Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ДЎСТЛИКНИНГ КАТТА ХИРМОНИ

ДЎСТЛИКНИНГ КАТТА ХИРМОНИ

13-07-2020, 09:22
Автор: User
Просмотров: 80
Комментариев: 0
Версия для печати

   Дўстлик вилоятимиздаги энг кўп ғалла етиштирувчи туманлардан бири. Туман меҳнаткашлари ўтган йил кузидан буён 13 минг 700 гектар ғаллазорда зўр ғайрат билан ишлаганликлари бугунги кунга келиб ўз самарасини берди. Давлатга 43 минг 800 тоннадан кўпроқ сара дон сотилди. Ҳар гектар ғаллазордан олинган ҳосил 64 центнерни ташкил этмоқда.

   —Йил-йилга ўхшамас, деганларидек, бу мавсум ғаллазорларимизда ҳосил чиндан ҳам мўл бўлди, —дейди туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари Шуҳрат Ҳайдаров.— Эътиборлиси, бу йил ўтган мавсумдагидан анча қисқа, яъни йигирма тўққиз ишкунида режа бажарилди. Бунда "Оқ олтин", М.Абдувосиев номли, "Халқобод" фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаларининг ҳиссаси катта бўлди. Ўриб олинган 13 минг 600 гектардан зиёд майдонда ўртача ҳосилдорлик 60 центнерни ташкил этди. "Эшниёз бобо", "Диёрбек", "Беҳзод", "Улуғмурод Арзун" сингари фермер хўжаликларида бу кўрсаткич 65-70-93 центнерга етди.


   Туманда ғалла етиштириш билан шуғулланган 342 та фермер хўжалигининг ҳосили баракалибўлди. Бугунги пандемия шароитида кўплаб фермер хўжаликлари нафақат белгиланган шартномадаги, балки қўшимча мажбуриятни ҳам уддалашди.

   Туманда дон ўрим-йиғимига бу йил ҳар жиҳатдан пухта тайёргарлик кўрилди. Ҳосилни нест-нобуд қилмай, қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш учун отрядлар ташкил этилган. Улар кунига ўртача 2 минг 400 тоннадан ортиқ дон ўриб, қабул пунктларигатопширишди.


   "Оқ олтин" фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаситуманда биринчи-лардан бўлиб ғалла топшириш шартномавий режасини ортиғи билан уддалади. Уюшманинг тажрибали деҳқонлари буғдойнинг эртапишар ва серҳосил "Таня", "Дўстлик", "Грот" навларини экиб, 14 иш кунида режадаги 4140 тонналик хирмон уйишди.

   —Фермерларнинг даромади ўтган йилгига нисбатан икки баробар ошди, — дейди"Оқ олтин" фермер хўжаликлари уюшмаси раиси Юсуф Нурлибоев. —Боиси, бу йил ғалла харид нархининг ошганидир. Деҳқонларимиз энди бу тармоқдан ҳам керакли даромад олиш мумкин эканлигини яхши англашди. Давлатимиз томонидан кўрсатилган эътибор ва кўмак муваффақиятимизнинг бош омили бўлди. Ғаллакорлар учун барча шароит яратиб берилди. Бу ҳам меҳнатга бўлган муносабатни ўзгартирди.


   Пишиб етилган ҳосил нест-нобуд қилинмай давлат омборларига етказиб берилди. Туман ғаллазорларида ўрим-йиғим сусайгани йўқ. 54 та комбайн бетўхтов ишлаяпти.

   "Дўстлик Агросервис МТП" МЧЖнинг комбайнчи операторлари ҳосил йиғимида жонбозлик кўрсатишаяпти. Бу йил ҳар гектар ўрилган майдон учун 50 минг сўмдан пул ўз вақтида берилгани кунлик ўрим суръатининг ошишига сабаб бўлди.

   —Жорий йилда тумандаги 11 минг гектар майдондаги ғаллани ўриб олишга эришдик, —дейди жамият директори Ориф Нурқулов. —Бундан ташқари Зафаробод, Шароф Рашидов, Ғаллаорол туманларида ҳам комбайнларимиз ўрим-йиғим ишларида иштирок этмоқда. Ҳисоб-китобимизга кўра,тасарруфимиздаги комбайнлар билан 14 минг гектардан зиёд майдондаги ғаллани ўриб олишимиз, бошқача айтганда, мавсум давомида жамиятимиз фермерларга 7 миллиард сўмлик хизмат кўрсатади. Зафар Жўраев, Ғанишер Суюнов, Абдусалим Эшбеков каби комбайнчиларнинг ҳар бири бугунгача 400-600 гектар майдоннинг ғалласини ўришди.


   Дўстликликлар ердан самарали фойдаланиш ва даромадни янада кўпайтириш мақсадида мош, ерёнғоқ каби экспортбоп маҳсулотлар етиштириш мақсадида ғалладан бўшаган майдонларни пешма-пеш шудгор қилишмоқда.

   Ҳосилни нест-нобуд қилмай, тез ва сифатли йиғиштириб олишда Хўжам Исроилов номли фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмасидаги "Пирлар мададкор" фермер хўжалиги аъзолари бошқаларга ибрат бўлишди.

   — 38 гектар майдонга буғдойнинг "Грут" навини экиб, сифатли парваришладик, — дейди фермер хўжалиги раиси Фурқат Эшонқулов. — Йилнинг серёмғир келиши деҳқонларимиз масъулиятини янада оширди. Агротехник тадбирларнинг вақтида амалга оширилиши натижасида юқори ҳосилдорликка эришдик ва юртимиз хирмонига 124 тонна сара дон топширдик. Шартнома режасини муваффақиятли адо этдик. Бунда жамоамиз аъзоларидан Жаҳонгир Холмирзаев, Бекзод Эсиргаповларнинг муносиб ҳиссаси бор. Ҳар гектар ердан ўрта ҳисобда 74 центнердан дон саранжомлаб олинди.

   Тумандаги "Дўстлик агросервис"масъулияти чекланган жамиятининг комбайнлари гуриллаб ишламоқда. Биз машинага дон тўкаётган "КЕЙС" русумли комбайн бош оператори Зафар Жўраевни суҳбатга тортдик.

   — Қишлоқда туғилиб ўсганман, — дейди Зафар ака. — Ёшликдан техникага ихлосим баланд. Йигирма йилдирки, ғалла ва пахта йиғим теримида, қолаверса, кузда ер ҳайдаш ишларида қатнашиб келаяпман. Жамоамиз аъзолари Ғанишер Суюнов, Мурод Холиқов, Абдусалим Эшбеков, Музаффар Абдужалилов, Аваз Юнусовлар билан ўрим-йиғимда дўстона беллашиб меҳнат қилаяпмиз. Ҳар бир фермер хўжалигида дала бошида иссиқ овқат, иссиқ чой тайёрлаб турилади. Ўтган мавсумда ёрдамчим билан 600 гектар майдондаги ғалла ҳосилини ўриб бергандик. Бу мавсумда 630 гектар майдондаги ҳосилни йиғиштиришда деҳқонларга ёрдамлашдик. Ниятимиз етиштирилган ҳосилни бир мисқолини ҳам нобуд қилмай саранжомлаб олиш…

Муқим ИСМОИЛОВ,

Лазиз МАМАТҚУЛОВ.

("Жиззах ҳақиқати")

Муаллиф олган суратлар.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.