Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » КАРТОШКА КУЯСИ — ЗАРАРЛИ ҲАШАРОТ

КАРТОШКА КУЯСИ — ЗАРАРЛИ ҲАШАРОТ

11-03-2020, 14:29
Автор: User
Просмотров: 63
Комментариев: 0
Версия для печати

  Картошкачилик қишлоқ хўжалигида муҳим соҳалардан бири. Чунки картошка нондан кейин энг кўп истеъмол қилинадиган маҳсулот. Шунинг учун эртаги ва кечки экин сифатида ундан бир йилда 2 марта ҳосил олинади.

  Картошка итузумдошлар оиласига мансуб бўлиб, ўргимчаккана, оққанот, нематодалар, ғовак ҳосил қилувчи пашшалар, кузги тунлам, симқуртлар, коларадо қўнғизи, картошка куяси сингари зарарли ҳашаротлар кўпроқ зарар келтиради. Натижада ҳосилдорлик кескин камайиб кетмоқда.

 Картошка куяси — капалаклар туркумининг ўйиқ қанотли куялар оиласига мансуб бўлиб, картошка, помидор, бақлажон ва бошқа ўсимликларга катта зарар етказувчи хавфли ҳашарот ҳисобланади. Унинг картошкани 48-69 фоиз, омборда сақланаётганда эса 80-100 фоизгача зарарлаши аниқланган. Картошка куясининг капалаги кичкина, оч кулранг тусда бўлади. Тинч ҳолатда қанотлари елкасига йиғилиб туради, қанотларини ёйганда 12-15 миллиметр атрофида, эркагиники урғочисиникига нисбатан 2-2,5 миллиметр кичикроқ бўлади. Қанотларида тўқ рангли чизиқлар ва қора доғлар бор. Тухуми овал шаклида, эни 0,35-0,45 миллиметр, узунлиги 0,8 миллиметр катталикда, янги қўйилган тухумлари оқ рангда, камалаксимон тусда товланиб туради. Қурт тухум ичида кемириб, чиқиш учун тешик очади. Тухумдан чиққан личинка эса 1,2 миллиметр узунликда, рангсиз ёки оч қизғиш тусда бўлади, бош қисми қора рангда. Етук қуртлар 10-13 миллиметр узунликда, эни 1,5 миллиметр, ранги сарғимтир қизғиш ёки яшилсимон кулранг тусда, бош қисми жигарранг ёки қора рангда бўлади.

  Қуртлар картошканинг барги, поя новдаси ва туганаги билан озиқланади. Улар асосан юпқа пиллага ўралиб, баргда, поя ичида ва тупроқдаги кесакларга ёпишиб жигарранг ғумбакка айланади. Картошка куясининг капалаги 6-19 кун яшаб, оталангандан сўнг 150-300 тагача тухум қўяди. У эрталаб ва кечқурун қуёш ботгандан сўнг учади. Кундузлари баргнинг остки томонида ва бошқа пана жойларда яширинади. Зараркунанда ёзда очиқ шароитда, қишда эса омборхоналарда ривожланиб, йилда 7-9 марта авлод беради. Шундан 5-6 таси ёзда, 2-3 таси куз-қиш ва эрта баҳорга тўғри келади.

 Бу зарарли ҳашаротга қарши:

А) итузумдошлар оиласига мансуб бўлмаган экинлар билан алмашлаб экиш;

Б) экиндан бўшаган ерларга механик ишлов бериш (чуқур ҳайдаш);

В) зарарланган ўсимлик қолдиқлари ва картошка туганакларини даладан чиқариб йўқ қилиш каби агротехник кураш чоралари кўрилади. Шунингдек картошка куясини аниқлаш учун феромон тутқичлардан фойдаланиш керак. Далада картошка куясининг капалаги ва қуртлари аниқланса, унга қарши қуйидаги препаратлар билан 2-3 маротаба алмашлаб, кимёвий кураш чоралари олиб борилади. Яъни

  Капито 9,3 фоиз к.с (индоксакарб+абамектин) — гектарига 0,45 литрдан, (10 литр сувга 4,5 миллиграмм);

 Эмафос 42 фоиз к.э (эмамектин бензоат+хлорпирифос) — гектарига 0,6-0,8 литрдан (10 литр сувга 6-8 миллиграмм);

 Кораген 200 к.э (хлорат-ранилипрол) — гектарига 0,15-0,20 литрдан (10 литр сувга 1,5-2 миллиграмм);

 Каратэ (атилла) — гектарига 0,4 литрдан (10 литр сувга 4 миллиграмм) сепилади.


Улуғбек ПАРМОНОВ,

вилоят ўсимликлар карантини Давлат

инспекцияси бошлиғининг ўринбосари.

Озод МЎМИНОВ,

агроном инспектор.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.