Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » БИРИНЧИ ҲОСИЛ ТАРОЗИГА ТУШДИ

БИРИНЧИ ҲОСИЛ ТАРОЗИГА ТУШДИ

27-05-2020, 11:17
Автор: User
Просмотров: 131
Комментариев: 0
Версия для печати

   Вилоятимиз пиллакорлари йилнинг дастлабки ҳосилини теришга киришдилар. 12 минг 727 қути ипак қурти уруғини агротехника талаблари даражасида парваришлаган пиллакорларнинг бу йилги аҳди давлатга 700 тонна "кумуш тола" етказиб бериш.

   Шароф Рашидов туманидаги "Мусурмон ота" фермер хўжалиги пиллакорлари биринчилардан бўлиб пилла тайёрлаш бўйича белгиланган шартномавий режани уддаладилар.

   6 қути ипак қурти уруғини парваришлаган илғор пиллакор Сайёра Синдорова бор маҳоратини ишга солиб, 320 килограмм "кумуш тола" етиштиришга эришди.

   — Бу йилги ҳосилни етиштириш осон кечма-ди, — дейди фермер хўжалиги раҳбари, "Фидокорона хизматлари учун" ордени нишондори Сибинисо Бойматова. — Баҳорнинг дастлабки қурғоқчил ва сўнгги серёғин кунлари пиллакорлар ишини бирмунча мушкуллаштирди. Пиллачиликда етарли тажрибага эга бўлган хўжалигимиз ишчиси Сайёра Синдорова фарзандлари Шоҳида, Самаржонларни ёнига олиб, куну тун қилган тинимсиз меҳнати самара берди. Шунинг натижасида шартномадагидан 20 килограмм ошиқча ҳосил топширди.

Бекпўлат ТОҒАЕВ.

("Жиззах ҳақиқати")

Суратда: фермер Сибинисо Бойматова (чапда), пиллакор Сайёра Синдорова ва унинг ўғли Самаржонлар ҳосил чўғидан мамнун.

Муаллиф олган сурат.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.