DataLife Engine > Қишлоқ хўжалиги > «АГРОМАРАФОН» ЁШЛАР УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИНИ ОЧАДИ

«АГРОМАРАФОН» ЁШЛАР УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИНИ ОЧАДИ


12-11-2021, 09:45. Разместил: User

   Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан вилоятимизда илк маротаба«Агромарафон» ташкил этилди. Тадбир мамлакат Ёшлар агентлиги қошидаги ёш фермерлар кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилди.

   Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уюшмаган йигит-қизларни фермерлик ҳаракатига кенг жалб этиш, фаолият йўналишида учраётган турли муаммо ҳамда тўсиқларни бартараф этиш ҳамда хорижий тажрибаларни ҳаётга татбиқ этишда уларга амалий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди. Тадбирга 500 нафардан зиёд фермерлар, тадбиркорликка қизиқувчи талаба ва ёшлар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз тадбиркорлигини бошлаган йигит-қизлар иштирок этишди.

   Дастлаб иштирокчилар Шароф Рашидов туманидаги «GOLD FISH AGRO» қишлоқ хўжалиги маркази фаолияти, бу ерда илғор тажрибаларини ўрганишди. Шу билан биргаишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишдилар.

  Шундан сўнг Зомин туманидаги «Agro Finans Leasing» боғига агросаёҳат ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари бу ерда фаолият кўрсатаётган мутахассислар билан дилдан суҳбатлашиб, юқори натижаларга эришиш сирлари, тадбиркорликни йўлга қўйишда нималарга эътибор қаратиш кераклиги тўғрисида етарли маълумотларга эга бўлишди.

   Тадбир якунида Зомин ёшлар марказида «Агробизнесда менеджмент» мавзусида тренинг бўлиб ўтди. Унда агротадбиркорлик ва бизнесни ривожлантириш бўйича бой тажрибага эга бўлган «Ўзбекистон тупроқшунослар тармоғи» асосчиси Шавкат Холдоров, «Teodora Goods va Dalatek» компаниясининг директори Дилдора Атажанова, «Mevali» компаниясининг раҳбари Мансур Рахимов, «Vesagro» компаниясининг директори, агроблогер Ўрмонали Усмоновлар билан мулоқот ташкил этилди. Қизиқарли савол-жавоблар остида ўтган тадбирдан иштирокчилар катта тассуротлар билан қайтишди.


   —Бундай тадбирлар ҳамда лойиҳалар ёш тадбиркорлар ҳамда бизнесга илк қадамларини қўяётган йигит-қизлар фаолиятларида дастуруламал бўлиб хизмат қилади, — дейди Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасининг бошлиғи Дилмурод Худойшукуров. — Ўз новбатида сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, жаҳон бозорида ўз ўрнимизни топишда катта имкониятлар яратади.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ.

Суратда: тадбирдан лавҳалар

Муаллиф олган сурат


скачать dle 12.0
Вернуться назад