Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » “КАМБАҒАЛМАН ДЕГАННИ ЁМОН КЎРАМАН”

“КАМБАҒАЛМАН ДЕГАННИ ЁМОН КЎРАМАН”

27-04-2020, 09:46
Автор: User
Просмотров: 80
Комментариев: 0
Версия для печати

   Бугун коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойларда ишлар натижадорлигига эришиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, томорқачиликни янада ривожлантириш мамлакатимизда долзарб вазифага айланди. Бу бежиз эмас, албатта. Томорқакетидан аҳолининг реал даромадини ошириш,оиладаҳар қарич еридан самарали фойдаланиш, карантин даврида одамларнинг ўз уйларида фойдали меҳнат билан машғул бўлиши бугун ғоят муҳим масаладир.

   Жорий йилнинг 8 апрель куни Президентимиз ўтказган навбатдаги видеоселекторда бу масала бош мавзу бўлди. Томорқачилик бўйича илғор тажрибаларни тарғиб қилиш, йил 12 ой давомида иссиқхоналарда сархил мева, савзавот, полиз маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш, бу борада оилаларга амалий ёрдам бериш ҳар қачонгидан муҳимдир.

   —Бундан икки-уч йил олдин аҳоли томорқасида фақат чорваси ёки кўм-кўк бўлиб туриши учун беда, маккажўхори экарди,—дейди Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Зомин туман кенгашининг бош мутахассиси Жавлон Нўъмонов. — Янги қурилган турар-жойлар, коттежлар, ҳовлилар қанчалик чиройли кўринмасин, атрофи яқин-яқингача шўр босиб, хунук манзара ҳосил қилганди. Бугун зоминликлар қайта уйғонишди. Аҳоли томорқа кони фойда эканини тушуниб, нафақаттоморқаси тугул, уйи атрофи, кўчалар четига турли хил эртаги экинларни экиб, яшнатиб қўйди. Одамлар бир-биридан ўрганиб, кўриб деҳқончилик, томорқачилик маданиятини ўзлари учун касб этишди.

   Туманнинг Бахт маҳалласида истиқомат қилувчи Давронбек Маматқулов маҳалладоши Рамиддин акадан томорқачилик бўйича тавсиялар олди. Асли касби ҳайдовчи бўлган Давронбек техникани миридан сиригача ўзлаштирган. Турмуш ўртоғи Сайёрахон билан маслаҳатлашди. Ўғиллари Бунёдбек ва Асадбекни ёнига олиб, икки ой мобайнида 1,5 сотихли иссиқхона қуриб, кўтарди. Дастлабки йилги ҳосил чакки бўлмади. Гидропоника усулдаги иссиқхонага “Фантастина” навли помидор кўчатларидан 650 дона экди. Майга келиб етилган помидордан 2 тонна ҳосил олди. Иккинчи ҳосилучун бу сафар иссиқхонага 800 туп бодринг экди. 40 кунда пишган барра бодрингдан3 тонна маҳсулот олиб, бозорга сотди. Учинчи ҳосил учун томорқагадекабрь ойида помидор кўчатлари ўтқазилди.Бу сафар помидорнинг “Манас” навидан 700 туп кўчат экилди. Апрелга келиб помидорлар бирин-кетин пиша бошлади.Айни кунларда қизариб, ғарқ пишган помидорлар буюртма асосида мижозларга етказиб берилаётир. Маматқуловлар томорқаданнасиб этса бу йил40 миллион сўмдаромад олишни кўзлашаяпти.

   Давронбекнинг фарзандлари паррандаларга зўр меҳр беришган. Хонадонда юздан ортиқ “Брама” зотли олмон товуқлари ҳамда туятовуқ ва ўрдак чатишмаси бўлган “индоутка”лар парвариш қилинмоқда. Тўйимли гўшти ва тухуми учун боқилаётган паррандалардан ҳам оилага мўмай даромад келиб турибди.

   —Бу йилги ҳосил даромадидан яна қўшимча 9 сотихли томчилаб суғоришга мўлжалланганиссиқхона қуришни режалаштирганман,—дейди Давронбек Маматқулов.   

   “Ғаллакор” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Сурхонобод аҳоли пунктида томорқанинг ҳадисини олган Зиёдулла Мингниёзов истиқомат қилади. Уста деҳқон-томорқачи Зиёдулла ака бултур Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан “Намунали томорқачи” кўкрак нишони билан бежиз тақдирланмаганини хонадонига борганимиздан сўнг англадик.

   —Саккиз йил бўлди Сурхондарёдан Зоминга кўчиб келганимизга,—дейди хонадон бекаси Майсара опа. —Шўр, тиконзорга айланиб ётган қаровсиз ерни обод этгунча анча меҳнат қилишга тўғри келди.

Хонадон соҳиби Зиёдулла акатоморқаси билан бизни таништириб чиқди.60 сотихли томорқада бўш жойнинг ўзийўқ. 60 туп семеренко олма, 80 туп тойфи узум, 30 сотихда картошка, 25 сотих майдонда “Ложен” помидор навидан6000 дона кўчат, янгитдан экилган мерс, ризамат ота узумлари , бўлғор қалампири, кўкатлар, анвойи гуллар. Бир тарафда ўн турдаги олмалар, бодомзор кайфиятингизга кайфият қўшади. Томорқа юқорисидагихандакда 20 тонна маҳаллий ўғит жамғарилган. Бу йил 10 сотихли иссиқхона қуриш устида томорқачиҳаракатда.

   Уч хўжалик аъзолари томорқа учун жонини жабборга беради. Томорқа юмушларида Зиёдулла акага фарзандлари Равшан, Дилшод, келини Кумушхон, набираси Элдоржон ва албаттатурмуш ўртоғи Майсара опа яқиндан ёрдам беради. Меҳнатнинг ҳам роҳати бор. Бу йил томорқадан 50 миллион сўм даромад олишни ният қилганЗиёдулла ака кенжа ўғли Дилшоджонни бошини иккита қилмоқчи.

   —Камбағалман деган кишини ёмон кўраман,—дейди Зиёдулла Мингниёзов. —Дангаса, ялқов, ишёқмас одам қандай бой бўлсин? Худоим бизга саҳий табиат берган. Ерга чўп тиқсанг, кўкариб чиқади. Бу неъматданфойдаланмаслик, ерга, сувга эътиборсизликодамни кўр қилади, деясўзида давом этади томорқачи.

   Атрофдамайин эсган ёқимли шаббода ўт-ўланлар, экин ва дарахтларниоҳиста қитиқлайди.Бу йил Зоминга баҳор ўзгача келди. Одамлар ҳам шунга монанд, эрта уйғониб, яхши кайфият ва ният биланяна даласи томоношиқадилар.

Зоир ЭРГАШЕВ,

(“Жиззах ҳақиқати”)

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.