ҚИШКИ АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАР сифатли ўтказилса, мўл ҳосилга замин яратиладиВилоятимизнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, қишки агротехник тадбирларга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқ. Жумладан, шўр ювиш ишлари сифатли ўтказилса, келгуси йил ҳосили учун муҳим пойдевор қўйилади. Вилоятимизда тупроқ шўрини ювиш катта аҳамиятга эга. Агар шўрланган ерларнинг шўри ўз вақтида ювилмаса, ўртача шўрланган ерларда ҳосилнинг20-30 фоизи, кучли шўрланган ерларда 30-60 фоизи йўқотилади. Бундай майдонларда ерларнинг мелиоратив ҳолатини (шўр ювиш, зовур, коллектор-дренажлар ишлаши) яхшиламай туриб, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларидан мўлжалдаги ҳосилни етиштириб бўлмайди. Шўр ювиш қишлоқ хўжалик амалиётида икки хил бўлади: капитал ва жорий. Капитал шўр ювиш ўта кучли шўрланган, янги ўзлаштирилаётган ерларда амалга оширилади. Жорий шўр ювиш профилактик тадбирлардан ҳисобланиб, далаларда мавсум давомида ҳосил бўлган шўрланишни йўқотишдан иборат. У қишлоқ хўжалик экинларидан бўшаган майдонларда кузги-қишки даврларда ўтказилади. Бунда ернинг устки 1 метр қатламига тўпланган тузларни сув билан ювиш орқали ер остига тушириб, коллектор-дренажлар ёрдамида очиқ зовурларга чиқариб юборилади. Суғориш меъёри — енгил таркибли тупроқларда гектарига 850-900 м3; ўрта таркибли тупроқларда 950-1100 м3ва оғир таркибли тупроқларда 1000-1200 м3ҳисобида берилади. Суғориш қатор оралиғи 60-70, 90 сантиметр, гектарига узунлиги 50-80, 100 метр бўлган эгатлар орқали амалга оширилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ишларни ташкил қилишда биринчи навбатда тупроқнинг шўрланиш дара-жасини билиш ва шўр ювиш меъёрлари ва муддатларини белгилаш лозим. Шўрланиш даражаси тупроқ вазнига нисбатан унинг қуруқ қолдиқ (умумий туз) миқдорининг фоизи ҳисобида аниқланади. Умумийтуз миқдорининг 0,0-0,3 фоизи шўрланмаган, 0,3-1,0 фоизи кучсиз шўрланган, 1,2-2,0 фоизи ўртача шўрланган, 2,0-3,0 фоизи шўрланган, 0,3 фоиздан ортиқ бўлса, ўта кучли шўрланган ерлар ҳисобланади. Ернинг шўрини ювишда унинг муддатларини белгилаш муҳим аҳамиятга эга. Кучли ва ўртача шўрланган механик таркиби жиҳатидан оғир тупроқли майдонларнинг шўрини ювиш муддатлари вилоятимизда декабрь, январь ва февраль ойлари ҳисобланади. Тупроқ механик таркиби енгил қумоқ ерларда февраль ва март ойининг бошига тўғри келади. Бу тадбирни баҳор (март-апрель) ойларида ўтказиб бўлмайди, чунки бу вақтда ер ости сувлари юқорига кўтарилиши ҳисобига намлик миқдорининг ҳавога буғланиши кучайиб, тупроқнинг қайта шўрланишига сабаб бўлади. Вилоятимизнинг аксарият ҳудудларида шўр ювиш ишлари талаб даражасида ўтказилмаяпти. Айрим фермерлар бу агротехник тадбирга масъулиятсизлик билан қараб, ерларнинг шўрланишига, тупроқнинг енгил-оғирлиги ва даланинг паст-баландлигига эътибор бермасдан, поллар ва чеклар олмасдан, сувни ташлаб қўйишмоқда. Натижада, сув даланинг охирига етмайди, бир текис қўйилмайди. Бундай ҳолатлар айниқса, ўртача ва кучли шўрланган ерларда содир бўлаётгани жуда ачинарлидир. Бундан ташқари, ёпиқ дренажлар ва очиқ зовурларнинг ишламаётганлиги, ўртача ва кучли шўрланган ерларнинг кўпайиб боришига сабаб бўлмоқда. Шунинг учун ушбу майдонлардан олинадиган пахта ҳосилдорлиги кейинги йилларда гектаридан 16-18 центнердан ошмаяпти. Азим ЎМИРЗОҚОВ, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, олим-агроном. Рейтинг статьи:
|
Бизнинг
танлов
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
|
ЯНГИЛИКЛАР
СЎНГГИ
ТОП
ИЗОҲЛАНГАН
17:03
Шартнома қачон бекор қилинади? 010:03
ЮЗ ҲУНАР ОРТИДАН ҚУВАЁТГАН ҚИЗ 011:03
Ер ости йўли барпо этилади 011:03
Янги лойиҳа импортни камайтиради 015:03
ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ 011:03
КОРЕЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ЖИЗЗАХДА 015:01
ОҚ ЙЎЛ, ЁШ МУТАХАССИСЛАР! 011:02
“So‘g‘diyona”ning ilk g‘alabasi 012:02
БАЗАЛЬТДАН АРЗОН МАҲСУЛОТ 011:03
Янги лойиҳа импортни камайтиради 012:11
ЯНГИОБОДЛИК ЁШ ТАДБИРКОР 012:11
ИСМАТ АКАНИНГ ИССИҚХОНАСИ 012:11
МУСТАҲКАМ ОИЛА –ЖАМИЯТ КЎЗГУСИ 009:01
ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ 017:03
Шартнома қачон бекор қилинади? 015:03
ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ 011:03
КОРЕЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ЖИЗЗАХДА 010:03
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ—ОЛИЙ ҚАДРИЯТ 0ОПРОС
Cайт ҳақида фикрингиз
|