Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ОЧИҚЛИК

ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ОЧИҚЛИК

2-03-2023, 15:00
Автор: Admin gazeta
Просмотров: 34
Комментариев: 0
Версия для печати

ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ОЧИҚЛИК


Прокуратура органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят прокуратурасида ўтказилган пресс-турда қатнашган республика ва маҳаллий ОАВ ходимлари, блогер ва ижтимоий тармоқлар фаоллари бу борадаги ишлар билан яқиндан танишдилар.



Дастлаб матбуот анжумани ташкил этилди. Унда вилоят прокурорининг ўринбосари Маъруф Хўжамқулов прокуратура органлари фаолияти ҳақида йиғилганларга қисқача гапириб берди. Шундан сўнг 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий, вояга етмаганлар билан ишлаш, судларда про-курор ваколатини таъминлаш ва бошқа йўналиш-лардаамалга оширилган ишлар юзасидан вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Муҳаббат Уразалиеванинг маърузаси тингланди.

Нотиқ ўз чиқишида мамлакатимиз Президенти томонидан прокуратура органлари олдига қўйилган муҳим вазифалар ва уларнинг ижроси, ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш масалаларига алоҳида тўхталди.

Жумладан, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш борасида прокурорларнинг амалий ёрдами билан ўтган йили 23013 нафар ишсизларнинг бандлиги таъминланган. 186 нафар фуқароларнинг уй-жой билан, 54 та хонадонда табиий газ, 231 та ички йўллар билан боғлиқ муаммолар ҳал қилинган. 124,9 км. ички йўллар таъмирланган, 2396 та хона-донга газ баллонлар, 128 та хонадонга электр энергияси ва 376 та хонадонга ичимлик сувиетказиб берилган.

2376 нафар фуқароларга малакали тиббий хизмат, 1094 нафарига моддий ёрдам кўрсатил-ган, 473 та ажрим ёқасида турган оилалар яраш-тирилган. Судларга фуқароларнинг манфаатлари йўлида 376 млн. сўмлик 185 та даъво аризалари киритилган.

Ўтган йили вилоят ҳудудида "Прокурор ва ёш-лар" мавзусида 624 маротаба учрашувлар ўтка-зилди. Унда ёшлардан келиб тушган 2160 та муро-жаатларнинг 2090таси ижобийҳалэтилган. Хусусан, 218 нафар ёшларга 2,7 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган. 950 нафар ёшларга 475 гектар ер майдонлари ажратилишида амалийёрдамлар кўрсатилган.

2022 йилда Инвестиция дастуридаги 209 та, "Янги Ўзбекистон" массивларидаги 14 та ва "Обод қишлоқ" ҳамда "Обод маҳалла" дастурларидаги 725 та объектлардаги ишлар алоҳида назоратга олинган.

Назорат тадбирлари давомида 289 та ҳолатда объектлар учун ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларида 84,2 млрд. сўмдан зиёд ёки лойиҳа қийматига нисбатан 12 фоиз маблағ ортиқча ва жиддий заруратсиз киритилганлиги аниқланди. 124 та объектда 3,3 млрд. сўмлик сифатсиз иш ва 2,6 млрд. сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатибарвақт аниқланиб, жойида бартараф этилди.

Ўтказилган тизимли тадбирлар давомида фаолият кўрсатмаётган 1511 та тадбиркорларнинг фаолиятипрокуратураорганларинингарала-шувибилантикланган. Шунингдек, 2998 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларда 5670 та янги иш ўринлари яратилишига эри-шилди.

Назорат тадбирларида 2790 та тадбиркор-ларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланиб, 180 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган. Судларга 876 млн. сўмлик 31 та аризалар кири-тилган, тадбиркорлар фойдасига 3,8 млрд. сўмлик зарар ихтиёрий ундирилиб, тезкор тадбирлар натижасида 11 та жиноят ишлари қўзғатилган.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан воя-га етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси юза-сидан 330 та текшириш ўтказилиб, прокурор про-тестларига асосан 1067 та қонунга зид ҳужжатлар бекор қилинган ҳамда мувофиқлаштирилган. Вако-латли идораларга 339 та тақдимномалар киритил-ган, 177 нафар шахслар қонун бузилишига йўл қўймаслиги тўғрисида расман огоҳлантирилган.

Прокурор қарорлари ва тақдимномаларига асосан, 884 нафар шахслар интизомий, 467 нафа-ри маъмурий ва 151 нафари моддий жавобгар-ликка тортилган. Шу билан бирга, жами 34 та даъво аризалари киритилиб, 326,9 млн. сўмлик етказилган зарар ихтиёрий ундирилган ва қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 18 та жиноят ишлари қўзғатилган.

Ер тўғрисидаги қонунлар ижроси юзасидан 220 га яқин прокурор назорати ҳужжатлари қўлла-нилган. 51 та жиноят ишлари қўзғатилган, 13 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган. Ер сотиш билан боғлиқ 58 та жиноятлар фош этилиб, 1012 гектар ерларнинг ноқонуний муома-ласининг олди олинди.

Судларда жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар кўрилишида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида асосий эътибор судларда адолат тамойилига қатъ-ийриояэтилишинитаъминлашгақаратилди. 2022 йилда судлар томонидан 27 нафар шахсларга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилган бўлса, проку-рор протестларига асосан жиноят ишлари бўйича судларнинг 11 нафар шахсга нисбатан қарорлари бекор қилинган, 84 нафар шахсга нисбатан қарор-лари ўзгартирилган. Фуқаролик ва маъмурий суд-ларнинг 13 тадан, иқтисодий судларнинг 9 та қарорлари бекор қилинган.

Жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида ўтказилган 500 та текширишларда 2275 та қонун бузилиши аниқланган. 1409 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган.

Хусусан, биргина қабул қилинган қарорлар ва киритилган тақдимномалар натижасида 200 га яқин мансабдор шахсларнинг интизомий жавоб-гарлик масаласи ҳал этилган, 486 нафар шахслар-нинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланган. Тергов жараёнларида аниқланган 192,2 млрд. сўм зарарнинг 124 млрд. сўми ундирилган.

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида тизимли профилактик тадбирлар ўтказибборилган. Ўтган йили 340 нафар мансабдор шахслар коррупциявий жиноятларни содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган. Бундай жиноятлар оқибатида етказилган моддий зарар миқдори 100 млрд. сўмни ташкил қилган. Бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ҳолатлари учун 153 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.

Прокуратурага келиб тушган20830 та муро-жаатларнинг 14018 таси бевосита прокуратура органларида кўрилиб, 16640 нафар фуқароқабул қилинган. Прокуратура органларига Ўзбекис-тон Республикаси Президентининг Виртуал қабул-хонаси ва Халқ қабулхоналаридан келиб тушган 3824 та мурожаатларнинг барчаси прокуратура органларида ҳал этилиб, 1683 таси қаноатланти-рилган, 582 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Фуқароларнинг 1 млрд. сўмлик иш ҳақи, пен-сия, алимент ва бошқа тўловларни ундиришда амалий ёрдамкўрсатилган. Ноқонуний ҳужжат-ларга 192 та протест келтирилган, 64 та тақдим-нома, 2,4 млрд. сўмлик зарарни ундириш ҳақида судларга 102та ариза киритилган.

Мурожаатларни кўриб чиқишдаги қонун бузили-ши ҳолатлари юзасидан 167 нафар шахс интизо-мий ва маъмурий жавобгарликка тортилган. 65тажиноятишиқўзғатилган ва 3056 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Прокуратура органлари фаолияти ошкорали-гини таъминлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий мада-ниятини юксалтириш мақсадида 7131 та тарғибот тадбирлари ўтказилган. ОАВларда 1704 та кўр-сатув ва радиоэшиттиришлар эфирга узатилган, мақолалар чоп этилган. "Jizzax viloyat prokuraturasi" номли "Telegram" каналида вилоят прокуратураси органларининг фаолиятига оид маълумотлар, ахборотлар эълон қилиб келинмоқда.

Тадбирда Иқтисодий жиноятларга қарши кура-шиш департаменти Жиззах вилояти бошқармаси-нинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахбо-рот бўлими катта инспектори Даврон Махрамов, Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бош-қармасининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими катта инспектори Ғайрат Маматқуловларнинг ҳам кун тартибидаги масала-лар юзасидан ахборотлари тингланди.

Қизғин баҳс ва савол-жавоблар тарзида бўлиб ўтган учрашувда прокуратура ходимлари бугунги кунда фуқароларни қийнаб келаётган масалалар бўйича журналистларнинг фикрларини тинглаб, улар томонидан ўртага ташланган таклифлар, бе-рилган саволларга атрофлича жавоб қайтардилар.

Пресс-тур қатнашчилари вилоят прокуратура-сида ташкил этилган штаблар фаолияти, жисмо-ний ва юридик шахслар қабулини ташкил этиш бўйича яратилган шароитлар ҳамда прокуратура тарихи музейи билан яқиндан танишдилар.


Васил ИЛЁСОВ.

("Жиззах ҳақиқати")

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.