Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЯШАШ ЗАВҚИ СЕЛЬДЕРЕЙ БИЛАН

ЯШАШ ЗАВҚИ СЕЛЬДЕРЕЙ БИЛАН

28-07-2020, 09:57
Автор: User
Просмотров: 41
Комментариев: 0
Версия для печати

  Ҳар бир инсон гўзал ва ёш бўлишни ҳоҳлайди. Ёшартирувчи ўсимлик ҳисобланган сельдерей (кашничсимон кўкат) таркибида кўплаб витаминлар бор. Табобатда сельдерейнинг барги ҳам, илдизи ҳам ошпазлар, хўрандалар ва ҳатто парҳезшуносларнинг кундалик таомлари рўйхатидан ўрин олган.Ўсимлик ўзига хос оқсил ҳосил қилади. Унда организм учун энг керакли бўлган С витамини мавжуд.

   Сельдерей таркибига кирувчи Е витамини тўқима ва ҳужайраларга кислород ва озиқ етказиб беради. У юзни тиниқ, терини силлиқ бўлишга ёрдам берувчи восита ҳамдир.

Е витамини айниқса, аёллар организми учун жуда фойдали бўлиб, тухумдонлар ва бошқа эндокрин безлар ишини меъёрлаштиради. Сельдерей барглари ва поясида эфир мойи бор. Бу эса жисмоний ва ақлий ишчанликни кучайтириш хусусиятига эга. Уни сабзи, олма, шивит шарбати билан аралаштирилган ҳолда ичиш жуда фойдали.

   Сельдерей — қувват берувчи ва кўтаринки кайфият бағишловчи восита. Унинг хушбўй, бироз аччиқ мазаси ҳид сезиш қобилиятига қўзғатувчи таъсир кўрсатади, ўзига хос эфир мойи эса қон томирларини кенгайтиради.

   Ўрта асрларда яшаган аждодларимиз беҳудага сельдерей солинган овқатни байрамона таом сифатида севиб истеъмол қилишмаган. Шунингдек, французлар тансиқ таомлар билимдонлари ва ишқибозлари сифатида ғоз, балиқ,шўрва, қайла ва салат тайёрлашда хушбўй сельдерейдан кенг фойдаланишган.

   Янги узилган сельдерей таркибида калий тузи мавжуд бўлиб, юрак-қон томирларига фойдали таъсир кўрсатади. Бу минерал танамиздаги барча мушаклар, айниқса,юракнинг меъёрий даражада ишлашини таъминлайди.

   Сельдерейнинг қуритилган баргидан тайёрланган дамламаярани даволаш ва кесилган жойни тез битишида ҳам асқотади. Икки ош қошиқ сельдерейнинг қуритилган баргига 1 стакан қайнаган сув қўшиб, 2 соат дам едирилади. Сўнг пахтага шимдирилиб, оғриётган жойга малҳам сифатида босиш тавсия этилади.

   Асабингиз бузилиб, сизга азоб бераяптими?Сельдерейнинг илдиз мевасини йирик тишли қирғичдан ўтказинг. Унга ўсимлик мойи қўшиб,шошилмасдан истеъмол қилинг.Танангизда руҳан хотиржамликни туясиз.

   Диетологлар ортиқча вазнга мойил инсонларга ушбу хушбўй кўкатни тавсия этади. Бу зиравор пешоб ҳайдовчи, организмдан ортиқча тузларни чиқариши билан ҳам фойдали.

Дилноза НИЗОМОВА тайёрлади.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.