Регистрация    Войти
Авторизация

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЯНГИ БОСҚИЧДА

Категория: Қарор ва ижро
ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЯНГИ БОСҚИЧДА Бизнинг мустақил ватанимизда ёш авлодни тарбиялаш, унга мустаҳкам билим бериш, эртанги кунимизнинг муносиб ворислари қилиб камол топтиришга юксак ғамхўрлик кўрсатилаётир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ана шу ғамхўрлик ва эътиборнинг юксак намунасидир. Қарордаги "Замонавий ижтимоий-ҳаммабоп мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш мақсадида инвесторларга ер участкалари, бўш турган бинолар, шу жумладан фаолият юритмаётган ва тарбияланувчилар сони кам бўлган давлат мактабгача таълим муассасаларини беғараз ажратиш" деган сўзлар таълим тизимини янги босқичга кўтаришга, боғча ёшидаги барча болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олишга имкон беради. Айни пайтда вилоятимизда 170 та халқ таълими тизимига қарашли, 2 та ташкилотга тегишли ва 1 та хусусий — нодавлат боғча ишлаб турибди. Уларга жами 25 минг 563 нафар кичкинтойлар жалб қи-линган. Бу кўрсаткич вилоятдаги боғча ёшидаги болаларнинг атиги 19,3 фоизини ташкил этади. Кўриниб турибдики, қарорда таъкидланганидек: "мактабгача таълим муасса-салари инфратузилмаси ва моддий-техник базасининг амалдаги ҳолати болаларни мактабгача таълим муассасалари билан тўлиқ қамраб олишни таъминлашга имкон бермаяпти...". Яна қарорда 2018 йил 1 январдан бошлаб мамлакатимиз пойтахти ва вилоятларнинг марказларида эксперимент тариқасида давлатнинг хусусий-шериклик шартлари асосида болалар муассасалари барпо этилади, дейилганки, бу масаланинг ечимини топиш имконини беради. Бугунги кунда Пахтакор туманидаги 5-"Гулдаста", Жиззах шаҳридаги 34-"Гулчеҳра" болалар боғчаларида тарбиявий ишлар яхши йўлга қўйилган. Келгусида давлат ва хусусий сектордаги боғчаларда болалар сонини кескин оширган ҳолда энг яхши болалар муассасалари тажрибасини омма-лаштирамиз. Боғча тарбиячилари, мудирлари учун махсус ўқувлар, семинарлар ташкил этамиз. Фарзандларимиз боғчада нафақат тарбияланиши, балки она тилидан, математикадан, чет тилидан дастлабки сабоқни олиб, мактабга пухта тайёрланишини таъминлаймиз. Бу эса келгусида халқ таъли-мининг барча соҳаларида янги сифат босқичи бошланишига йўл очади. Вилоятимиз умумтаълим мактабларининг 1-10 синфларида янги ўқув йилида 222737 нафар ўқувчи фан асосларини ўрганаяпти. Уларнинг 27243 нафари эндигина мактаб остонасига қадам қўйган 1-синф болаларидир. 2016-2017 ўқув йилида 9-синфни 21056 нафар ўқувчи битирди. Шундан 12637 нафари умумтаълим мактабларининг 10-синфида, 7346 нафари коллежларда, 1048 нафари академик лицейларда ўқишни давом эттираётир. Вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфида 728 та муассаса мавжуд. Шундан 542 таси умумтаълим мактаби, 4 таси махсус интернат мактаби, 1 та меҳрибонлик уйи, 14 та "Баркамол авлод" болалар марказларидир. Ҳозирда умумтаълим мактабларида 18127 нафар ўқитувчи навқирон авлодни ҳар томонлама етук, юксак билимли ва оташин ватанпарвар кишилар қилиб камол топтираётир. Шундан 9778 нафари аёл муаллимларни ташкил этади. 16256 нафари олий, 1871 нафари ўрта махсус маълумотли кадрлардир. Мактабларда ўқишнинг 11 йиллик тизими жорий этилганлиги халқ таълими ходимлари зиммасига катта масъулият юклайди. Таълим соҳасида бошланган ислоҳот ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини тубдан оширишни, уларни ёш-ларга сифатли билим беришнинг энг янги усуллари, амалий кўникмаларидан хабардор этишни талаб қилади. Халқ таълими ходимларининг касбий компетентлигини таъминловчи республика кенгаши ва таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш республика комиссиясининг вилоят, шаҳар, туманларда ҳам тегишли кенгашлари тузилди. Бу кенгашлар ўқитувчиларга дарс беришнинг янги технологиялари ҳақида тавсиялар бермоқда. Эн-диликда ўқувчилар ўқиш билан бирга шу даврда ўзлари ёқтирган бирор касбни эгаллашлари лозим. 10-синф ўқувчилари танлаган йўналиши бўйича ўзлари яшаётган шаҳар ёки тумандаги коллежда ҳафтанинг бир куни ҳунар ўрганадилар. Марказдан узоқдаги қишлоқ жойларда эса ўқувчилар касб ўрганишлари учун шу мактабнинг ўзида имконият яратилади. Ўқувчиларнинг қизиқишлари ўрганилганда улар кўпроқ наққошлик, сервис хизмати, автомобиль устаси ва тадбиркорлик соҳасига мойиллик билдиришмоқда. Бизнинг вазифамиз ўқувчилар истаган ҳунарни эгаллашлари учун ҳар жиҳатдан кўмаклашиш. Вилоятда жами 24 та мактабда (3 та янги, 10 та реконструкция ва 11 та мукаммал таъмирлаш) қурилиш ишларини амалга ошириш мақсадида республика бюджетидан 33,6 миллиард сўм маблағ ажратилган. 3 та янгидан қурилаётган объектларни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш чоралари кўрилмоқда. 21 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди. 11 йиллик таълимнинг жорий этилиши мактабларни катта миқдордаги янги дарсликлар билан таъминлашни талаб қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхон-лик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги Фармойиши бу борадаги ишларни амалга оширишда бизга дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда. Шу йилнинг биринчи сентябригача 1-7 синф ўқувчилари учун 788193 нусха, 10 синф ўқувчилари учун 287730 дона дарсликлар тарқатилди. Бу дарсликлар ўзбек, тожик, рус, қирғиз, қозоқ синфларига мўлжалланган. Дарсликлар келиши давом этаяпти. Ўқувчиларга чет тилидан пухта сабоқ бериш ҳам диққат марказида. Ўтган ўқув йилида республика танловида қатнашиб, "Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси" бўлган Зарбдор туманидаги 11-мактаб ўқитувчиси Акмал Абдука-римов, Ғаллаорол туманидаги 27-мактаб ўқитувчиси Шавкат Хўжаназаров, Бахмал туманидаги 78-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси Нилуфар Соатовалар Буюк Британиянинг нуфузли университетларида 14 кунлик малака ошириш ўқувида бўлиб қайтишди. Эндиликда улар ўрганган тажрибаларини вилоятимиз чет тили фани педагоглари билан ўртоқлашмоқдалар. Бу эса мактабларда чет тили фанини ўқитиш сифати сезиларли даражада ортишига имкон беради. Ўқувчиларнинг соғлом ўсишида спортнинг ўрнини ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайди. Шу назарда тутилиб, ҳар бир мактабда замонавий спорт зали бўлиши учун ҳаракат қилаяпмиз. Бугунги кунда 356 та мактабда спорт билан шуғулланиш учун барча қулайликлар мавжуд. Спортнинг 17 та тури бўйича мунтазам машғулотлар ўтказилиб турибди. Ҳукуматимиз томонидан таълим-тарбия соҳасида юқори натижага эришган ўқитувчиларимиз муносиб тақдирланиб келинаётир. Бу йил, республикамиз мустақиллигининг 26 йиллиги нишонланадиган ҳамда Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида педагогика соҳасидаги самарали хизматлари учун яна кўплаб ўқитувчи ва мураббийларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирландилар. Халқ таълими ходимлари ўзларининг анъанавий байрамлари 1-октябрь кунини ёшларга билим бериш борасида янги ютуқларни қўлга киритган ҳол-да кутиб олдилар. Педагогларимиз билим ва касбий маҳоратларини ошира бориб, ўқитиш сифатини янада оширадилар. Навқирон авлодни ҳақиқий ватанпарварлар этиб тарбиялайдилар. Ғайрат ҚОДИРОВ, вилоят халқ таълими бошқармасининг бошлиғи.скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.