Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ДЕҲҚОН БОБО ЕРГА УРУҒ ҚАДАДИ

ДЕҲҚОН БОБО ЕРГА УРУҒ ҚАДАДИ

2-04-2020, 11:46
Автор: User
Просмотров: 66
Комментариев: 0
Версия для печати

   Кенг жамоатчилик эътибори коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган, ижтимоий, иқтисодий соҳаларда эҳтиёт чораси сифатида баъзи чекловлар жорий қилинаётган шу кунларда халқимизнинг эртанги куни, фаровонлиги омили бўлган меҳнат жараёнлари ҳам қизғин давом этмоқда. Айниқса, ризқрўзимиз манбаи бўлган, бой берилган ҳар бир кун ҳосилдорликда ўз сўзини айтадиган қишлоқ хўжалигида ишни асло ўз ҳолига ташлаб бўлмайди.

   Бу борада деҳқонларимизга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 6 март куни имзоланган "Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чоратадбирлари тўғрисида"ги қарори дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда. Бинобарин, ушбу қарор билан сўнгги юз йилликда деҳқонларнинг оёғига тушов бўлиб келган пахта хомашёси бўйича давлат буюртмаси бекор қилинди, соҳага бутунлай янгича ёндашувлар киритилиб, амалий ҳаракатларга йўл очилди. Жумладан, 2020 йил ҳосилидан бошлаб, давлат томонидан пахта хом ашёси ишлаб чиқариш ва сотиш режасини белгилаш амалиёти бекор қилинади. Пахта хом ашёсининг харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилади. Пахта хом ашёси етиштирувчиларга районлаштирилган навларни эркин танлаш ҳуқуқи берилади.

   Айни кунларда деҳқонларимиз яхши ниятлар билан уруғни қадашга киришишган. Бу йил вилоятимиз бўйича 78 минг 100 гектар майдонга барака уруғи қадаш режалаштирилган. Аграр соҳада долзарб аҳамиятга эга бу каби ишларни сифатли ва ўз вақтида ташкил этиш муҳим ҳисобланади. Ўзагроинспекция Жиззах вилоят бошқармаси ва унинг туман бўлимлари инспекторлари жараёнда фаол иштирок этишмоқда.

   — Жорий йил ҳосили учун 3 минг тоннадан зиёд уруғлик чигит тайёрланди дейди, —Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Ўрол Қаршибоев. — Унинг асосий қисми эса Пахтакор туманида жойлашган "Жиззахпахта уруғчилиги" МЧЖ корхонасида тайёрланди. Ҳозирги кунда таёрланган уруғлар туманларда ташкил этилган шохобчаларга пешмапеш етказиб берилмоқда.

   Шунингдек, истиқболли ҳамда юқори авлодли уруғлик чигитларини тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликларига етказиб бериш мақсадида вилоятда 14 та шохобчалар ташкил қилинган. Бу эса фермер хўжаликлари ва кластерларга янада қулайлик яратмоқда. Ўзагроинспекция ходимлари назорат тадбирларида Шароф Рашидов туманидаги "Жиззах — индустриал тўқимачилик" МЧЖ га қарашли уруғлик чигити тарқатиш шохобчасида бўлишди. Туманда фаолият кўрсатаётган 236 та фермер хўжаликлари ўзларига белгиланган уруғларни айнан шу ердан олишади.

   — Бу йил деҳқонларнинг кайфияти яхши. Ерда нам етарли, шундай бўлсада экишга тайёрланган майдонларда чигитни намлашга алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Чунки, чигит тупроқдаги намлик етарли бўлмаганда уруғликнинг униб чиқишига қулай шароит яратиб берса, намлик ортиқча бўлганда эса, чиришнинг олдини олади, — дейди"Тожинор ота" фермер хўжалиги раҳбари Мавлон Умматов. — 86 гектар умумий майдонимизнинг 54 гектарига 200 килограмдан минерал ўғит билан ерга чигит қададик. Президентимиз томонидан пахта хом ашёсининг харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилганлиги фермерларимизга районлаштирилган навларни эркин танлаш ҳуқуқи берилади.

   Мухтасар айтганда, бу каби тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши пахта хирмонининг юксак бўлишини таъминлайди.

Муқимбой ИСМОИЛОВ
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.