида узилишларга йўл қўйилмаяпти. Фермерларга раҳмат. Улар ҳам қараб туришгани йўқ. Яхшиси, илғор теримчиларимиз ҳақида ёзсаларингиз. Ахир, биласизлар-ку, туманимизда газеталарингизнинг мухлислари кўп. Ўқиб, хурсанд бўлишади...
Туман прокурорининг бу таклифи бизга ҳам маъқул тушди. Унинг гапларида жон бор эди. Негаки, туман аҳлининг газетамизга ҳурмати баланд. Шу боис, ҳар йили биринчилардан бўлиб вилоятнинг бош нашрларига обуна бўлишади.
Бизга Умиджон Нормаҳматов бошлиқ 360-гуруҳ теримчилари ҳашарда алоҳида жонбозлик кўрсатишаётганини айтишди. 100 нафар теримчи “Чароғон манзили” фермер хўжалиги даласида пахта теришаётган экан. Пахтазорда терим билан бирга шўх кулги-ю, ҳазил-мутойибалар янграйди.
—23 сентябрдан буён ҳашардамиз,—дейди гуруҳ раҳбари Умиджон ака.—Кунига 4,5-5 тоннадан пахта тераяпмиз. Жами уйилган хирмонимиз 100 тоннадан ошди. Айниқса, Ҳафиза Рўзбоева, Азизбек Шомирзаев, Фаррух Ғаниев сингари илғор теримчилар ҳар куни 80-100 килодан пахта териб, бошқаларга ўрнак бўлишаяпти.
—Ёмғир ишнинг белига тепди-да,—дея пахтани этакларга жойларкан сўзида давом этди гуруҳнинг чевар теримчиси Адиба Умарова.—Теримга анча таъсир кўрсатди. Майли, ҳаво исиб қолди, енг шимариб яна тераяпмиз. Илғорликни қўлдан бермаймиз.
Аброр Турдимуротов, Ғанишер Жўраев, Ўткир Ҳамдамов бошлиқ терим гуруҳларида ҳам суръатни пасайтиришмаяпти. Ҳашарчилар ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан йиғиштириб олишда зарбдорлик деҳқонларга яқиндан кўмак беришаяпти.
—Жамоамизда “Жиззах ҳақиқати”нинг мухлислари ҳам кўплаб топилади,—дейди Умиджон Нормаҳматов.—Улар биринчилардан бўлиб, севимли газеталарига пахта пулидан обуна бўлишди. Ўйлаймизки, бундай маънавиятли инсонлар сафи кенгайиб, таҳририят билан ҳамкорлик давом этади.
Зарбдор хирмонининг тикланишида янгиободлик ҳашарчиларнинг ҳам ҳиссалари бўлади. Бунга шубҳа йўқ.
Абдушукур ЛАПАСОВ.
Б.Қудратов олган сурат.скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.