«ШОДЛИК УЗУМИ» ТОКЗОРЛАРИДАСўнгги йилларда мамлакатимизда боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш, пакана ва ўрта пакана интенсив боғлар барпо қилиш, янги навлар яратиш, ҳудудлар ихтисослашуви борасида хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи тадбиркор Рўзмат Исомов дастлаб Фарғона, Марғилон, Қўқон ва Қувасой боғбонлари етиштираётган узумларни кўриб ҳаваси келди. 2016 йилда Раимқул Қосимов номли фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмасидаги 33 гектарлик қаровсиз боғ, қалин қамишзор майдонни ўзлаштириб, анор, узум етиштиришга бел боғлаганида, кимлардир мийиғида кулиб, кўнглини совитишга ҳаракат қилди. Шунга қарамай у тажрибали деҳқонлардан узум етиштириш сирларини ўрганди. Ҳозирда анор, узумзорлар мевага кирди. Катта Ўзбек тракти бўйлаб Раимқул Қосимов номли фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаси чегараси бошланганида, йўл четидаги узумзорга кўзингиз тушади. Жамоа аъзоларининг меҳнатларига тасаннолар айтасиз. —2016 йилда "Шодлик узуми" кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этган пайтимизда "Асакабанк"нинг вилоят бўлими томонидан620 миллион сўм имтиёзли кредит олгандик. Дастлаб кичик мини трактор харид қилдик. Олтиариқлик миришкорлар билан маслаҳатлашиб, осма усул шаклида 7 гектар майдонга "Ризамат" навли ток кўчатларини ўтқаздик. 5 гектар майдонда анорзор барпо этдик. Ҳозир 17 гектар майдонда "Ризамат", "Сўғдиёна", "Келин бармоқ" каби узум навларини парваришлаяпмиз, — дейди Рўзмат Исомов. Ернинг саховати ҳақида меҳр билан сўзлаётган, суҳбат асносида фермер хўжаликлари ҳамда томорқа хўжалиги юритишга оид илмий фикрларга чиройли изоҳ бериб гапирадиган, ҳар куни токзорни айланиб чиқмаса, кўнгли тинчимайдиган Рўзмат Исомовнинг тадбиркорликда ўзига хос услуби борлигига гувоҳ бўлдик. У ернинг бир қарич майдонини ҳам бўш қолдирмасликка ҳаракат қилар экан. Ток зангиларини кўтариш, озиқлантириш, чилла суви бериш ишлари шу даражада саришталик билан бажарилганки, боғбоннинг ишига ҳавас қилмасликнинг иложи йўқ. ![]() Айни кунда фермер хўжалиги далаларида иш кўпайгандан-кўпайган. Кимдир токларни симбоғозларга боғлаш билан шуғулланса, кимдир қатор орасини шудгорлаш, яна кимдир сув тараш билан овора. —Даромад ҳам салмоқли бўлса керак? — қизиқиб сўрадим. — Насибага яраша. Ўтган йили ҳосилимизнинг 60 тоннасини Россия давлатига экспорт қилдик. Энг муҳими, кредитимизнинг 240 миллион сўмини шу даромадимиздан тўладик, — дейди Рўзмат ака камтарлик билан. — Ҳали ниятларимиз кўп. Келгусида катта музлатгич ҳамда узумни қуритиш учун ёпиқ майдонлар барпо қилмоқчимиз. Бу эса маҳсулотларимизнинг экспорт салоҳиятини янада оширади. Фермернинг сўзларини тингларканман, меҳнатнинг қадрини баланд тутган юртдошимизнинг катта мақсад сари улуғвор қадамлари, эртанги кунга қатъий ишончини кўриб ҳавасим келди. Лазиз МАМАТҚУЛОВ. Суратда: "Шодлик узуми" фермер хўжалиги раиси Рўзмат Исомов (чапда) ва боғбон Ойбек Алиевлар иш устида. Муаллиф олган сурат. Рейтинг статьи:
|
Бизнинг
танлов
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
|
ЯНГИЛИКЛАР
СЎНГГИ
ТОП
ИЗОҲЛАНГАН
09:01
ТОМОРҚА – ХОНАДОН БАРАКАСИ 009:01
МЕҲНАТДАН БАХТ ТОПГАН АЁЛ 008:12
ВНИМАНИЕ ОБЪЯВЛЕНИЕ 010:12
ОЛМАЧИЛИКЛАРНИ УЙҒОТГАН АЁЛ 015:01
ОҚ ЙЎЛ, ЁШ МУТАХАССИСЛАР! 012:02
БАЗАЛЬТДАН АРЗОН МАҲСУЛОТ 010:12
ГЕРМАНИЯ ТАЖРИБАСИ — ПАХТАКОРДА 008:04
ОТАМДАН ҚОЛГАН ДАЛАЛАР 008:09
МАЛАКА ОШИРИШ МАШҒУЛОТЛАРИ 014:10
БАЙРАМ МУНОСИБ ҚАРШИЛАНМОҚДА 014:10
“ЭНГ ЯХШИ СУҒУРТА АГЕНТИ” 014:10
ҲАМИША СЕРГАК 009:01
ТОМОРҚА – ХОНАДОН БАРАКАСИ 009:01
МЕҲНАТДАН БАХТ ТОПГАН АЁЛ 008:12
ВНИМАНИЕ ОБЪЯВЛЕНИЕ 010:12
ОЛМАЧИЛИКЛАРНИ УЙҒОТГАН АЁЛ 0ОПРОС
Cайт ҳақида фикрингиз
|