Чора-тадбирлар белгиланди, навбат ижрога
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 30-31 январь кунлари вилоятимизга ташрифи давомида берган топшириқлари, кўрсатмалари ижросини таъминлаш бугуннинг энг долзарб вазифасидир. Мамлакат вазирликлари, идораларининг масъуллари иштирокида ўтган йиғилишида Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш юзасидан амалга оширилиши зарур чора-тадбирлар дастури қизғин муҳокама қилинди.
Йиғилишни вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошқариб борди. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бегзод Мавлонов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди. —Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришга оид чора-тадбирлар дастури тасдиқланди, — дея таъкидланди йиғилишда, — Ўн бир боб 173 банддан иборат дастур ижросини таъминлашга республика вазирликлари, идоралари, концернлари, ташкилотлари масъул қилиб бириктирилган. Нотиқ дастурининг ҳар бир банди ҳақида фикр юритиб, ижрочилар олдидаги долзарб вазифаларни белгилаб берди. Ҳозирдан бошлаб уюшқоқлик билан ишга киришиш, Жиззах вилоятини барча соҳалар бўйича илғор ҳудудга айлантириш учун куч ва имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлигига эътиборни қаратди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг раҳбари Дмитрий Ли иштирок этди. Турсунбой КАМОЛОВ.
Рейтинг статьи:
|
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.