Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МЕҲНАТГА МУНОСИБ РАҒБАТ

МЕҲНАТГА МУНОСИБ РАҒБАТ

12-12-2019, 11:02
Автор: User
Просмотров: 41
Комментариев: 0
Версия для печати

   «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг қадимий, ўз ўрнига эга ва аҳамиятини йўқотмайдиган таянч тармоқларидан биридир.Бугун соҳанинг залворли юкини ўз елкасида кўтариб келаётган миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг устаси бўлган механизатор ва агрономлар, жонкуяр олим ва мутахассисларни энг олийжаноб касб эгалари десак, айни ҳақиқат бўлади.

   Эрта баҳорда ризқ йўлини очадиган, хонадонларимиздаги тўкинлик ва файзу барака сабабчиси бўлган сиздек инсонларга ҳар қанча тасаннолар айтсак арзийди».

   Муҳтарам Юртбошимизнинг республикамиз қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган табригида ана шундай самимий тилаклар билдирилди.


   Касб байрами арафасида 13 нафар ҳамюртимизга «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси», 7 нафарига "Сув хўжалиги аълочиси", яна 30 нафар соҳа вакилига "Илғор фермер", "Намунали томорқачи", "Меҳнаткаш деҳқон" кўкрак нишонлари топширилди.

   Бугун вилоятимизда 7246 та фермер хўжаликлари фаолият олиб бормоқда. Ўз ҳаётини деҳқончилик билан боғлаган 43000 нафардан ортиқ ишчи-хизматчисоҳада меҳнат қилмоқда.

   Мана, учинчи йилдирки Юртбошимизнинг фармонига кўра декабрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида байрам қилинмоқда. Эрта тонгда карнай-сурнай овози соҳа меҳнаткашларини Жиззах шаҳридаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати томон етаклади. Байрамона безатилган майдон ва кириш йўлакларида мева, сабзавот, полиз маҳсулотларининг кўргазмаси ташкил этилди. Бо-бодеҳқон меҳнатини улуғловчи ранг-тасвирлар, манзара ва миллий матолар, нон ва нон маҳсулотлари намойиши тадбир иштирокчиларида яхши кайфият қолдирганини уларнинг юзларидан сезиш қийин эмасди.

   800 нафар иштирокчини ўзида жамлаган байрам тадбирини вилоят ҳокими Эргаш Салиев кириш сўзи билан очиб, Президентимизнинг қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Бир гуруҳ сектор раҳбарлари, сув истеъмолчилари уюшмаси раислари, пахтадан юқори ҳосил олган фермерлар, отряд бошлиқлари, механизаторларга вилоят ҳокими томонидан республикамизда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар калитлари, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.


   —19 йилдан бери хўжаликни бошқараман, — дейди Ғаллаорол туманидаги "Шодмонбек" кўп тармоқли фермер хўжалиги бошлиғи Ортиқбой Шодмонқулов. —Лалми майдондан режадаги 76 тонна ўрнига 126 тонна дон йиғиштириб олиб, шартномавий режани ортиғи билан уддаладик. 150 бош майда шохли, 25 бош қорамол парваришлаяпмиз. Келгуси йили 20 гектарга 4500 туп оқ мағиз ёнғоқ навини экишни режалаштирганмиз. Бу йилдан асаларичилик хўжалигини ташкил этдик. Байрам арафасида "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирландим. Айниқса, бу йилги қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири менда катта таассурот қолдирди. Бу рағбат биз деҳқонларни келгуси йилда катта иштиёқ билан меҳнат қилишга ундайди.

   Республикамиз санъат усталари, вилоятимиз ёш ижрочилари томонидан ташкил этилган байрам концерт дастури даврага шукуҳлик олиб кирди.


Зоир ЭРГАШЕВ.

("Жиззах ҳақиқати")

Лазиз Маматқулов олган сурат.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.