ҲАР ҚАНДАЙ МУАММОНИНГ ЕЧИМИ БОРМамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилган бугунги кунда аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Натижада, юртдошларимизнинг муаммолари ўз вақтида ҳал этилишига эришилаяпти. Бу борада жойларда ўтаётган сайёр қабуллар муҳим ўрин тутаётир. Вилоят ҳокими Эргаш Салиев, сектор раҳбарлари ҳамда ташкилотларнинг масъуллари иштирокида Зарбдор тумани «Янгикент» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 18-сонли умумтаълим мактабида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда вилоят корхона, ташкилот, муассаса ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларига аҳоли томонидан 40 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Унинг салмоқли қисмини бандлик, уй-жой, соғлиқни сақлаш, тоза ичимлик суви, электр таъминоти билан боғлиқ масалалар ташкил этди. 5 та мурожаат шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Хусусан, тумандаги «Янгикент» қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ҳайдар Ҳусаинов аҳоли истеъмол қилиб келаётган ичимлик сувининг яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги ва бу эса турли касалликларни келтириб чиқаришига сабаб бўлаётганини таъкидлади. Унинг мурожаати шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилиб, туман ҳокимининг ичимлик сув тармоғини яхшилаш ва сув қувурлари учун 200 миллион сўм пул маблағи ажратиш тўғрисидаги қарори имзоланиб, ижрога йўналтирилди.
Зеро, ҳар бир масъул раҳбарнинг ичига кириб бориб уларнинг дарду ташвиши билан яшаши керак. Ана шундагина халқнинг ризолиги таъминланади. Лазиз МАМАТҚУЛОВ. Суратда: сайёр қабулдан лавҳалар Муаллиф олган суратРейтинг статьи:
|
Бизнинг
танлов
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
|
ЯНГИЛИКЛАР
СЎНГГИ
ТОП
ИЗОҲЛАНГАН
13:03
СУД ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ 015:02
ИЖОДКОР ЖУРНАЛИСТЛАР ДИҚҚАТИГА! 014:02
УСТИ ЯЛТИРОҚ, ИЧИ ҚАЛТИРОҚ 014:02
ҚУРИЛИШДАГИ ЕМИРИЛИШЛАР 013:02
АСРИЙ ОРЗУЛАР РЎЁБИ 013:02
ҲАР ҚАНДАЙ МУАММОНИНГ ЕЧИМИ БОР 009:01
«ШОДЛИК УЗУМИ» ТОКЗОРЛАРИДА 009:09
КУЗГИ ДОН ЭКИШ БОШЛАНДИ 015:10
ҚОЛГАН ИШГА ҚОР ЁҒМАСИН 015:01
ОҚ ЙЎЛ, ЁШ МУТАХАССИСЛАР! 012:02
БАЗАЛЬТДАН АРЗОН МАҲСУЛОТ 010:12
ГЕРМАНИЯ ТАЖРИБАСИ — ПАХТАКОРДА 008:09
БАЛЛИ, ФАРИДА! 007:09
УЛУҒМУРОД ОТАНИНГ ҲИММАТИ 007:09
ҲУЖРАДАГИ МУЛЛА САВОДСИЗ ЧИҚДИ 013:03
СУД ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ 015:02
ИЖОДКОР ЖУРНАЛИСТЛАР ДИҚҚАТИГА! 014:02
УСТИ ЯЛТИРОҚ, ИЧИ ҚАЛТИРОҚ 014:02
ҚУРИЛИШДАГИ ЕМИРИЛИШЛАР 013:02
АСРИЙ ОРЗУЛАР РЎЁБИ 013:02
ҲАР ҚАНДАЙ МУАММОНИНГ ЕЧИМИ БОР 009:01
«ШОДЛИК УЗУМИ» ТОКЗОРЛАРИДА 0ОПРОС
Cайт ҳақида фикрингиз
|