Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ДЕҲҚОННИНГ ДИЛИДАГИ ГАПЛАР...

ДЕҲҚОННИНГ ДИЛИДАГИ ГАПЛАР...

3-02-2020, 10:05
Автор: User
Просмотров: 565
Комментариев: 0
Версия для печати

   Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қишлоқ хўжалигидаги ҳозирги ўсиш суръатлари мутлақо қониқарли эмаслиги, тармоққа бозор механизмларини кенг жорий этиб, фермер ва деҳқонлар манфаатдорлигини оширишга эътибор қаратгани ҳар бир деҳқоннинг дилидаги гаплар бўлди.

   Менинг отам, отамнинг оталари, бобокалонларим, бутун авлодим деҳқон ўтган. Ўзим меҳнат фаолиятини 67 ёшимдаёқ отамга эргашиб, далада убу юмушларга қарашиб юрган давримдан ҳисобласам, 6566 йилдан буён шу касбни қилиб келяпман.

   Албатта, деҳқоннинг ўтган даври билан бугунги дориламон замондаги ишини ҳам, ҳаётини ҳам қиёслаб бўлмайди. Эртадан қора кечгача далада ишлаган деҳқоннинг қорни нонга тўймаган кунларни ҳам бошдан кечирганмиз.

   Узоқ йиллар давомида колхозда пахтачилик бригадасига бошчилик қилдим. Мен етакчилик қилган жамоа хўжаликдагина эмас, балки вилоятда довруқ таратди. Пахтадан юқори ҳосил етиштириб, элнинг назарига тушдим.

   Мустақиллик туфайли мустақил деҳқон — фермер бўлдим. Ширкат хўжалигида бригадир пайтимда ишлаган далада ўзимнинг фермер хўжалигимни ташкил этдим.

   Хўжалигимиз ер майдони 52 гектар. Унинг ярмида пахта, ғалла етиштирамиз. Яна хўжалик ишчилари эҳтиёжи учун зироатнинг ҳамма турини экамиз. Чорвачиликни ҳам йўлга қўйганмиз.

   Бундан 1520 йил муқаддам ерларимизнинг баллбонитети 50 баллдан ошмасди. Ихтиёримиздаги ҳар бир қарич ердан авайлабасраб фойдаланиш эвазига бу кўрсаткични 66,6 баллга етказдик. Натижада пахта ҳосилдорлигини 35, ғалланикини 72 центнердан камайтирганимиз йўқ. Шунга яраша оиламиз даромади ҳам ортиб бораётир.

   Бу гапларни айтиш билан деҳқон барча замонда деҳқонлигича қолади, бу касб асосий моҳиятини, ерга уруғ экиб, ундан ҳосил олиб инсон насибасини ундиришга қаратилган мақсадни ўзгартирмайди демоқчиман.

   "Ўн қўшчига бир бошчи" деганларидек, ҳамма даврда деҳқон юқоридан туриб бошқариб келинди. Энг катта бошқарувчи бу — давлат режаси. Режа эса юқоридан белгиланади. "Режани бажарсанг ишлайсан, бўлмаса ерни топширасан", деган дўқдан қўрқмайдиган деҳқонйўқ.

   Тўғри, режанинг ёмон томони йўқ, агар у реал шароит, бор имкониятдан келиб чиқилиб белгиланган бўлса, давлатга ҳам, деҳқонга ҳам фойдали. Аммо амалда давлат режасининг ижроси давлат вакиллари томонидан бошқарилгач, бу тартиб кўп ҳолларда деҳқонни ана шу бошқарувчига қарам қилиб қўйди.

   Юртбошимиз Мурожаатномасида пахта ва ғалла етиштиришга давлат буюртмасини бекор қилиб, ушбу маҳсулотларни бозор тамойиллари асосида харид қилиш тизимига ўтишни, фермер ва деҳқонларга маҳсулот етиштиришда эркинлик берилмаса, кутганларидек манфаат кўрмаслигини — деҳқон мустақиллигини таъминлашнинг энг ишончли йўлини кўрсатиб берди.

   Гап бу ерда пахта ё ғалла ҳақида эмас. Деҳқончиликда барча экинларнинг аҳамияти бирбиридан кам эмас. Ўз ўрнида экилган барча экин яхши даромад беради. Шу маънода пахта ва ғалламиз ҳеч қачон аҳамиятини йўқотмаган, келажакда ҳам шундай бўлиб қолади.

   Давлат буюртмасини бекор қилишда маҳсулот ишлаб чиқарувчи, уни олувчи ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий жиҳатлари ҳам ҳисобга олиниши, шубҳасиз. Деҳқонга етиштирган маҳсулотини оладиган харидор, қайта ишловчига эса ўзига керакли хом ашёни етказиб берувчи аниқ бўлиши керак. Уларнинг ўзаро келишиб, муносабатларини шартнома асосида йўлга қўйишлари ҳар икки томон учун ҳам режа, ҳам жавобгарлик дегани. Аммо бу шартнома энди давлат аралашувисиз, ўз имкониятлари асосида тузилади.

   Ушбу тартибнинг жорий этилиши билан, Мурожаатномада айтилганидек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги соҳа корхоналарига кўрсатма бериш, ресурсларни тақсимлаш, режа белгилаш ўрнига сервис ташкилотига айланиб, деҳқонларга маҳсулот етиштиришда, уни сотишда чинакам кўмакчи бўлади. Бу усул деҳқонга тўлиқ мустақиллик бериш билан унинг ерга меҳрини, мулкдор сифатида масъулиятини янада оширади. Унда ўзининг, фарзандларининг келажаги учун ерини асрабавайлаш, яхши ишлаб, сифатли маҳсулот етказиш учун жавобгарлик ҳислари кучаяди.

Парда ЗИЁТОВ,

Ўзбекистон Қаҳрамони, Шароф Рашидов туманидаги

"Қуёшсевар Парда" фермер хўжалиги раҳбари.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.