Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама

УЗУМЛАР — ЭКСПОРТГА

3-06-2020, 10:37
Автор: User
Просмотров: 37
Комментариев: 0
Версия для печати

   Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, хусусан, соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш, бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи, қайта ишловчи ва сотувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, соҳага инвестицияларни кенг жорий қилиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

   Президентимизнинг 2020 йил 11 майдаги "Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ Фориш туманида 2020-2022 йиллар давомида 12108 гектар боғ яратилади. Туманнинг Нарвон, Боғдон, Меҳнатобод, Фориш ҳудудларида 435 гектар интенсив боғ, 10377 гектар янги токзор барпо этилмоқда. Эндиликда илгариги самарасиз усуллардан воз кечилиб, ҳудудларнинг тупроқиқлим шароитига мос, дунё бозорида талаб юқори бўлган экспортбоп мева навлари экилади.

   Ҳозир Туркия, Испания, Италияда бир гектар боғдан ўртача 4050 тоннагача сархил, бозорбоп мевалар етиштирилади ва бу мевалар жаҳон бозорида сифати, харидоргирлиги билан ажралиб туради. Юртимиздаги аксарият боғларда эса бу кўрсаткич 1012 тоннани ташкил этади, холос. Қарорга мувофиқ янги ташкил этиладиган интенсив боғларда серҳосил, бозорбоп пакана ва ярим пакана мева кўчатлари экилади. Уч йилда ҳосилга кирадиган мева ва узумзорларда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосан хорижга экспорт қилиниши кўзда тутилган.

Зоир КАЛОНОВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.