DataLife Engine > Қарор ва ижро > МАҲАЛЛАДА КУТУБХОНА

МАҲАЛЛАДА КУТУБХОНА


12-02-2018, 11:58. Разместил: Admin

Ҳар қандай билимнинг юраги, барча фанларнинг ибтидоси, инсоният яратган энг буюк мўъжиза — китобдир. У одамларни бахт ва порлоқ келажак сари олға боришга чорлайдиган, эзгуликка ундайдиган содиқ дўстдир. Биз мана шу дўстимиздан тарихни, аждодларимизнинг асрлар синовидан ўтган бой тажрибасини ўрганамиз. Турли жумбоқларга жавоб топамиз.

Келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодни маънан етук инсонлар этиб тарбиялашда китоб мутолаасининг ўрни аҳамиятлидир. Аммо бугун аҳолини китоб мутолаасига қизиқтириш, уни табиий кундалик эҳтиёжига айлантириш, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари олдида турган долзарб масалалардан бири эканлиги сир эмас.

Жиззах шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маҳаллада шу борада семинар ташкил этилди. Семинарда маҳалла фаоллари, фахрийлар ва ўқувчилар иштирок этди. Тадбирдан кўзланган мақсад — уюшмаган ёшлар-нинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, меҳнатга жалб этилмаган аҳоли қатламини китоб ўқишга тарғиб этишдан иборат. Шунингдек, анжуман иштирокчилари маҳалла қошида ташкил этилган кутубхона фаолияти билан танишдилар.

— Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маҳалла кутубхонасини ташкил қилишда МФЙ фаоллари, шу ҳудудда истиқомат қилаётган фахрийлар ва ёшларнинг ҳиссаси катта бўлди, — дейди фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш Жиззах шаҳар кенгашининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Малоҳат опа Тожибоева. — Мақсадимиз маҳалла кутубхонасини нафақат қизиқарли бадиий адабиётлар билан бойитиш, балки шу ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолини, айниқса ёшларни китоб ўқишга, маънавиятини юксалтиришга хизмат қиладиган масканга айлантиришдан иборат. Шу кунгача кутубхонага 350 дона китоб совға тариқасида топширилган бўлиб, улар тахланиб туриш учун эмас, балки аҳоли ўртасида қўлма-қўл бўлиб ўқилишини таъминлашимиз лозим. Қолаверса, маҳалла кутубхонаси шаҳримиздаги ҳар битта МФЙ қошида таш-кил этилишини истар эдик.

 

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Вернуться назад