Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МЕВА ҚОҚИ — БЕМИННАТ ДОРИ

МЕВА ҚОҚИ — БЕМИННАТ ДОРИ

27-04-2020, 10:13
Автор: User
Просмотров: 48
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Жаннатмакон юртимиз шириндан-шакар мевалари билан дунёга танилган. Йил ўн икки ой бозорларимизда мева-чева узилмайди. Миришкор ва тежамкор бобо-бувиларимиз азалдан ҳаётий тажрибаларига асосланиб етилган олма, шафтоли, ўрик, олча, жийда, қовуннинг маълум қисмини ёзда кесиб, қишда истеъмол қилиш учун қуритиб, ундан қоқи тайёрлашган. Ҳозир ҳам вилоятимизнинг Фориш, Ғаллаорол, Бахмал, Зомин, Янгиобод, Шароф Рашидов туманларида бу анъана нисбатан яхши сақлабқолинган.

   Қуритилган меваларни истеъмол қилиш, улардан тайёрланган дамламаларни ичиш соғлик учун фойдалидир. Меҳмон келганда дастурхонга албатта, қуритилган мевалар қўйилган. Ота-боболаримиз ёзда одам организми учун зарур бўлган микроэлементлар ва витаминларга бой бўлган мева, савзавот, полиз маҳсулотлари ҳисобига эҳтиёжини қондирган бўлса, қишда ва эрта баҳорда қуритилган мевалар, яъни қоқилар ҳисобига бу эҳтиёж тўлдирилган. Қуритилган мевалардаги фойдалиэлементлар йўқ бўлиб кетмайди. Аксинча, қуритилган меванинг ҳужайра ва тўқима сувларида эриган витамин ва элементлар мевани янада шифобахшлигини оширади.Кекса авлод вакилларининг касалликка чидамли, иммунитети юқори, жисмонан анча бақувват бўлишликларининг сабаби ҳам табиий маҳсулотларнинг кўп истеъмол қилганликларидадур.

   Қуритилган меваларнинг таъми, шираси, шифобахшлигитурлича бўлади. Масалан, ўрик, узум, шафтоли, жийда, тут меваси қоқисиглюкоза, фруктоза моддаларига бой бўлгани учун дармонсизлик,камқонликка қарши энг яхши текин доридир. Олма, олча, олхўри кабимеваларқоқисида қанд моддаси камлиги учун нордонроқ бўлади. Бу мевалардан тайёрланган қоқилар овқатни яхшиҳазм қилишга ёрдам беради. Одамнингичак фаолиятини яхшилаб, милк, томир, кўз ва терини мустаҳкамлайди. Кишини тетиклаштириб, юқумли касалликлар ва юқори нафас йўлларини яллиғланишидан сақлайди.

   Қуритилган мевалар ва улардан тайёрланган дамламаларни доимий равишда еб-ичиб туришликни барча ёшдаги ҳамюртларимизга тавсия этган бўлардик. Ёшариш, яхши кайфият, руҳий тетиклик бахш этувчи ўзимизнинг қоқилардан қўймасинай!

Васила СОЛИЕВА,

Шароф Рашидов тумани.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.