Регистрация    Войти
Авторизация

ХАРАЖАТЛАР КАМАЙДИ

Категория: Қарор ва ижро

Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги "Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори вилоят тадбиркорларига бир қатор солиқ имтиёзлари ва префернцияларни берди.

Хусусан, ушбу қарорга мувофиқ жорий йилнинг 1 июлидан 2021 йилнинг 1 январигача вилоятимиз фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкасини 5 фоиз миқдорида белгилаш, улар томонидан ходимларнинг энг кам сони нормативларига риоя этилган тақдирда солиқ имтиёзидан фойдаланиш ҳуқуқи берилди.

Вилоят фермер хўжаликлари пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш учун мавсумий ишларга жалб этиладиган ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди бўйича ягона ижтимоий тўловдан озод қилинади. Чунончи, фермер хўжалиги гектарига 30 центнер пахта ҳосили берадиган 50 гектарлик ер майдонига эга бўлса, нормативга кўра ҳар бир гектарга 0,55 нафар ишчи, 50 гектарга 28 нафар ишчи-ходим бўлиши лозим. Ишчининг ўртача иш ҳақи 400.000 сўм бўлса, 28 нафар ишчининг бир ойлик иш ҳақи фонди 11.200.000 сўмни ташкил этади.

Ҳозирда 11.200.000 сўм иш ҳақи фонди учун қонунчиликда ўрнатилган 15 фоизлик солиқ ставкаси 1.680.000 сўмни ташкил қилади. Демак, ягона ижтимоий тўловни 5 фоиз ставкаси ҳисоблаш асосида фермерда бир ойда 1.120.000 сўм, бир йилда 10.080.000 сўм харажатларни қисқартириш имконияти яратилади.

Шунингдек, фермерлар пахта терими вақтида мавсумий ишларга жалб қилинган ходимларга тўланадиган терим пуллари бўйича 5.625.000 сўм ягона ижтимоий тўловдан озод этилди.

Носир ЭШБЕКОВ,

Зафаробод туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари.

 

 

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.