Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЯГОНА ЭЛЕКТРОН БАЗА ШАКЛЛАНТИРИЛМОҚДА

ЯГОНА ЭЛЕКТРОН БАЗА ШАКЛЛАНТИРИЛМОҚДА

3-06-2020, 10:42
Автор: User
Просмотров: 46
Комментариев: 0
Версия для печати

   Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларини бошқарувчи мутахассислар учун муҳим янгилик. Жиззах вилоятида мазкур соҳа бўйича эски намунадаги техник паспорт ва тракторчимашинист гувоҳномалари янги турдаги пластик ҳужжатларга алмаштирилмоқда. Шу мақсадда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармасида ўқувамалий семинар ташкил этилди.

   Семинар қатнашчиларига қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникалари бўйича давлат хизматларини кўрсатишда "Ягона электрон база"ни шакллантириш, янги турдаги пластик ҳужжатларнинг ўзига хос қулайликлари, афзалликлари ва ундан фойдаланишдаги тартибқоидалар тушунтирилди.

   2019 йил 17 апрелдаги "Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўлқурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарорига мувофиқ жорий йилнинг 1 мартидан республика миқёсида тракторчимашинист гувоҳномаси, техникаларни рўйхатдан ўтказишда техник паспорт ва техник гувоҳномаларнинг янги намуналарини амалиётга жорий этиш бошланди, — дейди "Ўзагроинспекция"нинг Шароф Рашидов туман бўлими катта инспектори Қодир Эшбеков. — 2020 йилнинг 31 декабригача бўлган эски намунадаги ва техник ҳамда тракторчимашинист гувоҳномаси берилган санасидан қатъий назар эгаларининг аризаси билан янгисига алмаштирилади. Келаси йил 1 январдан 2022 йил 31 декабрдан эътиборан эски намунадаги барча ҳужжатлар ўрнини янгиси эгаллайди. 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб эски намунадаги ҳужжатлар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади. Ҳозир вилоят бўйича жами 55 та техник паспортлар янгисига алмаштирилиб, 25 та рўйхат шакллантирилди. 5 та ҳайдовчилик гувоҳнома эгаларига топширилган.

   Қарор ижроси доирасида Жиззах вилоятига 521 млн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилиб, техник хизмат кўрсатиш учун 1 дона "Дамас" автомашинаси, техникдиагностик жиҳозлар тўплами ҳамда "Ягона электрон база"ни шакллантириш, замонавий, пластик шаклдаги ҳужжатлар тайёрлаш ва бериш учун 8 та компьютер жамланмаси, шунингдек, махсус принтерлар ажратилган. Ушбу жиҳозлар Арнасой, Дўстлик, Мирзачўл, Пахтакор, Зафаробод, Зарбдор, Ғаллаорол туманлари ва Жиззах шаҳрига ўрнатилган. Жорий йил якунига қадар қолган туманлар ҳам тўлиқ қамраб олинади.

   Тадбир давомида иштирокчилар диагностик жиҳозлар билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олишди.


Муқимбой ИСМОИЛОВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.