DataLife Engine > Қишлоқ хўжалиги > БУ МАСКАНДА ҲАМИША БАҲОР

БУ МАСКАНДА ҲАМИША БАҲОР


28-12-2020, 15:34. Разместил: User

   Зафаржон Муродов кўп йиллардан буён тадбиркорлик билан шуғулланади. У тижорат соҳасида бошқа шаҳар ва туманлардан тайёр маҳсулот олиб келиш қийин эмаслигини яхши биларди, бу ишларда етарли тажриба орттирди. Аммо у бозорга ўзи етиштирган маҳсулот билан кириб боришни орзу қиларди.

   2019 йил у бир гектар ерда иссиқхона барпо этиб, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш тўғрисидаги бизнес-режани "Ипотека банк"нинг вилоят бўлимига тақдим этди. Бизнес-режа банк раҳбариятига маъқул келиб, Зафаржонга 550 000 АҚШ доллари миқдорида банк кредити ажратилди. Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги "DECSTAR" масъулияти чекланган жамиятига иссиҳхона қурилиши учун бир гектар ер ажратиш тўғрисида қарор чиқарди. Иссиқхона қурилиши 2020 йилнинг февраль ойида ниҳоясига етказилди.

   Ўндан ошиқ ишчиларни қабул қилиб, помидорнингтезпишар нави кўчатлари ва бошқа сабзавот экинларини экишни бошлади.


   — Дастлабки ҳосилимиз ёмон бўлмади. Олинган ҳосилнинг аксарият қисмини Россияга экспорт қилдик. Оралиқ экинларини ўзимизнинг бозорга чиқардик, — дейди МЧЖ иш бошқарувчиси Баҳодир Муродов. — Бу янги соҳа бўлганлиги учун гоҳида муаммолар ҳам пайдо бўлиб қолмоқда. Агрономимиз жуда тажрибали мутахассис. Оралиқ экинлари асосий экин ривожига салбий таъсир кқрсатгани учун жорий йилда улардан воз кечдик. Фақат помидор кўчатлари ўтқаздик.

   Иссиқхонада танангизга хуш ёқадиган ҳарорат ҳукмрон. Ташҳарига чиқсангиз, қишнинг қаҳрли совуғига дуч келиб, Зафаржон яратган бу "Ҳамиша баҳор" масканни тарк этгингиз келмай қолади. Энг муҳими, экинзордаги ҳосилни кўриб дилингиз яйрайди.

скачать dle 12.0
Вернуться назад