Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЧАҚИРУВ МАВСУМИНИНГ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАРИ

ЧАҚИРУВ МАВСУМИНИНГ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАРИ

5-03-2019, 14:41
Автор: User
Просмотров: 31
Комментариев: 0
Версия для печати
Чақирув ёшидаги фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақирилишини ташкил этувчи вилоят комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Уни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, мазкур комиссиянинг раиси Ғанишер Маматқулов бошқариб борди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 22 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қароридан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан фикр алмашилди. Вилоят мудофаа ишлари бошқармасининг бошлиғи Азизбек Ҳамдамов, Жиззах ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси Васил Фазилов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Гўзал Ҳайдарова, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимининг раиси Норқул Нушаровлар муҳокама этилган масала юзасидан сўзга чиқишиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга чақириш мавсуми бошланганлигини маълум қилишди.
Нотиқлар Армияга чақириладиган ёшлар учун чақирув пунктларида қулай шарт-шароит яратилиши, тиббий кўрик сифатига алоҳида эътибор берилишига эътиборни қаратишди. Муддатли ҳарбий хизматга отланадиган ёшларни тантанали кузатиш, сафарбарлик резервига олинадиган ёшлар билан тизимли иш олиб бориш шаҳар, туманлардаги ҳудудий комиссиялар, фуқаролар йиғинлари, соғлиқни сақлаш идоралари мутасаддиларининг ҳамкорликдаги долзарб вазифаси эканлиги таъкидланди.
Йиғилишда муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш мавсумини муваффақиятли ўтказишга қаратилган тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Турсунбой КАМОЛОВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.