Регистрация    Войти
Авторизация

ИМКОНИЯТ ВА ШАРОИТ

Категория: Қарор ва ижро
ИМКОНИЯТ ВА ШАРОИТ Жиззах шаҳридаги Хотира хиёбонида вилоят ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг тантанали қасамёд қабул қилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Комилов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Бобожонов, вилоят ҳокими У.Узаков иштирок этдилар. Тантана аввалида ҳукумат ва вазирлик раҳбарияти Жиззах шаҳридаги Бобур маҳалласида хизмат олиб борувчи таянч пункти про-филактика инспектори, лейтенант Дилшод Маҳмудовга берилган хизмат уйининг очилиш маросимида иштирок этдилар. Замон талаблари асосида бунёд этилган, барча қулайликларга эга бўлган турар жой биносида яра-тилган шароитлар уй эгаларига ҳам, тадбир иштирокчиларига ҳам манзур бўлди. Шундан сўнг тантананинг асосий қисми Хотира хиёбонида давом этди. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Р.Турсунов республика Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожоновга шахсий таркиб профилактика инспекторларининг қасамёд қабул қилиш маросимига сафланганлиги тўғрисида ахборот берди. Байроқдор гуруҳ тантанали марш садолари остида шахдам қадамлар билан саф тортиб ўтгач, Ўзбекистон Рес-публикаси Давлат мадҳияси янгради. Тадбир иштирокчилари эътибори хиёбонга ўрнатилган катта мониторга қаратилди. Унда намойиш этилган видеофильмда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, мамлакатимизда ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва замон талаблари асосида ташкил этиш борасидаги кенг кўламли ислоҳотлар, соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш тизимини янгича асосда йўлга қўйиш юзасидан олиб борилаётган ишлар, Президентимиз томонидан профилактика инспекторларига яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида ҳикоя қилинди. Шуни таъкидлаш керакки, бугунги кунда вилоятимизда 256 нафар профилактика инспектори фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ўз ҳудудларида осойишталик ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган профилактика тадбирларини олиб бориши учун барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Тадбир давомида 80 нафар профилактика инспектори тантанали қасамёд қабул қилди. Уларга Президентимизнинг 2017 йил 20 апрелдаги "Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инс-пекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ хизмат уйлари калити ва им-тиёзли кредит асосида харид қилинган енгил автомашиналар топширилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Негматилла Йўлдошев, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари Шавкат Жониқулов, ота-оналардан Дилором Йўлдошева ва бошқалар Президентимизнинг алоҳида эътибори туфайли профилактика инспекторларига қулай имконият яратилаётганлиги, ўз хизмат ҳудудида замонавий уй-жойлар қуриб берилаётганлиги ва имтиёзли равишда шахсий автомобиль билан таъминланаётганлигини ғамхўрликнинг ва осойишталикни таъминлашнинг ёрқин намунаси эканлиги дея таъкидладилар. — Юртбошимиз, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ота-онам олдида тантанали қасамёд қилар эканман, касбимнинг нақадар шарафли ва масъулиятли эканини яна бир бор чуқур ҳис қилдим, — дейди Ғаллаорол туманидаги Бахт маҳалласи профилактика инспектори, капитан Санжар Соа-тов.—Маҳалла фуқаролар йиғини билан доимо ҳамкорман. Ҳар қандай ишни бамаслаҳат амалга ошираётганлигим туфайли ҳуқуқбузарликлар камайиб бо-раяпти. Биз учун яратилаётган кенг имконият ва шароитлар хизмат бурчимизни сидқидилдан бажаришга ундайди. —Бугун бутун оила аъзоларимизнинг орзулари ушалди, десам муболаға бўлмайди, —дейди Бахмал туманида яшовчи Саодат Ўсарова.—Турмуш ўртоғим Қилич Ўсаровга уй ва автомашина калити топширилди. Шу пайтгача у анча узоққа, Пахтакор туманига қатнаб ишлар эди. Баъзан бизни ҳам хавотирга қўярди. Энди турмуш ўртоғим фаолият кўрсатадиган ҳудудда барча қулайликларга эга уйда яшаймиз. Бу унинг хизмат вазифасини бекаму кўст адо этиши баробарида, бизни ҳам хотиржам яшашимизга имкон яратди. Тантанали тадбир профилактика инспекторлари ва уларнинг оила аъзолари ўтирган машиналарнинг бирин-кетин ўз ҳудудлари сари йўл олиши билан ниҳоясига етди. Бекпўлат ТОҒАЕВ.скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.