Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЙИЛ НАТИЖАЛАРИДАН ДЕҲҚОНЛАР МАМНУН

ЙИЛ НАТИЖАЛАРИДАН ДЕҲҚОНЛАР МАМНУН

9-12-2019, 13:29
Автор: User
Просмотров: 55
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   2017 йилдан эътиборан ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида кенг нишонланаётгани тармоқда меҳнат қилаётган жонкуяр ва заҳматкаш деҳқон ва фермерларнинг кучига-куч, шижоатига шижоат қўшди.

   Давлатимиз раҳбарининг таъбири билан айтганда: “Бу соҳанинг меҳнати қанчалик шарафли, нони эса, қанчалик тотли ва ширин эканини барчамиз яхши биламиз. Шу маънода, деҳқон бу – ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам таянчи, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди”.

   Республикамиз қишлоқ хўжалигида вилоятимиз алоҳида мавқега эга. Бугунги кунда барча йўналишларда фаолият юритаётган 7267 та фермер хўжаликларида деҳқончиликни ўз ҳаётининг ажралмас қисми деб билган 43мингдан ортиқ ишчи ва хизматчи меҳнат қилиб келмоқда.

   Шуни алоҳида таъкидлаш лозим, Юртбошимиз томонидан "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони аграр тармоқни янада ривожлантириш, унда меҳнат қилаётган юртдошларимизга кенг кўламли имконият ва имтиёзлар бериш йўлида яна бир ишончли ҳуқуқий қадам бўлди.

   Жорий йил об-ҳаво ноқулайлиги, баҳордаги сурункали ёмғирлар экиш ишларига сезиларли таъсир кўрсатди. Пахтакорларимиз сидқидилдан меҳнат қилишди. Давлатимиз хирмонига 190 минг тоннага яқин қимматбаҳо хомашё етказиб берилди. Айниқса, вилоятимизнинг тоғолди Бахмал, Ғаллаорол, Зомин, Фориш, Янгиобод туманлари ҳамда Жиззах шаҳрининг минглаб аҳолиси йиғим-теримнинг дастлабки кунлариданоқ пахтакорларимиз билан ҳамнафас бўлишди. Улар ҳосилни нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олишда алоҳида жонбозлик кўрсатдилар. Республикамиз вилоятларидан, пойтахтимиздан келган ҳашарчиларнинг ҳам хизматларини тилга олиб ўтиш жоиздир.

   Бугунги кунда жаҳонда хом ашё эмас, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган иқтисодиёт етакчилик қилмоқдаки, бу йўналишда ташаббус кўрсатмаган, ички бозорда тайёр маҳсулот импортини камайтириш билан бирга экспорт салоҳиятини ошириш бўйича изланмаган давлат рақобатда ютқазиб қўйиши ҳеч гап эмаслигини ҳаётнинг ўзи такрор-такрор кўрсатмоқда. Шу нуқтаи-назардан, амалиётга жорий қилинган кластер усули барча соҳалар ривожида муҳим аҳамият касб этаяпти. Аҳамиятли томони шундаки, ушбу жараёнларда минглаб одамлар ўзларининг доимий иш ўринларига эга бўлишади. Айтиш мумкинки, юқори даромад ва фойда кластерда меҳнат қилаётган қишлоқ аҳлининг рўзғорини бут қилиб, давлат иқтисодини ҳам юксалтиради. Сабаби, катта ҳажмдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаб сотишдан олинаётган даромаднинг солиғи ҳам шунга яраша бўлади. Давлат хазинасининг тўланадиган солиқлардан шаклланиши эса барчага кундек равшан.

   Ушбу тизимни ривожлантириш давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва доимий диққат марказидадир. Президентимиз хом ашёни сотиб эмас, балки тайёр маҳсулотга айлантириб, моддий манфаатдор бўлиш ҳақида таъкидлаб, бунга эришишнинг йўлларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Чунки бу йўл билан ҳозиргидан кўра ўн карра кўпроқ даромад олиш мумкин. Маълумотларга кўра, жаҳон бозорида 1 килограмм пахта толасининг нархи 1,5 доллар атрофида бўлса, ип-калаванинг нархи 5 доллардан озгина ортади холос. Ундан тикиладиган сифатли кўйлакнинг нархи эса жаҳон бозорида 30-40 доллардан кам турмайди. Кластернинг аҳамиятли томони ҳам мана шунда.

   Бу йил пахтачилик майдонларининг 30 фоизи, 2020 йилда тўлиқ кластерларга берилади. Келгуси йилдан аграр соҳанинг барча тармоқларида кластерларни янада кўпайтиришга жиддий эътибор қаратилади. Энг асосийси, 2019-2023 йиллар мобайнида агрокластер доирасида вилоятда 50 минг янги иш ўринлари ташкил этилади.

    Дарҳақиқат, 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажми 9376,5 млрд. сўмни ёки 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 102,5 фоизни ташкил қилди.

   Ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида деҳқончилик маҳсулотларининг улуши 34,7 фоизни ташкил этди. Бошқача айтганда, далаларимиздан 43 минг 622 тонна картошка, 296 минг 821 тонна сабзавот, 163 минг 714 тонна полиз, 58 минг 926 тонна мева, 20 минг 234 тонна узум йиғиштириб олинди.

   Вилоят бўйича давлат эҳтиёжлари учун дон сотиш шартномада белгиланган режадаги 257 минг 600 тонна ўрнига 328 минг 495 тонна ёки давлат буюртмаси 118,2 фоизга бажарилди. Бу ўтган йилга нисбатан 68 минг 206 тонна кўп демакдир.

   Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги "Бошоқли дон етиштиришни янада рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорида 2019 йил ҳосили учун етиштириладиган 3-класс юмшоқ буғдойнинг ҳар бир тоннаси учун кафолатланган давлат харидининг ўртача нархи 1 200 000 сўм миқдорида белгиланди.

   Шунингдек, йил бошидан буён қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган умумий қиймати қарийб 359,6 миллиард сўмлик 98 та лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди.

   Халқимизнинг турмуш эҳтиёжини қондириш мақсадидаги ташаббусларга кўра, шахсий ёрдамчи хўжаликларида қорамол, қўй, қуён боқиб, гўшт етиштириш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш лойиҳалари учун 183,3 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли банк кредит маблағлари йўналтирилди.

   Бундан ташқари аҳоли томорқаларига олма, анор, гилос, ўрик, шафтоли, олхўри, тут, лимон каби 947 минг тупдан зиёд мевали дарахтлар экилди. Бундай тадбирлар, албатта, юртдошларимизнинг қишда ҳам, ёзда ҳам дастурхонлари тўкин бўлишига замин яратади.

   Вилоятда 2019 йилда паст рентабелли 6300 гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, 150 гектардан ортиқ сабзавот, 100 гектардан ортиқ картошка, 467 гектардан ортиқ полиз ва озуқабоп экинлар жойлаштирилган бўлса, 667 гектардан зиёд интенсив боғ ҳамда янги токзорлар барпо этилди.

   Бу борада эҳтиёж юқори бўлган сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар етиштириш бўйича такрорий экин майдонлари ҳам кенгайтирилди. Вилоятимиз миқёсида ғалладан бўшаган 102,5 минг гектар майдонларда картошка, сабзавот, дуккакли, полиз, озуқабоп экинлардан юқори ҳосил кўтарилди.

   Бу тадбирлар 2020 йилгача давом эттирилишини эътиборга олсак, оптималлаштирилиши кўзда тутилган 1000 гектарер майдонларимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли ортишини, экспорт салоҳиятимиз юксалишини тасаввур қилиш қийин эмас.

   Холбуки, вилоятда жами 300547 гектар суғориладиган майдонлар мавжуд. Лекин бу майдонларнинг мелиоратив ҳолатини барқарор ушлаб туриш мақсадида фойдаланиладиган 17795 километр узунликдаги коллектор-дренаж тармоқларини самарали ишлатиш зарур.

   Шу мақсадда 2019 йилда ҳукуматимизнинг амалий кўмаги билан Дастур доирасида248 млрд.500 млн.сўмдан ортиқ бюджет маблағлари сарф этилиб, 8760гектармайдондасув таъминоти ҳамда19500 гектар ерларнингмелиоратив ҳолати яхшиланди.

   Вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича ҳам изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада мазкур йилда 116 та экспортчи корхоналар томонидан 76,4 минг тоннага яқин мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 174 фоизга ўсган.

   Агарда 2018 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларимизнинг асосий харидорлари 20 та давлат бўлган бўлса, 2019 йилда экспорт географияси қўшимча (Грузия, Германия, Япония, Белорусь, Вьетнам, Италия ва Нидерландия, Малайзия, Болгария) каби мамлакатлар ҳисобига кенгайди.

   Бугунги кунда ташқи бозорларда ковул доривор ўсимлиги ҳамда мош, ловия, нўхат каби мойли ва дуккакли маҳсулотларга талаб ортиб бормоқда. Биргина ўтган йили 3000 тоннага яқин ковул Туркия ва Италия давлатларига, 8000 тоннадан зиёд дуккакли маҳсулотлар Покистон, Афғонистон, Эрон, Ироқ, Қозоғистон, Туркия, Германия, Вьетнам, Тожикистон, Грузия ва бошқа давлатларга экспорт қилинди.

   Қиш-баҳор мавсумида халқимиз дастурхонини сархил сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ички истеъмол бозорида мева-сабзавот маҳсулотлари нархининг ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида 10 минг 4 тоннадан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жамғариш режалаштирилган бўлиб ҳозиргача 4441 тонна жамғарилди.

   Тайёрлов корхоналарига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликлардан сотиб олиш учун вилоят тижорат банклари томонидан -------- миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилди.

   Энг муҳими, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида вилоятнинг Зарбдор, Ш.Рашидов, Зомин ва Янгиобод туманлари ҳамда Жиззах шаҳрида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш, сақлаш ҳамда экспортга йўналтириш билан шуғулланувчи агрологистик марказлар барпо этилмоқда.

   Айни дамларда мана шундай кўп йўналишли аграр соҳа тараққиётини таъминлашда, стратегик мақсадларимизни амалга оширишда фидойилик кўрсатган уста деҳқонлар, миришкор фермерларимизнинг номларини, илғор жамоаларни тилга олишимиз жоиздир.

   Дўстлик туманидаги “оқ олтин”, “Халқобод”, Зафаробод туманидаги С.Раҳимов номли, “Зафаробод”, Кожахмет номли, “Тинчлик”, Зарбдор туманидаги П.Умурзоқов номли, Пахтакор туманидаги “Пахтакор”, “Туркистон”, А.Абдужабборов номли, Нодирабегим номли, Нодирабегим номли сув истеъмолчилари уюшмалари деҳқонлари мавсумда давлатга пахта сотиш шартномавий режаларини ортиғи билан бажардилар. Вилоятимиз хирмонига Пахтакор туманининг “Навбаҳор” сув истеъмолчилари уюшмасидаги Зокир Яхшибоев бошлиқ “Я.З.Бекзод” 532 тонна, Мирзачўл туманининг “Янги дала” сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги Камола Сафарова раҳбарлик қилаётган “Адҳам” фермер хўжалиги топшириб, энг юқори хирмон уйдилар. Арнасой туманидаги “Сангзор”, Дўстлик туманидаги “Эшниёз бобо”, Зафаробод туманидаги “Писталикент лоласи”, “Мирали” фермер хўжалиги деҳқонлари ҳар гектар пахта майдонидан 40-46,9 центнердан ҳосил етиштиришди.

   Дўстлик туманидаги “Кенжаевлар даласи” фермер хўжалиги аъзолари ҳар гектар ғалла майдонидан 65 центнердан сифатли дон етиштириб, шартномавий режани 220 фоизга бажардилар. Пахтакор туманидаги “Наврўз замини-1”, “Равон-Равнақ”, Мирзачўл туманидаги “Гидро-агро” ва яна ўнлаб фермер хўжаликлари деҳқонлари катта ютуқларга эришдилар. Мавсум илғорларига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган турли русумли енгил автомобиллар ва Жиззах шаҳридаги замонавий кўп қаватли уйлардан янги хонадонларнинг калитлари тантанали топширилди.

   Бугун ҳосил йили сарҳисоб қилиниб, келгуси йилга мустаҳкам амалий қадамлар қўйилаяпти. Юртимизда доимо тўкинлик, элимизнинг ризқи бутун бўлишида бободеҳқонларимизнинг хизмати катта. Зотан, Муҳтарам Юртбошимизнинг шахсан раҳнамолигида амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида юртимизда инсон манфаатлари устуворлиги ўз ифодасини топиши билан боғлиқ эзгу амалий ишлар мужассам бўлаётир. Ҳосил хирмонларингиз бугунгидан ҳам юксак бўлаверсин!

Абдушукур ЛАПАСОВ
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.