Регистрация    Войти
Авторизация

ҲОКИМ ТАШАББУСИ БИЛАН

Категория: Муносабат

Жорий йил бошидан буён Фориш тумани ҳокими Абдували Мустанов ташаббуси билан аҳоли, ёшлар билан учрашувларда иштирокчиларга китоб совға қилиш анъанага айланди.

Январь ойида Гараша ижтимоий иқтисодиёт ва Қорабдол қишлоқ хў-жалиги коллежи битирувчи ўқувчилари ва ҳудуддаги уюшмаган ёшлар би-лан учрашув ташкил этилиб, уларнинг истак ва таклифлари, муаммо ва ма-салалари тингланди. Учрашув якунида юздан зиёд фаол ўқувчилар, уюшма-ган ёшларга давлат нашриётларида сўнгги йилларда чоп этилаётган бадиий асарлар совға қилинди. Худди шундай мулоқот туман марказидаги маиший хизмат ва қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, уларнинг ота-оналари билан ҳам бўлиб ўтди. Куннинг энг муҳим масалалари қаторида ёшларни китобга ошно қилиш, адабиётнинг маънавий етук авлод тарбиясидаги ўрни ҳақида ҳам фикрлар алмашилди. Юздан зиёд ўқувчилар туман ҳокимининг ёш авлодга тилаклари ва дастхати туширилган бадиий китобларни мамнуният билан қабул қилиб олдилар.

— Нафақат ёшлар, балки қабулга келган фуқаролар, ҳарбий хизматчи-ларга ҳам энг яхши совға — китоб тақдим этилмоқда, — дейди Фориш тума-ни ҳокими Абдували Мустанов. — Жумладан, Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Фориш тоғ-ўқув полигонида бўлиб ўтган тантанали тад-бирда ҳарбий хизматчиларга туман ҳокимлиги номидан "Буюк давлатнинг буюк аскарига" дастхати туширилган китоблар совға қилдик. Ўйлайманки, халқимизни босқинчи маънавият таҳдидлардан асраш учун энг яхши ҳимоя бу илму маърифатни ошириш, эзгулик элчиси, онгу қалбни тозаловчи, озиқ-лантирувчи восита — китобхонлик, мутолаа маданиятини кучайтиришдир. Шу билан бирга электрон тарзда, ёшларнинг қўл телефони, интернет тар-моқлари воситасида турмуш тарзимизга суқилиб кирган ижтимоий тармоқ ёзишмаларига қарши кураш йўлларини ҳам такомиллаштириш керак. Ёшлар бир-бирига бўлмағур ҳазиллар, маъносиз гап-сўзлардан кўра ҳикматли сўзлар, оҳорли шеърий мисралар, бой адабий меросимиздан намуналар жўнатишни ўрганишсин. Ўзим ҳам ҳануз дўстларим билан Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Тўра Сулаймон, Муҳаммад Юсуфнинг шоҳ сатрларини телеграмм орқали алмашлаб туришни канда қилмайман. Фуқароларга китоб билан бирга она, Ватан, тинчлик, эзгуликни улуғловчи ўзбек шоирларининг шеърларини оқ қоғозга чоп эттириб, ламинант қилинган ҳолда тарқатаяпман.

Бу мақсадда январь ойида 3000 дона — 16 миллион сўмлик XX аср ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг яхши насрий ва назмий асарларини харид қилдик. Ўткир Ҳошимов, Тоҳир Малик, Эркин Воҳидов, Чингиз Айтматов, Муҳаммад Юсуф, Ҳалима Худойбердиева, Пауло Коуэльо, Эрнст Хемингуэй каби забардаст ижодкорларнинг сара асарларини китоб дўконидан шахсан ўзим танладим. Жорий йил туман бюджетига туман ҳокимлигининг китоб ха-рид қилиши учун махсус модда киритиш таклифини билдирдик. Мақсади-миз — барча маҳалла фуқаролар йиғини ҳузурида кутубхона ташкил этиб, одамларни китобга қайтариш, китобнинг ҳар бир хонадонда энг зарурий буюм сифатида кўзга кўринарли жойда туришига эришишдир.

***

Айниқса, умумтаълим мактабларида Президентимизнинг "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида"ги Фармони ижроси доирасида жуда кўп ибратли ишлар қилинмоқда. Таълим муассасалари бир-биридан қизиқарли ва ибратли ташаббусларни амалга ошираяптилар.

Жумладан, 55-сонли умумтаълим мактабида Book cross типида янги кутубхона ташкил этилди. Эътиборлиси, мактаб фойесида жойлашган янги кутубхонада кутубхоначи ҳам, қайд дафтарчаси ҳам мавжуд эмас. Ўқувчилар ўзлари энг яхши кўрган бадиий китобларни "Менинг энг севимли китобим. (Исм-фамилия)", деган қайд билан китоб жавонларига териб қўйишган. Даставвал биттадан китоб олиб келган ўқувчилар ушбу ташаббус самараси билан 10 тагача китобларни олиб келиб топширмоқдалар. Севимли асарларни мутолаа қилиб бўлишгач, бошқалар ҳам ўқиши учун қайтариб олиб келишмоқда.

— Воок cross — "китоблар айланмаси" маъносини англатади, — дейди мактаб директори Зулфия Каримова.— Ёшларни китоб ўқишга ўргатишда бу энг сўнгги, инновацион усуллардан бири. Бунда энг сара адабиётлар тўпланиши, ўқувчиларнинг ички интизом асосида китоблардан фойдаланиши ҳамда қўлма-қўл ўқилишига шароит ҳозирланади. Шу боис Book cross кутубхонасида 400 дан ошиқ китоб жамланди. 100 та китоб захирада. Ўқувчилар сони 320 нафар. Демак, кутубхонага китоб совға қилиш ва адабиётларнинг қўлма-қўл ўқилишида янги ташаббус самара бераяпти.

Муқаддас САПАРОВА.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.