Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК РИВОЖЛАНАДИ

МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК РИВОЖЛАНАДИ

23-12-2019, 08:51
Автор: User
Просмотров: 45
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Жиззахда мева-сабзавотчилик тармоғида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув-семинар ўтказилди.

   Вилоят ҳокимлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этган тадбирда Президентимизнинг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш масаласи муҳокама этилди.

   Вилоятда кейинги йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва соҳага бозор механизмларини жорий қилиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

   Хусусан, жорий йилнинг ўзида мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 4 та туманда 4 та агрокластер ва 7 та кооперация ташкил этилди. Буларга 695 та фермер, деҳқон хўжалиги, 8 минг 120 гектар очиқ майдонлар, 4 минг 516 гектар боғ, 1 минг 30 гектар токзорлар бириктирилган.

   Вилоятдаги паст рентабелли, иқтисодий самара бермайдиган пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, экспортбоп экин турларини жойлаштириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилаётир. 2019 йилнинг ўзида паст рентабелли 6 минг 300 гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилди. Майдонларнинг 150 гектарига сабзавот, 100 гектарига картошка, 467 гектарига полиз, бошқа экспортбоп ва озуқабоп экинлар жойлаштирилди. 667 гектардан зиёд майдонда интенсив боғ ҳамда янги токзорлар барпо этилди.

   Ўқув-семинарда янги боғлар яратиш, тармоқда ишлаб чиқаришнинг кластер ва кооперация усулларидан фойдаланиш, бу борадаги мавжуд имконият, тажриба ва муаммолар атрофлича муҳокама қилинди. Президентимиз қарорида белгилаб берилган вазифаларни ҳаётга изчил татбиқ этиш қишлоқ хўжалигининг ушбу тармоғини рентабелли соҳага айлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлиши алоҳида таъкидланди.

   – Боғдорчиликни ривожлантириш лалми ҳудудда жойлашган бизнинг туманимиз учун, айниқса, муҳим аҳамиятга эга, – дейди Фориш туманидаги “Лаззат – кафолат” хусусий кархонаси раҳбари Аҳмад Нарзиев. – Томат ишлаб чиқариш корхонаси таркибида узум етиштириш ва қайта ишлаш йўналишидаги кластер тизимини барпо этдик. Айни пайтда тизимга 16 та фермер хўжалиги бирлашган. Ҳозир 10 гектар узумзор бор. Келгуси йил 4 минг гектар узумзор барпо этиш устида иш олиб бораяпмиз. Шу мақсадда ҳозир ўнта артизан қудуғи қазиб, ер майдонларини тайёрлаяпмиз.

   Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғининг ўринбосари Акмал Мирзаевнинг маълум қилишича, мева-сабзавотчиликни ривожлантиришда фермер ва деҳқон хўжаликларига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ-чора тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Унга кўра, барча туманларда тармоқда фаолият кўрсатаётган корхона, ташкилот мустахассислари, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари иштирокида ўқув-семинарлар ўтказилади.

Т.БЕКНАЗАРОВ
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.