Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ҚИШ МАВСУМИ БЕТАЛОФАТ ЎТАДИ

ҚИШ МАВСУМИ БЕТАЛОФАТ ЎТАДИ

27-11-2019, 13:49
Автор: User
Просмотров: 39
Комментариев: 0
Версия для печати

   Бугунги кунда воҳамизда қоракўлчиликка ихтисослашган 85 та фермер хўжалик фаолият кўрсатаяпти. Ҳар йили тўл мавсумида совлиқларнинг 80-90 фоизи ўстиришга қолдирилиши эътиборга олинса, қимматбаҳо экспортбоп хомашё етиштириш имкони йилдан-йилга кенгайиб бораётгани ойдинлашади.

   Хўш, бугун мазкур имкониятдан қай даражада фойдаланаяпти? Ушбу хомашёни экспортга йўналтириш қандай йўлга қўйилган?

   — Тайёрланган қоракўл терининг катта қисмини биздан қўшни вилоятлик ишбилармонлар сотиб олиб, четга экспорт қилаяпти, — дейди Фориш тумани фермерлар кенгаши мутахасиси Суяр Тўйчиев. – Хўжаликларнинг ўзида терига бирламчи ишлов бериш, яъни тузлаб, қуритиш билан кифояланилади, холос. Уларда терини ошлашга унчалик эътибор қаратилмайди.

   Маълумотларга кўра, дунё бозорида қоракўл терига талаб бироз пасайган. Боиси, ишлаб чиқарувчилар унинг ўрнини босувчи сунъий материал таклиф этаяпти. Бироқ табиий хомашёдан мўйнали буюмлар ишлаб чиқаришда давом этаётган хориж корхоналари ҳамон кўплаб топилади.

   Қайд этиш жоиз, қоракўл терисининг вазни ёки бошқа шу каби миқдор кўрсаткичлари эмас, балки тури, ранги, гулларининг хили ва шакли, тола қопламининг тиғизлиги, ипаксимонлиги, ялтироқлиги маҳсулот сифатини баҳолашда асосий мезон саналади. Мутахассисларнинг фикрича, қоракўл териларига дастлабки ишловнинг сифатсиз берилиши улардан фойдаланиш самарадорлигини тушириб юборади, харид баҳоси арзонлашувига олиб келади. Аксинча, терига яхши ишлов бериш унинг қадрини оширади.

   Айтиш жоизки, бугун соҳада юқори маҳсулдорликка эришиш кўп жиҳатдан чўпонларнинг саъй-ҳаракати, қаровига боғлиқ. Қўйларни яхши сақлаган ва зарур тартибда озиқлантирган, қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрган чўпоннинг иши бароридан келади. Бироқ вазифа шу билан тугаб қолмайди. Балки бунда янги туғилган қўзиларнинг яхши униб-ўсишига шароит яратиш талаб этилади.

   - Отаримизда 317 бош қоракўл қўларнинг 132 бошини совлиқлар ташкил этади, - дейди “Одилхожи сўри” фермер хўжалиги раиси Норбек Ризоқулов. – Жорий йил бошида бошланган қўзилатиш мавсумида туғилган қўзиларнинг аксариятини ўстиришга қолдирдик. Шу боисдан ҳар йилга нисбатан кишга ем-хашак жам-ғаришни ўз вактида якунига етказдик. Эндиги асосий вазифамиз киш мавсумини беталоват ўтказиб, сифатли қўзилар олишдан иборат.

  Халқимизда шундай гап бор: тўёқ сони кўпайса, тўкинлик таъминланади, фаровонлик ошади. Бу айни ҳақиқат. Зеро, чорва бош сонининг ортиши гўшт-сут маҳсулотлари, енгил саноат учун қимматли хомашё саналган тери сероб бўлишига имкон беради.


Лазиз МАМАТҚУЛОВ.

   Суратда: (чапдан) “Одилхожи сўри” фермер хўжалиги раиси Норбек Ризоқулов ҳамда туман фермерлар уюшмаси мутахасиси Суяр Тўйчиев қиш мавсумига жамғарилган ем-хашакнинг миқдори хусусида сухбатлашмоқда.

Муаллиф олган сурат.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.