Регистрация    Войти
Авторизация

ХАЛҚ БАНКИ — ЯГОНА ВАКОЛАТЛИ БАНК

Категория: Қарор ва ижро

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги "Пенсия ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Халқ банки республикада пенсия ва нафақаларни тўлаш бўйича ягона ваколатли банкка айланди. Бу албатта, юртимизда истиқомат қилаётган барча ёши улуғ инсонларга хизмат қилиш учун Халқ банкига яна қўшимча масъулият юклади. Соҳадаги ўзгаришлар, янгиланишлар юзасидан АТ Халқ банки вилоят филиалининг пенсия ва нафақа тўловлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Бобур Обилқосимовнинг фикрларини олдик.

Жорий йилнинг 1 июлидан эътиборан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида пенсия тўловлари Халқ банкининг 2 мингта сайёр кассаси томонидан тўланиши тўлиқ жорий қилинди. Шу кунларда АТ Халқ банки вилоят филиали томонидан ҳам барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Эндиликда пенсионерлар ҳар ойлик пенсия маблағларини жадвалга мувофиқ ўзи истиқомат қилаётган қишлоқ, маҳалла фуқаролар йиғинларида олиши мумкин. Белгиланган муддатда нафақасини олишга улгуролмаган шахсларга бошқа кунларда олиш имконияти яратилади.

Вилоятимизда жами 284 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 103.248 нафар нафақахўрга пенсия маблағлари Халқ банки филиаллари томонидан тарқатилаяпти. Пенсия маблағларини нафақахўрларга нақд пул шаклида ўз вақтида етказиб бериш мақсадида Халқ банкининг барча филиалларида пенсия ва нафақа тарқатиш бўлими ташкил этилган бўлиб, унга 56 та сайёр кассаларда бухгалтер ва кассирлар, ички инкассация хизмати ҳайдовчилари каби малакали мутахассислар бириктирилган. Масъулиятли вазифани муваффақиятли амалга ошириш мақсадида касб-ҳунар коллежларини тамомлаган ўғил-қизларни мутухассислиги бўйича ишга қабул қилишда давом этаяпмиз.

Қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда, ҳозиргача банк филиалларининг махсус кассаларига 22 дона "Дамас” автомашинаси етказиб берилди. Ушбу автомашиналар ёрдамида банкдан олингна маблағ кунлик пенсия пулини тарқатиш учун маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги пенсия тарқатиш учун ажратилган жойларга милиция қўриқлаш бўлими ходимлари кузатувида сайёр касса кассирлари билан олиб борилади. Шунингдек, пенсия маблағини тарқатилаётган жойлардан олиш имконияти бўлмаган фуқаролар рўйхати ҳам шакллантирилган бўлиб, ногиронлар, 80 ёшдан ошган қариялар, ёрдамга муҳтож ёлғиз фуқароларнинг уйларига олиб бориб берилади. Келгусида жойлардаги филиалларнинг эҳтиёжига кўра қўшимча автомашиналар билан таъминланиши режалаштирилган.

Нафақахўрларга пенсия маблағларини етказиб бериш учун ҳокимликлар томонидан маҳаллалар кесимида тўлов жадвали тасдиқланган бўлиб, унга кўра ҳар бир маҳаллага пенсия тарқатиш учун 2-3 кундан вақт ажратилган. Ҳар битта маҳалла фуқаролар йиғини нафақа тарқатиш вақти ҳақида олдиндан хабардор этилади. Пенсия тарқатиш давомида аҳолининг коммунал ва солиқ тўловларидан бўлган қарздорликларини фуқароларнинг ўз ихтиёрлари билан қабул қилиш учун сайёр кассаларда барча шароитлар яратилган.

Шу ўринда муҳим бир янгилик, пенсия ва нафақаларни тўлаш механизмини такомиллаштиришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан ҳам кенг фойдаланилмоқда. Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан Халқ банки билан биргаликда пенсия ва нафақалар тўланиши ҳисоботларини онлайн режимда СМС-хабар жўнатиш тизими амалга татбиқ этилди. Пенсия маблағлари тарқатилиши жараёнида юзага келадиган муаммо ва шикоятларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича 1106 қисқа рақамли "ишонч телефони” ишлаб турибди. Унга келиб тушаётган барча мурожаатлар ўз вақтида ҳал этилаяпти.

Яна бир маълумот. Халқ банки тизимида пенсия ва нафақа тўловларини тарқатиш бўйича барча масъул ходимларга ўқув-семинарлари ташкил этаяпмиз. Уларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш, мижозларга муомала маданияти бўйича билим ва кўникмалар ҳақида тавсиялар бериб борилмоқда. Хизмат сифатини янада ошириш мақсадида банкнинг марказий аппаратидан малакали ходимлар бириктирилган бўлиб улар филиаллар ва жойлардаги кассаларга бориб, пенсия маблағларини тўлаб беришда амалий ёрдам кўрсатишаётир.

Пенсионерларга янада қулайликлар яратиш мақсадида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносида банк томонидан махсус стендлар тайёрланиб, фуқаролар учун зарур бўлган маълумотлар билан таъминланган ҳолда кўринадиган жойларга ўрнатилган. Пенсия маблағларининг нақд пулда ўз вақтида тўлаб борилиши юзасидан Марказий банк Жиззах вилоят бош бошқармаси билан ҳамкорликда барча зарурий чоралар кўрилаяпти. Халқ банки келгусида бу борада юзага келаётган барча муаммоларни тўлиқ бартараф этган ҳолда ишончли тизим асосида фаолият юритишда давом этади.

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.