Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Суд раислари — Мирзачўлда

Суд раислари — Мирзачўлда

21-02-2019, 14:41
Автор: User
Просмотров: 48
Комментариев: 0
Версия для печати
Вилоят жиноят ишлари, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судларининг раислари Мирзачўлтуман Давлат хизматлари агентлигида фуқароларни сайёр қабул қилишди. Суд раислари ушбу туман аҳолиси билан бўлган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги республика Олий Мажлисига қилган мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида сўзладилар.
Тадбирда фарзанд тарбиясига бағишланган видеофильм намойиш этилганлиги, шунингдек, “Оила ва никоҳ - Конституция ва қонунларимиз ҳимоясида” номли 60 та буклет тарқатилганлиги йиғилиш иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.
Қабул жараёнида 35 нафар фуқаро суд раислари томонидан қабул қилиниб, уларнинг 25 нафарига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 9 нафарининг мурожаати ижобий ҳал этилиб, 1 нафар фуқаронинг аризаси белгиланган тартибда кўриб чиқиладиган бўлди. Шунингдек, ажралиш арафасида турган эр-хотинлар билан суҳбат ўтказилиб, 2 нафар эр-хотин яраштирилиб, вояга етмаган фарзандлар етим бўлишининг олди олинди. Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча туманларида ўтказилиши режалаштирилган.
Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.